Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
30.07.2013

ЎЗБЕК МОДЕЛИ — ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

Ўзбек модели тушунчасининг ҳаётимизга, онгу шууримизга шиддат билан кириб келганига мана 20 йилдан ошди. Бу тарих учун катта муддат эмас. Лекин ана шу нисбатан қисқа давр мобайнида Ўзбек модели улкан ҳаётбахш куч сифатида иккита катта синовдан муваффақиятли ўтди.

Биринчи синов — ўтган асрнинг 90-йилларини ўз ичига олган, ёш мустақил мамлакатимиз бошидан кечирган ўтиш даври эди. Ўшандаёқ Ўзбекистон собиқ иттифоқ мамлакатлари ора­сида биринчи бўлиб макроиқтисодий барқарорликка эришди, саноат ва ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ишлаб чиқаришда олдинги йиллардаги кўрсаткичлардан ўзиб кетди. Бош­қача айт­ганда, инқироздан ривожланиш орқали чиқиб кетиш бирдан-бир тўғ­ри йўл эканини исботлади.

Иккинчи синов — 2008 йилда бошланган глобал молия­вий-иқтисодий инқироз бўлди. Тараққиётнинг уш­бу модели нафақат бутун жаҳонни қамраб олган молиявий-иқтисодий ин­қироз зарбаларига қарама-қарши тура олди, балки дунёдаги 10 мамлакат қаторида иқтисодий ўсишнинг энг юқори (йилига 8–9 фоиздан кам бўлмаган) суръатларини таъминлаб келмоқда.

Ўзбекистон Президентининг шу муносабат билан чоп этилган «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўл­лари ва чора­лари» асарида ҳам­да мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқи­батларини бартараф этиш бўйича 2009–2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурида Ўзбекистон иқтисодиётининг инқироздан кейин янада кучли, бар­қарор ва мутаносиб ривожланиши концепцияси илгари сурилди. Инқироздан ке­йинги ривожланиш, деб ном олган бу таълимот иқтисодиёт назариясига қўшилган муносиб ҳисса бўлди, десак муболаға бўлмайди.

«Шуни доимо ёдда тутишимиз керакки, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди ва эришган натижалари билан кифояланмасдан, дунёда кечаётган туб ўзгаришлар жараёнидаги ўз ўрнига ҳаққоний ва танқидий баҳо берадиган, даврнинг тобора ортиб бораётган талаблари ва жаҳон бозорида кучайиб бораётган рақобат курашига мос ҳолда қадам ташлайдиган давлатгина биринчи навбатда муваффақият қозона олади».

Бизга Қандай мерос Қолган эди?

ХХ асрнинг 80-йиллари охирига келиб иқтисодий танглик кескин ва ҳалокатли тус олди. Бу аввало, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бутунлай пасайиб кетишида, ишлаб чиқариш қувватларининг иш билан таъминланмаганида, ишсизлик даражасининг ўсишида, пул-кредит ва валюта тизимининг издан чиқишида намоён бўлди. ЯИМ, миллий даромад каби асосий иқтисодий кўрсаткичлар, меҳнат унумдорлиги узлуксиз пасайиб борди. Ташқи савдо айланмаси қисқарди, ташқи савдонинг салбий сальдоси ва давлат қарзи ўсди.

Сурункали инфляция ҳамманинг тинкасини қурита бошлади. Натижада шусиз ҳам ночор аҳволда кун кечираётган аҳолининг даромадлари ва турмуш даражаси муттасил пасая бошлади. Ишлаб чиқариш кўлами ва ҳажмининг тинимсиз қисқариши, айниқса, Ўзбекистондек кескин демографик шароитда яшаётган аҳоли турмуш даражасига янада оғирроқ таъсир кўрсатди. Ўзбекистон аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш, реал даромадлар, иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари бўйича собиқ шўро республикалари орасида энг охирги ўринлардан бирига тушиб қолди.

Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» асарида бу аянчли вазият ҳақида шундай таъкид­лаган эди: «Ўзбекистон киши бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича мам­ла­катда 12-ўринни эгаллаб ту­рибди, аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бў­йича эса иттифоқдаги ўртача даражадан икки ҳисса паст». Бу даврда саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан Ўз­бекистон ўртача иттифоқ кўрсаткичидан 40 фоиз, қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан эса икки баробар орқада эди. Республика аҳоли жон бошига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бў­йича иттифоқ даражасининг 40 фоизини ташкил этарди. Қисқаси, мамлакат хўжалигининг амал қилиб келган таркиби экс­тенсив ривожланиш маҳсули эди.

