27.08.2013

КАДРЛАР БИЛАН ИШЛАШ

тизими янада такомиллаштирилмоқда

Партия ғоя ва мақсадларини амалга ошириш, Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни тўлиқ адо этиш, электорат манфаатларини самарали ҳимоя қилиш кўп жиҳатдан кадрлар билими ва малакасига боғлиқ. Шу боис ЎзХДПнинг барча даражадаги ташкилотларида кадрлар билан ишлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада вилоят партия кенгашларида минтақавий семинарлар ташкил этилаяпти.

Яқинда ЎзХДП Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят партия кенгашлари ҳамкорлигида партия тизими учун кадрлар танлаш ва салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган минтақавий семинар ўт­казилди. Унда кадрларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, етакчилик ва ташкилотчилик кў­никмаларини шакллантириш масалалари хусусида сўз борди.

Дастлаб, кадрлар билан ишлашда намуна кўрсатиб келаётган Юнусобод туман партия кенгаши тажрибаси кўриб чиқилди.

— Туманимизда партиямизнинг 136 бошланғич ташкилоти 3 минг нафардан ортиқ аъзони қамраб олган, — деди ЎзХДП Юнусобод туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова. — Ҳудудимиздан 1 нафар депутат Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, 3 нафари эса халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган. Туманимизда мавжуд 58 та маҳалланинг 54 тасида бошланғич партия ташкилоти тузилган. Ушбу натижаларга эришишимизда туман кенгашимизда меҳнат қилаётган ходимларнинг саъй-ҳаракатлари алоҳида ўрин тутади. Биз кўпроқ ёшлар билан ишлашга эътибор қаратаяпмиз. Олий ўқув юртларини битираётган йигит-қизларни амалиёт ўташга таклиф қиламиз ҳамда энг билимли ва ташаббускорларини сафимизга қа­бул қиламиз.

— Кучли партия шубҳасиз, салоҳиятли, билимли ва мала­кали кадрлар ҳисобига шакл­ланади, — дейди ЎзХДП Марказий Кенгаши Ташкилий-кадрлар ишлари бўлим муди­ри ўринбосари Аваз Саидов. — Шу боис партиямиз кадрлар малакасини ошириш, ёш етакчиларни тайёрлашга доир кўплаб қоида ва меъёрлар белгилади. Ўйлайманки, бу партия фаолиятини янада кучайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, бир сўз билан айтганда, ишимизни замон талаблари даражасига олиб чиқишга хизмат қилади.

— Кадрлар тайёрлаш учун кўпроқ «Истиқбол» ёшлар қа­ноти ва бошланғич партия таш­килотларига эътибор қаратиш лозим, — деди ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Учқун Шойимқулов. — Ёш аъзолар билан алоҳида иш олиб бориш партиямиз тизими ҳам ёш, ҳам таж­ри­бали ходимлар билан мустаҳкамлаб борилишига замин яра­тади. Ҳозирги кунда шаҳар кенгашимиздаги партия ходимлари ўртача 40 ёшни ташкил этади. Уларнинг 18 фоизи 30 ёшгача бўлганлар ҳи­собланади. Бу албатта, ёш­лар билан алоҳида иш олиб бораётганимиз натижасидир.

Яқинда шаҳар миқёсида бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайловларни якунладик. Ўтказилган таҳлил­лар шуни кўрсатмоқдаки, мав­жуд 1330 та БПТдан 200 таси­нинг етакчиси ўзгарди. Уларга ёш, дунёқараши кенг, сиё­сий жараёнларни чуқур тушунадиган етакчилар сайланди.

Шунингдек, семинарда ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари Алишер Қандалатов сўзга чиқиб, вилоят кенгашида кадрлар билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар, янги тажрибалар, ечимини кутаётган муаммолар ҳақида фикр билдирди, таклифларини ўр­тага ташлади.

Тадбир давомида мавзу юза­сидан партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Семинар якунида партия тизимига кадрлар танлаш ва етакчилар билан ишлаш масалалари юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.