24.08.2013

“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш соҳасидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва ўз халқига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон – “Олтин юлдуз” медали топширилсин:

Азларов Тургун Рахматович – Шайхонтоҳур туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаби математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Тошкент шаҳри









Раматов Ачилбай Жуманиязович – “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси









Эшматов Анорбой Аббасович – Пахтакор туманидаги “Анвар” фермер  хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти









Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри,
2013 йил 22 август



DB query error.
Please try later.