Қайси йЎлдан борамиз?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бугун жаҳонда тараққиётнинг «ўз­бек модели» сифатида кенг эъти­роф этилган миллий тараққиётимизнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатларини мустақилликнинг дастлабки йилларида белгилаб берди.

Кейинчалик бу тараққиёт йў­лимиз немис, швед, хитой ва япон моделлари орасидан муносиб ўрин эгаллади. «Ўзбекистон бошқа давлатлар тараққиёти жараёнида тўпланган ва республика шароитига татбиқ қилса бўладиган барча ижобий ва мақбул тажрибалардан шак-шубҳасиз самарали фойдаланади, — деб таъкидлайди Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида. — Гап бирон-бир моделни, ҳатто у ижобий натижалар берган тақдирда ҳам, кўр-кўрона кўчириб олиш тўғрисида бораётгани йўқ. Аниқ-равшан воситалар ва усуллар қайси мамлакат учун мўлжалланган бўл­са, ўша мамлакатнинг ўзига хос шароитидагина ижобий натижа беради».

Давлатимиз раҳбари белгилаб берган Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг беш асосий тамойили кўп ўтмай ўзининг ҳар томонлама тўғри, ҳаётий ва узоқни кўзлаб юритилаётган изчил ва оқилона сиёсат самараси эканини кўрсатди. Ушбу тамойиллар кейинчалик ҳақли равишда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбек модели, феномени, деган ном олди.

Бугун бундан 22 йил илгари қў­йилган «Нима қилмоқ керак, нимадан бошламоқ керак?» деган саволларга далил жавоб топганимизни дунё аҳли кўриб, билиб, самараларини ўрганиб турибди. Лекин ўша даврда ва­зият анча мураккаб ва ноаниқ эди. Хусусийлаштиришнинг даст­лабки босқичи ҳали якунланмаган, ёқилғи-энергетика, дон мус­тақиллигига, саноатда ҳам, бутун иқтисодиётда ҳам макроиқтисодий барқарорликка эришилмаган, мамлакат рубль минтақасидан чиқолмаган, собиқ иттифоқдош республикалар ўртасидаги кооператив алоқалар чок-чокидан сўкилиб, янгилари эса шаклланиб улгурмаган, тақчиллик ва инфляция, баҳолар ва солиқларнинг чалкашган, тартибга солинмаган тизими, беқарор валюта курси ва банк фоизи тинкани қуритадиган даражага етган эди.

Мана шундай шароитда ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўли ва андозаларини танлаш ғоят муҳим аҳамиятга эга эди. Дастлаб айримлар томонидан Ўзбекистон бошқа мамлакатларда тажрибадан ўтган муайян иқ­тисодий тараққиёт моделини қа­бул қилиши лозим, деган фикрлар ҳам айтилди. Чунончи, Туркия ёки Хитой моделларидан бирини жорий этиш мақбуллиги ҳақида тавсиялар бўлди.

Ўзбек моделининг қайси глобал ёки минтақавий модель билан уйғунлашуви тез ва осон кечади, деган саволнинг қўйилиши ҳам табиий эди. Бунда Ғарб андозалари афзалми ёки Шарқ? Қайси бозор қадриятлари биз учун қулай?

Ислом Каримов Ўзбекистоннинг ўз йўли, ўз тараққиёт модели бў­лиши зарур, деган фикр­да қатъий турди. «Агар айнан нусха олинса мамлакатнинг ўзи­га хос шарт-шароитлари, мавжуд имкониятлари, яқин ва олис ҳамкорлик билан кўп йиллар давомида таркиб топган иқтисодий ҳамда маънавий алоқалари эътибордан четда қолади».

Ўзбекистон юқорида саналган йўллардан ўзининг иқтисодий тараққиёт моделида самарали ва оқилона фой­даланиш билан боғлиқ муҳим вазифаларни белгилаб олди. Чунки «бизнинг қатъий нуқ­таи назаримиз жаҳон тажрибаси ва ўз амалиётимиздан олдинги жамики фойдали тажрибаларни рад этмаган ҳолда ўзимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлимизни танлаб олишдан иборатдир».

