01.08.2013

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШИШ

партия фаоллари, депутатларнинг муҳим вазифасидир

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида Хоразм вилоятининг ўзига хос ўрни бор. Вилоятнинг иқтисодий салоҳияти йил сайин юксалиб бораяпти. Жорий йилнинг биринчи ярмида ялпи ҳудудий маҳсулот 9,7, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 14,9, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 7,1, қурилиш ишлари ҳажми 13,1 фоиз ўсди.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 ноябрда­ги 2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисидаги қарорига асосан йилнинг биринчи ярим йилли­гида 776 лойиҳа амалга оширилди. Бугун вилоятда «Обод турмуш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида барча манбалар ҳисобидан 271,7 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Бу натижаларга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ, албатта. Иқтисодиёт юксалишида вилоят аҳлининг фидокорона меҳнати муҳим омил бўлмоқда.

Хоразм вилоятида Ўзбекис­тон Халқ демократик партиясининг 30 минг нафардан ор­тиқ аъзоси бор. Улар 718 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Партия аъзоларининг 12 мингдан зиёди аёллар, 6 минг нафардан ортиғи 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир. Ҳозирги кунда халқ депутатлари вилоят Кенгашида 14 нафар, туман ва шаҳар Кен­гашларида 110 нафар ЎзХДП вакили бўлган депутат фао­лият юритмоқда.

ЎзХДП дастурий мақсад­ларидан келиб чиқиб, электорат манфаатига бевосита алоқадор хайрли ишларни қўллаб-қувватлайди ва бу борадаги вазифалар ижросида фаол иштирок этади. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тарақ­қиётига ҳисса қўшиш партия ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг долзарб вазифаси ҳисобланади. Чунки шу орқали электорат манфаати таъминланади, халқимиз ҳаёти фаровонлашади.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан 2012 йилда маҳаллий Кенгашлар сессияларида электорат манфаати билан боғлиқ 12 та масала муҳокама этилди. Жорий йилнинг дастлабки олти ойида ЎзХДП­нинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дас­тури асосида 4 та масала сессия кун тартибига кири­тилди. 1 та масала доимий комиссия йиғилишида кў­риб чиқилди. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари муҳокамасига 2013 йилнинг ўт­ган даври мобайнида 3 та масала киритилиб, шу асос­да тегишли қарорлар қа­бул қилинган.

Бу масалаларнинг барчаси вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг ижтимоий ҳи­моясини кучайтириш билан бе­восита боғлиқ.

Электоратни ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганиш, муҳим ижтимоий масалаларни сессияларга олиб чиқишда, ҳаётий таклиф ва ташаббуслар кўпайишида ЎзХДП Жамоатчилик қабулхоналари фаолияти тизимли ташкил этилиши муҳим аҳа­мият касб этаётганини, ўзига хос механизм вазифасини бажараётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашлари Жамоатчилик қабулхоналарига 200 га яқин мурожаат бўл­ди. Уларнинг аксарияти ижтимоий масалаларни қамраб олган. Шу вақтга қадар мурожаатларда кўтарилган 150га яқин масала ижобий ҳал этилди.

Вилоят партия ташкилоти сўнгги пайтда кўчма Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини тизимли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Фуқароларни бевосита вилоят партия кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларимиз қабул қи­лиши муаммо-масалалар ечимини нафақат туман, балки вилоят даражасидаги масъул ташкилотлар олдига қўйиш, ижобий самарага эришиш имконини бермоқда.

Хоразм вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Раимберган Сабуровнинг таъкидлашича, 2013-2015 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури асосида саноат, сервис, хизмат кўрсатиш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳала­рини ривожлантириш, аҳоли банд­лигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар партиямиз Сайловолди дас­тури, 2011-2014 йилларга мўл­жалланган Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар ижроси билан узвий боғлиқ. Бу вилоятдаги барча даражадаги партия ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзХДП депутатлик гуруҳлари зиммасига алоҳида масъулият юклайди.

Партиямиз дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича ташаббуслар кўрсатиш, амалий натижаларга эришиш орқали вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, аҳоли фаровонлиги, турмуш ободлигига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Ҳаёт олдимизга қўяётган муҳим вазифалар ҳаммамиздан, хусусан, сиёсий партия ташкилотлари, депутатлардан янгича фикрлаб, янгича ишлашни тақозо этаяпти. Шунинг учун халқ фаровонлиги, жамият тараққиётини кўзлайдиган сиёсий партия вакиллари сифатида вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини, аҳоли ҳаёт даражасини янада юксалтиришга қаратилган эзгу ишларда фаол иштирок этишни бурчимиз, деб ҳисоблаймиз.

Рўзимбой ҲАСАН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.