Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
25.07.2013

ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Наманган вилояти фаоллари йиғилишида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Б.Юсуповнинг қайд этишича, ўтган ярим йилда вилоят иқтисодиётининг барча соҳасида макроиқтисодий барқарорлик таъминланган ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 11,3 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12,3, қишлоқ хўжалиги 6,6, қурилиш ишлари 9,7, чакана савдо айланмаси 19,7 ва пуллик хизматлар ҳажми 17,1 фоиз ўсган.

2013-2015 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2031 лойиҳа амалга оширилиб, 53 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Бандлик дастурига мувофиқ 38,7 минг янги иш ўрни яратилди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда фаоллар эътибори асосан ҳисобот даврида йўл қўйилган бир қатор камчиликларга қаратилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Наманган шаҳридаги «Наманганмаш», «Карбонам», Норин туманидаги «Норин тола», Поп туманидаги «Поп Фен» корхоналарида ўтган йилга нисбатан камайишига йўл қўйилган.

Ярим йил давомида бир неча туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилмаган. Мингбулоқ ва Учқўрғон туманларида ҳанузгача минтақа тасарруфидаги экспорт қилувчи корхоналар мавжуд эмас, ўтган 6 ойда ҳар икки туманда маҳсулот экспорти бажарилмаган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури асосида янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари миқдори Тўрақўрғонда 3,4, Мингбулоқда 3,5, Учқўрғонда 4,2 фоиз паст кўрсаткичларни ташкил этган.

Йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди.

А.САТТОРОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.