«Янги уй Қурмай туриб, эскисини бузманг»

Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёт модели халқимизнинг тарихий тажрибаси, миллий ва маданий анъаналарига асосланади.

Бу борада илгари сурилган муҳим назарий хулосалардан бири бозор иқтисодиётига ин­қилобий йўл («шок терапияси») билан эмас, балки эволюцион йўл билан, босқичма-босқич ўтиш эди. Бу концепция Ўзбекистон Президенти илгари сурган ва кейинчалик бутун жаҳонга машҳур бўлиб кетган «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг» тамойилида ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Янги бозор муносабатларига аввалги тизимни ва таркиб топган иқтисодий муносабатлар­ни батамом синдириб ташлаш ор­қали ҳам, эски иқтисодий му­носабатларни босқичма-бос­қич янги бозор муносабатла­рига мослаштира бориб, самарали бозор иқтисодиётини барпо этиш йўли билан ҳам ўтиш мумкин. Мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳолиси таркибини, тараққиётнинг ўша даврдаги даражасини эътиборга олсак, юртимизга иккинчи, сиёсий ларзаларсиз, беозор йўл анча мақбул эди.

Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув масалалари ҳам мустақилликни энди қўлга киритган мамлакат учун ўта мураккаб, қийин кечадиган жараёндир. Давлатимиз раҳбари бу борада ҳам энг устувор йўналишларни аниқ белгилаб берди. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжа­миятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида дунёнинг барча мамлакатлари билан икки ва кўп томонлама савдо-иқтисодий алоқалар олиб бориш имконият­лари жадаллашди. Экспорт ва импорт таркибини такомиллаштириш ҳам муҳим вазифалардан эди. Зеро, истиқлолимизнинг дастлабки йилларида экспортнинг 60 фоиздан зиёдроғини битта товар — пахта хомашёси, им­порт­нинг эса 50 фоизидан зиёдроғини дон маҳсулоти ташкил қи­лар эди. Монокультурага асосланган экспорт-импорт тизими ҳукмрон эди.

Мустақиллик йилларида Ўз­бекистон орттирган бой таж­риба «ресурслар чекланган ша­роит­да ҳам­ма муаммоларни бир йў­ла ҳал қилишга уриниш ҳеч қандай самара бермайди. Шу сабабли ислоҳот йўналишларини белгилаб олиш чоғида шундай асосий бўғинларни топиш муҳимки, уларга асосланиб жа­мики муаммоларни ҳал қилиш мумкин», деган ғоянинг нақадар ўз вақтида илгари сурилганини тасдиқлаб турибди.

Янгиланишларнинг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида аграр соҳадаги ўзгаришларга доимий эътибор қаратилди. Ерга эгалик мулкчилик масаласини ҳал қилиш, давлат хўжаликларини, айниқса, зарар келтириб ишлаётган ҳамда самараси паст жамоа ва кооператив хўжаликларни тугатиб, уларнинг ерларини узоқ муддатга фермер хўжаликларига ёки умрбод мерос ҳуқуқи билан деҳқон хўжаликларига бериш, қишлоқ хўжалигида банд бўлган ортиқча ишчи кучини саноат корхоналарига жалб қилиш масалалари Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш стратегиясидаги, аграр сиёсатидаги асосий йўналишлардан бўлди. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, аниқ-пухта ишлаб чиқилган молия-кредит сиёсатини амалга ошириш, иқтисодиётда туб таркибий ўзгаришларга эришиш халқ хўжалигининг хомашёвий қиёфасига барҳам бериш ҳам муҳим устувор вазифалардан ҳисобланди.

Самарали тизим

Ўзбек моделининг ҳаётга изчил татбиқ этилиши юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти изчил, барқарор ва жадал ўсаётган жаҳондаги жуда кам сонли мамлакатлар сафидан мус­таҳкам ўрин олди. Ижтимоий, маданий соҳаларда эришилаётган улкан ютуқлар нуфузли хал­қ­аро ташкилот ва экспертлар томонидан кенг эътироф этилиб, юксак баҳоланмоқда.

