Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
29.08.2013

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

аҳолига қулайлик туғдирмоқда

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари жадал суръатлар билан ривожланиб, улар давлат органлари фаолиятига изчил татбиқ этилмоқда.

Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий веб сайти солиқ хизмати органлари ва интерактив хизматлар ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбаси ҳисобланади. Бугунги кунда бу сайт орқали 23 турдаги интерактив ва бошқа кўплаб электрон хизматлар кўрсатилмоқда. Улар орасида энг оммалашгани «Электрон солиқ ҳисоботларини қабул қилиш» интерактив хизматидир.

Бу ҳақда Бухоро вилояти мисолида фикр юритадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз бўйича 12005 та юридик шахс­ томонидан 107207 та ҳисобот электрон шаклда юборилган. Эътиборли жиҳати, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги «Қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси таъминланиб, солиқ тўловчиларга тўғридан-тўғри ҳудудий ДСИлар билан боғланиш имконини бермоқда.

Солиқ тўловчилар ҳозирги вақтда давлат солиқ инспекцияларига бормасдан туриб, электрон имзо орқали компьютерда шахсий ҳисоб варақасидаги ортиқча тўлов, товон суммаларини кўриш, шу билан бирга солиқ қонунчилиги бўйича режали текширишга қўйилган давр ва қайси назорат органлари томонидан амалга оширилиши ҳамда уларнинг текшириш жараёнида ўрганиладиган текшириш саволномаларини олиш имкониятлари мавжуд.

ДСҚ томонидан кўрсатилаётган интерактив давлат хизматларига вилоятимиз бўйича жорий йилнинг 1 январидан ҳозирга қадар 71460 та фойдаланувчи томонидан 1309845 маротаба мурожаат қилинган. Бундан ташқари, ушбу йилнинг ўтган даври мобайнида интерактив давлат хизматларидан бири саналган «электрон ҳисобот интерактив хизмати» бўйича вилоятимиздаги 13552 та корхонанинг 83 фоизи анча аввал ҳисоботларни масофадан туриб электрон тарзда топширишга ўтгани ҳам ушбу хизматларнинг халқимизга яқин кўмакчи бўлаётганидан дарак бермоқда.

Аваз РАЖАБОВ,

Бухоро вилоят ДСБ бўлим бошлиғи.



DB query error.
Please try later.