Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
29.08.2013

ЎЗБЕКИСТОН ХДП: ФАКТ ВА РАҚАМЛАР

— 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолари сони 378227 нафарни ташкил этади. Уларнинг 42 фоизи аёллар, 30,5 фоизи 30 ёшгача бўлган кишилардир.

— Бугунги кунда ЎзХДПнинг 10150 та бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Яқинда БПТда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди. Уларда 2500 дан ортиқ бошланғич ташкилотга янги

етакчилар сайланди.

— Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига партиямиздан 286 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларига 2284 нафар депутат сайланган.

— Партиянинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳлари ўтган йил давомида аҳоли бандлиги билан боғлиқ 364 та масалани ўрганди. Шундан 116 таси партия гуруҳларининг йиғилишларида, 81 таси доимий комиссия мажлисларида муҳокама этилди. Шунингдек, 67 та масала сессиялар муҳокамасига олиб чиқилди.

— Электорат манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларга ижобий ечим топишда партиянинг Жамоатчилик қабулхоналари муҳим аҳамият касб этмоқда. Уларга 2012 йилда жами 8 мингга яқин мурожаат бўлган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳлари ва кўплаб ҳамкор ташкилотлар кўмагида мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг 72 фоизи ўз ечимини топган.



DB query error.
Please try later.