Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
25.07.2013

«МАСАЛАНИ ЎРГАНДИМ, СЕССИЯГА КИРИТДИМ

бўлди, вазифамни бажардим», қабилида йўл тутсак, бошлаган ташаббусларимиз чала қолиб кетаверади»

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 27 минг нафарга яқин аъзоси бор. Улар 728 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Партия аъзоларининг 10 мингдан зиёди аёллар, 8 минг нафардан ортиғи 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир. Ҳозирги кунда халқ депутатлари вилоят Кенгашида 19 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида 104 нафар ЎзХДП вакили бўлган депутат фаолият юритмоқда.

Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтиришда сиёсий партиялар, хусусан, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари иштироки кучайишини ҳаётнинг ўзи тақозо қилаяпти. Шундай экан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз депутатлик гуруҳлари фаолияти бугунги кун талабига жавоб бераяптими, жойларда ислоҳотларнинг ижтимоий самарасини таъминлаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Саида Жўраева шу ҳақда мулоҳаза юритади:

– Ҳар бир депутат зиммасида одамлар ишончини оқлашдек улкан масъулият бор. Буни ҳис этиш, шунга яраша ишлаш керак.

Маълумки, қонунлар, давлат ва ҳудудий ривожланиш дастурлари ижросини назорат қилишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари катта ваколатларга эга. Улар жойларда қонунлар қай даражада ижро этилаётгани, давлат дастурлари доирасида қандай ишлар қилинаётганидан хабардор бўлиши, ўзи сайланган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини яхши билиши керак. Ана шундагина, ваколатидан фойдаланиб, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал қилиш бўйича амалий таклиф бера олади.

Партия дастурий мақсадлари ижроси...

Мен Ғиждувон туманидаги 51-Зарангари сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланганман. Туманда ишлаб чиқариш, саноат анча ривожланган. Шу боис янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури доирасида ҳар йили қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Биз дастур ижроси бўйича мунтазам мониторинг олиб бориб, режага киритилган иш ўринларининг ўз вақтида очилиши ва уларнинг бар­қарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келамиз.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида туманда 4700 га яқин иш ўрни яратилди. Аммо ишсиз бўлган, меҳнатга лаёқатли электорат вакиллари ҳам оз эмас. Шуни инобатга олсак, олдимизда турган вазифалар кўлами катта экани ойдинлашади. Жорий йилнинг ўтган даврида касаначилик асосида 154 та иш ўрни яратилди. Имкониятдан келиб чиқиб баҳолайдиган бўлсак, бу жуда кам албатта. Шундай экан, энг аввало, электорат вакилларининг, айниқса, корхона ва ташкилотга бориб ишлаш имкони бўл­маган, бола тарбияси билан банд аёллар ва ногиронларнинг уй меҳнати ҳақидаги билим ва тушунчасини кенгайтиришга кенгроқ эътибор қаратиш лозим. Жойларда аҳоли билан учрашганимизда, касаначи бўлиб ишлаш қулай ва афзал экани, унинг қонуний асослари ҳақида кўпчилик етарли тушунчага эга эмаслиги маълум бўлди. Демак, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир.

Яқинда маҳаллалар билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти, улар тайёрлаётган маҳсулотлар ҳажми, сифати ва тури, яратилган иш ўринларини ўрганиш бўйича тегишли чоралар ишлаб чиқдик. Шу асосда меҳнатга лаёқатли, касб-ҳунарли электорат вакилларини касаначиликка жалб қилмоқчимиз. Уларни корхоналарга бириктириб, қонуний меҳнат асосида ўз ишини йўлга қў­йиши, оиласи фаровонлигини мустаҳкамлашига кў­мак­лашишни мақсад қилганмиз.

Ҳуқуқ ва ваколатдан самарали фойдаланиш зарур

Партия дастурий мақсадларини амалга ошириш бўйича барча даражадаги депутатлар, юқорида таъкидлаганимдек, етарли ҳуқуқ ҳамда ваколатга эга. Гап улардан самарали фойдаланишда.

Жорий йилнинг ўтган даврида депутатлик гуруҳларимиз ташаббуси билан 5 та масала халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари муҳокамасига, 2 та масала доимий комис­сия­лар йиғилишлари кун тартибига киритилди. Шу ор­қали бандликни таъминлаш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўл­лаб-қувватлаш, импорт ўр­нини босувчи тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ҳудудий дас­турлар ижросини таъминлаш, истеъмол бозорини маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳоли саломатлигини асраш, қишлоқларда замонавий ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, депутатлик гуруҳларимизнинг тегишли таклифлари маҳаллий вакиллик ҳокимиятининг қарорларида ўз аксини топди.

Шу ўринда айтмоқчиманки, бирон масаланинг ўрганилиши, сессия кун тартибига киритилиши ва муайян қарор қабул қилиниши билан кўтарилган муаммо тўлиқ ечим топади, деб бўлмайди. Бу борада амалий натижага эришиш учун изчил фаолият юритиш зарур. Яъни, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳлари сессиялар қарорларининг жойларда бажарилиши устидан депутатлик назоратини мунтазам олиб бориши керак.

«Масалани ўргандим, сессия кун тартибига киритдим, бўлди, вазифамни бажардим» қабилида йўл тутадиган депутатлар йўқ эмас, албатта. Ваҳоланки, сессия қарори ижросига эътиборсиз қарайдиган мутасадди ташкилотлар ҳам топилади. Агар биз назоратни тизимли равишда олиб борсак, уларнинг масъулияти янада кучаяди.

Бугун давр янгича ишлашни талаб қилаяпти. Фаолиятимизга танқидий ёндашиб, хулоса чиқарадиган бўлсак, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига электорат манфаати билан боғлиқ масалаларни янада кўпроқ киритиш ишларини кучайтиришимиз талаб этилади. Бу борадаги ҳаракатни жонлантириб, партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширишда депутатлар иштирокини янада кенгайтириш лозим. Бошқача айтганда, жўшқин гапдан жўш­қин амалий ишга ўтадиган вақт аллақачон келганини чуқур англаб олишимиз зарур.

«Ўзбекистон овози» мухбири

Лазиза ШЕРОВА ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.