29.08.2013

«МЕН БАХТЛИ АЁЛМАН»

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги «Шаҳрихонсой» шаҳарча фуқаролар йиғини­нинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Тожибархон Юлдошевага умр дафтарини варақлаш фахр-ифтихор бағишлайди.

У Андижон давлат педагогика институтининг инглиз тили факультетини тугатиб, ўзи таълим олган Хўжаобод туман марказидаги 1-мактабда инглиз тилидан дарс бера бошлади.

Иш бошлаган дастлабки кунлариданоқ ўз устида ишлаш, ўқувчилар билан дарсдан ке­йин ҳам тўгарак машғулотла­ри олиб боришни одат қилди. Унинг ўқувчилари туман, вилоят­да ўтказилган фан олимпиа­даларида юқори ўринларни қўл­га киритди. 1993 йилда уни 19-мак­табга ўтказишди. 2004 йилгача шу мактабда ёш авлодга сабоқ берди, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида иш­лади.

1993-2006 йилларда туман ҳокимлигининг тавсияси билан жамоатчилик асосида «Кўтарма» маҳалла хотин-қизлар қў­митаси раиси бўлиб фаолият кўрсатди. Бу маҳалла «Энг намунали маҳалла» кўрик-танловининг вилоят босқичида сов­риндор бўлди.

Тожибархон меҳнатлари қадр­ланаётганига қарамай, ўз ишидан қониқмас, аҳоли ўртасида олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларидан кўнгли тўлмас эди. Шу боис маҳаллада оталар, оналар кенгашларини ташкил этиш ташаббуси билан чиқиб, биринчи бўлиб ўз маҳалласида уни жорий этди. Бу тадбир самарасини бера бошлади: оилавий ажралишлар камайди. Оилаларда бўлиб турадиган муросасизликлар, нотинч ҳолатлар барҳам топди.

Маҳаллада сабзавот кўчати етиштириш билан шуғулланмайдиган хонадон деярли топилмайди. Оилавий тадбиркорлик оилавий бюджет мустаҳкамланиб бориши ҳаётий зарурат экани амалда кўринмоқда. Маҳалладаги хонадонларнинг ҳар учтасидан иккитаси енгил автомашинага эга.

Ҳудуддаги соғлом маъ­навий муҳит маслаҳатчи Тожибархон Юлдоше­вага янги куч, қанот бағишламоқда. У 2007 йил­да энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бў­йича маслаҳатчи кўрик-танловининг республика босқичида биринчи ўринни эгаллади. Шу йили у «Дўст­лик» ордени билан тақдирланди.

Яқинда Тожибархон опа Президентимизнинг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимидаги ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фар­монига биноан «Эл-юрт ҳурмати» орденига сазовор бўлди.

— Мустақиллик шарофати билан кейинги 20 йиллик фао­лиятимда 2 марта давлат мукофотига муносиб кўрилдим, — дейди у. — Бу аввало, Президентимизнинг биз хотин-қизларга бўлган ғамхўрлигининг ёрқин ифодасидир.

Тожибархон Юлдошева турмуш ўртоғи Бахтиёржон Юлдошев билан 6 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Болаларининг ҳаммаси олий маълу­мотли, уйли-жойли. У «Мен бахт­ли аёлман» дея баралла айта олади. Бу бахт, ҳаётдан мамнунлик ва шукроналик эса кишини янада улуғ мақсадлар са­ри етаклайди.

Ортиқпўлат БОБОЖОНОВ,

ЎзХДП Хўжаобод туман кенгаши раиси ўринбосари.



DB query error.
Please try later.