Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
30.07.2013

УСТОЗ

Халқимизда «Устоз — отангдан улуғ» деган нақл бор. Чиндан ҳам, бундай таъриф ўқиш-ёзишни билмаган болани ўз фарзандидек улғайтириб, таълим-тарбия, меҳр бериб мустақил ҳаётга тайёрлаган заҳматкаш ўқитувчиларга, мураббийларга муносибдир. Ана шундай меҳрибон устозлардан бири Сирдарё туманидаги 7-мактаб директори Мирза Йўлдошевдир.

У раҳбарлик қилаётган мактаб ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бошида қурилган бўлиб, таълим-тарбия ишлари давлат таълим стандартларига жавоб бермасди. Мирза Йўлдошев мактаб биносини кенгайтириш, синф хоналарида зарур-шароитларни яратиш учун анча елиб югурди. Ниҳоят, мустақиллик ша­рофати туфайлигина у ўз ниятига эришди. Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурига кўра, мактаб 2009 йилда капитал таъмирланди, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Жонкуяр устоз ўқув даргоҳининг шарт-шароитларини яхшилаш билан бирга, таълим сифатини юксалтириш борасида ҳам фидойилик кўрсатди, ўқи­тувчиларнинг малакасини ошириш борасида тинимсиз изланди. Шу боис ушбу мактаб битирувчилари жамият учун керакли мутахассислар бўлиб етишмоқда. Улар орасида фан доктори, профессор, фан номзоди, катта корхона раҳбарлари, устознинг издошлари — ўқитувчилар ҳам бор.

— Мустақиллик туфайли ёшлигимизда орзу қилган мактабларга эга бўлдик, — дейди Мирза Йўлдошев. — Замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган кенг ва ёруғ синф хоналаримиз, фан лабораториялари, компьютер хоналарига эгамиз. Спорт зали ва майдони керакли барча жиҳозларга эга. Ахборот-ресурс марказимиз 7572 та дарслик, ўқув қўлланма, бадиий ада­биётлар билан таъминланган. 550 нафарга яқин ўқувчимиз учун 20 га яқин турли тўгаракларни ташкил қилганмиз. Шундай замонавий шароитлар яратилган экан, юртимизни янада тараққий эттиришга муносиб ҳисса қўшадиган, том маънодаги баркамол авлодни тарбиялаш бизнинг бурчимиз, асосий вазифамиздир.

Ҳа, 50 йиллик педагогик тажрибага эга, шундан 35 йилини мактабни бошқаришдек масъул вазифага бағишлаган Мирза Йўлдошевга барча бирдай устоз деб мурожаат қилади. Ўз умрини таълим-тарбияга бағишлаган бундай устозларга ҳар қанча ҳурмат-эҳтиром кўр­сатсак арзийди.

Аким КОМИЛЖОНОВ



DB query error.
Please try later.