Берлиндаги Халқаро иқтисо­диёт академияси директори, про­фессор Ханс Йоахим КНАУПЕ бу хусусда шундай фикр билди­ради: «Ўзбекистоннинг ғоят мукаммал, тўғри ва аниқ ишлаб чиқилган Инқирозга қарши чоралар дастури бўҳрон шароитида иқтисодий ислоҳотларни қамраб олиш баробарида, келгусида — инқироздан кейинги даврда ҳам тараққиёт сари элтувчи муҳим устувор йўналишларни, чора-тадбирларни акс эттирган. Унда белгиланган вазифалар кўпгина мамлакатлар учун истиқболли дастур сифатида хизмат қилиши шубҳасиз».

Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда ЯИМ ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари глобал молиявий-иқтисодий инқироз даврида ҳам 8 фоиздан юқори бўлгани жаҳон аҳлида, жумладан, халқаро экспертлар, машҳур иқтисодчиларда ҳам катта ҳайрат ва ҳавас уйғотмоқда. Жумладан, Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатимизга келган миссиялари баёнотида Ўзбе­кистон изчил ўсишга эришгани ва глобал молиявий ин­қирозга қарши муваффақиятли чоралар кўраётгани қайд этилди, шунингдек, ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари сақланиб қолиши ҳақида ижобий прог­ноз билдирилди.

Бу давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Вазир­лар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқ­тисодий ривожлантириш якун­лари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида ҳам алоҳида таъкидланди. Жаҳонда умумэътироф этилган ривожланишнинг «ўзбек модели» жаҳон иқтисодиётида юз бераётган инқирозли ҳолатларга қарамай, 2012 йилда мамлакатимиз иқтисодиё­тини ўстиришнинг юқори суръатлари барқарорлиги ва макроиқтисодий мувозанатни тўла таъминлади. Хусусан, ўтган йилда мамлакатимиз ЯИМнинг ўсиши 8,2 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳаж­ми ўсиши 7,7 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ўсиши 7,0 фоизни ташкил этди. Давлат бюджети ЯИМга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси белгиланган прогноз кўрсаткичидан ошмади.

Тараққиётнинг ўзбек модели юксак замонавий техника ва технологиянинг мавжудлиги, ишлаб чиқаришнинг индустриал тавсифи, ривожланишда ахборот технологияларининг ўрни ва аҳамиятининг юқорилиги, хизмат кўрсатиш соҳасининг муттасил ўсиб бориши, иқтисодий ўсишнинг интенсив йўли устуворлиги, иқтисодиётнинг очиқлиги, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, рақобат муҳитини яратиш, эркин тадбиркорликка кенг йўл очиш орқали бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилганлиги, халқ фаровонлигининг изчил юксалиши, миллий иқтисодиётнинг глобал иқтисодиёт билан интеграциялашувининг кучайиши тенденциялари билан тавсифланмоқда.

Модернизациялаш — марказий йЎналиш

Тараққиётнинг ўзбек модели қотиб қолган статик тушунча эмас, албатта. Унинг характери ва шакл-шамойилини белгилайдиган асосий тамойиллар сақланиб қолган ҳолда доимо янги вазифа ва қоидалар билан бо­йитилиб, такомиллаштирилиб борилмоқда. Зеро, ҳаёт барча тартиб-қоидаларга ўз тузатишларини киритиб бораверади. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларини модернизациялаш, ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини диверсификациялаш, инновацион технологияни изчил ривожлантириш, саноат маҳсулотлари етказиб беришни янада кенгроқ маҳаллийлаштириш — «ўзбекча тараққиёт»нинг мантиқий давомидир.

Юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги давлатимиз раҳбари маърузасида Ўзбекистонни жорий йилда ривожлантиришнинг 6 та энг муҳим устувор йўналиши орасида иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қи­лиш, техник ҳамда технологик янгилашни жадаллаштириш, иш­лаб чиқаришни диверсификация қилиш марказий ўринга қўйилди. Шу мақсадда 370 дан ортиқ стратегик лойиҳани кўз­да тутадиган инвестиция дастури ишлаб чиқилган. Барча инвестицияларнинг тўртдан уч қисми ички манбалар ҳисобидан молиялаштирилиб, улар янги қувватларни яратиш, реконструкция ва модернизация қилишга йўналтирилмоқда.

Буларнинг ҳаммаси охир-оқибатда миллий иқтисодиё­тимиз ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ўзбек моде­лининг ҳаётбахш кучини бутун дунёга яна бир бор намойиш этиш имконини беради.

Нурислом ТУХЛИЕВ,

иқтисод фанлари доктори, профессор.



DB query error.
Please try later.