Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
29.08.2013

УЙ ТЎЙЛАРИ, КЎНГИЛ ЎЙЛАРИ

Мустақиллик байрами арафасида жиззахлик 100 га яқин оила янги уйларга кўчиб ўтди

Мамлакатимиздаги янгиланишлар, ислоҳотларнинг амалий ифодаси юртдошларимиз турмуш фаровонлигида, яшаш даражасининг ортишида ўз аксини топмоқда. Ана шундай бунёдкорликлардан бири, бу — Президентимиз ташаббуси билан намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар барпо этилаётганидир.

— Мен бахтли инсонман — дейди, Жиззах тума­нида истиқомат қилувчи Искандар ЖЎРАБОЕВ. — Бундай қулай шарт-ша­роитлар биз — илм аҳли учун жу­да муҳим. Ахир, ўзингиз айтинг, озода ва шинам, ёруғ хонадонингизда тинчлик, файз-барака уфуриб тургандан кейин яна ҳам ғайрат ва шижоат билан ишлагинг, яшагинг келади-да?!

Янгиобод туманидан ян­ги хонадон эгаси — халқ таълими бўлими мутахассиси Ибодулло РАҲИМОВ ўз хурсандчи­лигини қуйи­дагича баён этади:

— Бу чароғон ва шинам уйлар бизнинг қалбимизга ҳам ана шундай ёруғлик, бетакрор қувонч бахш этди. Менимча, инсон бахтли ҳаёт кечириши учун, авваломбор, ўз уйи бўлиши зарур. Уйим-жойим, деб яшайдиган ­халқмиз. Бундаги қулайликларни кўриб, хурсандчилигимни яширолмаяпман. Ҳар бир юртдошимиз шундай уйларда қиз чиқарсам, ўғил уйлантириб, келин туширсам, деган орзуда яшайди. Яра­тилган бундай имконият ва шароитлар учун Президентимизга ўзим ва оиламнинг чексиз мин­натдорлигини билдирмоқчиман.

Ҳақиқатан ҳам, мана бир неча йилдирки, бу борадаги кенг кўламли бунёдкорликлар республикамиз бўй­лаб изчил давом этмоқда. «Қишлоққурилиш­инвест» инжиниринг компаниясининг маълумотига кўра, жорий йил давомида мамлакатимизнинг 353 та қишлоқ массивида наму­навий ­ло­йиҳалар асосида жами 10000 та якка тар­тибдаги уй-жойлар қу­рили­ши амалга оширилади. Айни кунларда ушбу уй-жойларда асосий қу­рилиш-монтаж ишлари жа­дал равишда олиб борилмоқда.

Обиддин МАҲМУДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.