Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
20.08.2013

ФРАКЦИЯ ВА ПАРТИЯ ГУРУҲЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ

қонун ишлаб чиқишда партия электорати манфаатлари тўлақонли ҳисобга олинишига хизмат қилади

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда сиёсий партиялар фаолиятини кафолатловчи зарур ҳуқуқий асослар яратилди ва улар ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда. «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида» Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши кўп партиявийлик тизимини мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг давлат ва жамият қурилиши тизимидаги ўрни ва аҳамиятини тубдан кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлди. Мазкур қонун сиёсий партияларнинг вакиллик ва ижро органларини шакллантиришда фаол иштирок этиши, ҳукумат тузилмалари, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мамлакат парламентида ўз вакилларига эга бўлган сиёсий партиялар, маҳаллий вакиллик органларининг партия гуруҳлари олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратди.

Давлатимиз раҳбари «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузасида мамлакатимизни ислоҳ этишда сиёсий пaртия­лaрнинг ўрнига алоҳида тўхталиб, ислоҳoтлaрнинг мувaф­фaқияти сиёсий пaртия­лaрнинг eтуклик дaрaжa­сигa, улaрнинг Ўзбeкис­тo­нимиз тaқдири вa кe­лa­жaгигa дaxлдoр улкaн мaсъ­улиятли вaкo­лaтлaрни ўз зиммaсигa oлишгa қaй дaрaжaдa тaйёр экaнигa бeвoситa бoғлиқлигини таъкидлади.

Ҳозирги кунда давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партияларнинг роли ва таъсири ортиб бормоқда. Улар вакиллик органлари фаолиятининг турли йўналишларида фаолият юритмоқда. Бундай йўналишлардан бири сифатида депутатлик бирлашмалари (фракциялар, партия гуруҳлари)ни кўрсатиш мумкин. Қайд этиш керакки, фракция Олий Мажлис Қонунчилик палатасида, партия гуруҳи эса маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлар томонидан партия манфаатларини ифодалаш мақсадида тузилади. Улар марказда ҳамда жойларда ижро этув­чи ҳоки­мият­ни шакл­лан­тиришда фаол қатнашувчи субъектлардан бири бўлиб, сиёсий партия ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари ўртасида асо­сий боғловчи бўғиндир.

Таъкидлаш керакки, сиёсий партиянинг давлат ҳокимиятининг марказда ва жойлардаги вакиллик органларида фаолият юритувчи депутатлик бирлашмаларининг ўзаро таъсирчан ҳамкорлиги, биринчи навбатда, партия дастурларини ҳаётга татбиқ этилиши самарадорлигини ошишига, маҳаллий вакиллик органларидаги партия гуруҳларининг қонун лойиҳалари бўйича фикр ва таклифларининг амалга ошишига, маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг парламентдаги партия фракциялари томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва муҳокама қилишда қатнашишига имкон яратади.

Амалиётда сиёсий партияларнинг марказий аппарати Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил қилади, таъминлайди ва мувофиқлаштиради. Айни вақтда сиёсий партиялар фракциялари ва партия гуруҳлари ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ва шаклларини қуйидагиларга ажратиш мумкин.

Биринчи шакли қонун лойиҳаларини такомиллаштиришдаги ўзаро ҳамкорлик бўлиб, у фракцияга тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш учун келиб тушган қонун лойиҳаларини бир вақтнинг ўзида партия гуруҳларига юбориш, шунингдек, фракция аъзоларини жойларга чиқиши ва қонун лойиҳаларини маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари иштирокида партия электорати манфаатларини ҳи­собга олган ҳолда муҳокама қилишни ўз ичига олади.

Иккинчи шакл самарали парламент назоратини амалга оширишдаги ўзаро ҳамкорлик бўлиб, у ҳуқуқни қўллаш амалиётини мунтазам равишда мониторингини амалга ошириш, қонунчиликдаги «оқ доғларни» аниқлаш,  қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифларни киритиш, шу билан бирга партия гуруҳларини фракция ташаббуси билан ташкил қилинадиган эшитувларни тайёрлаш жараёнига жалб қилиш орқали амалга оширилади.

Учинчи шакл жойлардаги сайловчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларидаги ўзаро ҳамкорлик бўлиб, у фракция аъзоларининг сайловчилар билан учрашувлари вақтида айрим маҳаллий масалаларини ҳал этишда партия гуруҳларининг, депутатларнинг иштирок этиши орқали рўёбга чиқади.

Сиёсий партиялар фракциялари ва партия гуруҳларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги, аввало, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва такомиллаштиришда партия электорати манфаатларини тўлақонли ҳисобга олинишига, самарали парламент назоратини амалга оширишда партия гуруҳларининг фикр ва таклифлари орқали иштироки таъминланишига ҳамда депутатларнинг сайловчилар билан алоқаларини янада мустаҳкамлашига хизмат қилади.

Давронбек Олимов,

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институти етакчи илмий ходими.



DB query error.
Please try later.