29.08.2013

ИСТИҚЛОЛ ИНШООТЛАРИ

Қорақалпоғистон Республикаси

Байрам арафасида 2 та замонавий болалар спорт мактаби, 5 та Қишлоқ врачлик пункти, 550 та намунавий уй-жойлар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилмоқда. 7 та мактаб реконструкция қилинди ва 19 таси капитал таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 5 та коллеж ва лицейлар реконструкция қилинди ва 9 таси капитал таъмирланди. 5 та мактабда спорт зали ва 1 та касб-ҳунар коллежи қурилиб фойдаланишга топширилди.

Тошкент шаҳри

Барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жорий йилнинг инвестиция дастурига асосан 141 миллиард 202 миллион 563 минг сўмлик бунёдкорлик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар ҳисобига 80 та объектларда бунёдкорлик, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Шу вақтгача 32 та объект фойдаланишга топширилди. Истиқлол байрами арафасида яна 18 та объект топширилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 28 та мактаб, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар капитал таъмирланди ва 9 таси реконструкция қилинди.

Бухоро вилояти

150 га яқин объект ва иншоот фойдаланишга топширилмоқда. Байрам арафасида барча зарур жиҳозлар билан таъминланган 4 та мактабда замонавий спорт заллари қурилди. Шунингдек, 21 та мактаб реконструкция қилинди ва 10 таси мукаммал таъмирдан чиқарилди. Шу билан бирга 5 та касб-ҳунар коллежи ва 1 та академик лицей мукаммал таъмирланди ҳамда академик лицей қошида 160 ўринли ошхона қурилди. Шунингдек, намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар ўз эгаларига топширилиб, уй тўйлари ўтказилмоқда.

Фарғона вилояти

200 га яқин объект ва иншоот барпо этилди. ­Айниқса, улар орасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кўпчиликни ташкил этади. Қўқон шаҳридаги Алишер Навоий номли, Нав­баҳор, Сарбоз кўчаларидаги савдо шохобчалари аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида майдони 1500 кв.м бўлган сунъий қопламали футбол майдони қурилди. Фарғона шаҳрида 34 та ва Ал-Фарғоний кўчасида 3 та кўп қаватли уй-жой ҳам ўз эгаларига топширилди.

Тошкент вилояти

200 дан ортиқ объект ва иншоот фойдаланишга топширилмоқда. Байрам арафасида 6 та мактабда замонавий спорт заллари қурилди. Барча қулайликларга эга 1 та касб-ҳунар коллежи янгидан бунёд этилди. Шунингдек, 2 та касб-ҳунар коллежи, 11 та мактаб, 3 та мусиқа ва санъат мактаби, 2 та соғлиқни сақлаш объекти ҳамда «Мурувват» ва «Саховат» уйи реконс­трукция қилинди. 11 та мактаб ҳамда 9 та касб-ҳунар коллежи қайта таъмирдан чиқарилди. Бир қатор савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари бунёд этилиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Байрам арафасида намунавий лойиҳалар асосида қурилган 195 та уй-жой эгаларига топширилди.

Самарқанд вилояти

200 га яқин янги объект ва иншоот барпо қилинди. 2 та мактабда замонавий спорт заллари қурилди. Шунингдек, 4 та болалар мусиқа ва санъат мактаби бунёд этилди. 1 та касб-ҳунар коллежи қад ростлади.
1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилар ихтиёрига топширилди. 26 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси бунёд этилиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 6 та савдо ҳамда 4 та маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ўз фаолиятини бошлади.

Сурхондарё вилояти

226 та иншоот ва объект бунёд этилди. Шундан 93 таси ижтимоий соҳа объект­ларидир. Жумладан, 18 та мактаб, 10 та касб-ҳунар коллежи, 4 та соғлиқни сақлаш муассасаси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Термиз шаҳрида «Юбилейний» савдо маркази, «Шимолий дарвоза» савдо уйи ҳамда марказий кўча ёқаларида 50 та кўп қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари қурилиши ниҳоясига етмоқда. Шаҳарнинг Мустақиллик майдонида қиймати 470 миллион сўмлик мусиқали фаввора ишга туширилди. Шунингдек, туманларда ҳам 20 та савдо шохобчаси ҳамда 36 та маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилди.

Сирдарё вилояти

100 дан зиёд янги объект ва иншоот барпо этилди. Байрам арафасида Гулис­тон шаҳрида «Милана-Д», Янгиер шаҳрида «Суперкимётекс», «Суперидеал», корхоналари ҳамда Оқолтин туманида «Сардобатекстил» қўшма корхонасига қарашли тикувчилик фабрикаси ишга туширилди. Шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманларида 10 га яқин пишиқ ғишт ишлаб чиқарадиган корхоналар бунёд этилди.

Қашқадарё вилояти

200 га яқин янги объект ва иншоотлар очилиш тантаналари бўлиб ўтмоқда. Байрам арафасида барча зарур жиҳозлар билан таъминланган 7 та мактабда замонавий спорт заллари фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 60 га яқин савдо шохобчалари ва 30 дан ортиқ маиший ва сервис хизмати, умумий овқатланиш иншоотлари барпо этилди. Ғузор туманида янги маҳалла гузари қурилди. Яккабоғ туманининг 4 та массивида намунавий лойиҳа асосидаги 44 та уй-жойлар хонадон соҳибларига топширилди.

Хоразм вилояти

100га яқин объект ва иншоотнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Хазорасп тумани Питнак қишлоғидаги мева, сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш корхонаси, «Маҳлиё текстил» МЧЖга қарашли тикувчилик, «Қўшкўпир савдо сервис» хусусий корхонаси ва «Хонқа дон маҳсулотлари»га қарашли нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари фойдаланишга топширилиб, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб бермоқда.

Андижон вилояти

208 та ижтимоий соҳа, савдо, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш объекти ишга туширилмоқда. Кўплаб ўқув бинолари ва тиббиёт марказлари реконс­трукция қилинди. Шу билан бирга намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиб, ўз эгаларига топширилмоқда. Шунингдек, Андижон шаҳрида мини футбол майдони ва спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. «Толе» ҳамда «Андижон ягона» масъулияти чекланган жамиятлари автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мажмуаси, чойхона ва ошхона биноларини ишга туширди. Хонобод шаҳрида «Олтин водий текс­тил» масъулияти чекланган жамияти трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Балиқчида маҳалла гузари ҳамда мини футбол майдони барпо этилди.

Наманган вилояти

200 га яқин объект ва иншоот фойдаланишга топширилмоқда. Уларнинг 84 таси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган лойи­ҳалар асосида бунёд этилди. Шундан 67 таси саноат, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, 60 таси қишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, 15 таси қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган кичик корхоналар, 11 таси тиббиёт ва маданий соҳа объектлари ҳамда 9 таси замонавий спорт иншоотларидир.

Навоий вилояти

Бир қатор ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объекти ва иншоотлари фойдаланишга топширилмоқда. Жорий йилда кўплаб таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари реконструкция қилинди. Навоий шаҳрида 1 та кўп қаватли уй-жой қуриб битказилди. Қолаверса, қишлоқ ҳудудларида 200 та намунавий лойиҳа асосидаги уй-жойлар ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, муҳташам ва замонавий Бахт уйи ҳам фуқароларга хизмат қилаяпти.

Жиззах вилояти

200 га яқин янги объект ва иншоот фойдаланишга топширилмоқда. Буларнинг 50 таси қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона. Яна 50 таси озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, 41 таси эса енгил саноат корхонасидир. Шу билан бирга, замонавий мебель ишлаб чиқаришга мўлжалланган 9 та корхона барпо этилди. 29 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда автомобилларга эҳтиёт қисм­лар ишлаб чиқарадиган 3 та корхона иш бошлади. 21944 та янги иш ўрни яратилди.



DB query error.
Please try later.