20.07.2013

ЗУЛФИЯ ИЗДОШЛАРИ

сафимизга қўшилишди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ЎзХДПлик билан ҳамкорликда ташкил этган анжуманда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларида фикр алмашилди. Унда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ҳам қатнашди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий модернизация ва фуқаролик жамиятини шакл­лантириш жараёнларида хотин-қизлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ифодалаш, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётда уларнинг иштирокини янада кучайтириш, шу мақсадларга қаратилган меъёрийуқуқий механизмлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу борада олдинда турган энг муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Юртимизда хотин-қизлар давлат ва жамият бошқарувида фаол қатнашишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизм яратилган, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Ҳафиза ­Каримова. Илм олиш, касбунар эгаллаш, меҳнат, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи кафолатланган. Мамлакатимиз дунёнинг ривожланган давлатлари қаторида «Хотин-қизлар камситилишининг барча кўринишларига барҳам бериш бўйича ­хал­қаро Конвенция»га қўшилган. ­«Хал­қ­­­­аро меҳнатни муҳофаза қилиш», «Оналикни муҳофаза қилиш», «Меҳнат ва бандлик борасида камситилишларга барҳам бериш» каби ўнлаб халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди. Миллий қонунчилигимиз ва мазкур халқаро ҳужжатлар асосида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, манфаатларини ифодалаш борасида чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурида ҳам хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувида иштирокини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш билан боғлиқ қатор вазифалар белгиланган. Шу боис партия ташкилотлари хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги, сиёсий маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни амалий руҳда ташкил этиш, бу борада жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Сўзга чиққанлар, шунингдек, аёлларнинг жамиятдаги роли ва мақомини янада ошириш, хотин-қизларга оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли илоҳотларни изчил давом эттириш лозимлигини таъкидлашди. Сиёсий партияларнинг аёллар қаноти фаолиятини кучайтиришга оид таклиф-тавсиялар билдирилди.

Анжуманда Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қўшилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларига аъзолик гувоҳномалари топширилди. Биз эса уларнинг нима сабабдан партиямизни танлагани ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Айнура САПАКЕЕВА, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Қо­ра­­қалпоғистон Республикаси:

– Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар жиҳатдан етук ёш авлодни вояга етказишга қаратилган дастурлар ҳаётга изчил жорий этилаётгани барчамизга яхши маълум. Ўз иқтидоримизни намоён қилишимиз, қобилиятимизни ривожлантиришимиз учун юртимизда барча шароит яратилган. Ундан қай даражада фойдаланиш эса ўзимизга боғлиқ. Бугунги анжуман ҳам жамият ҳаётида янада фаол иштирок этишимизга яна бир туртки бўлди.

Мен кўпдан бери сиёсий партиялар фаолияти билан қизиқаман. ЎзХДПнинг ғоялари кўнглимга яқин. Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партиясига аъзолик гувоҳномасини қўлга олганимда партия Дастурида белгиланган эзгу ғояларнинг ижрочилари, сиёсатчилар сафига қўшилганимни чуқур ҳис қилдим.

Сарвиноз ШАЙДУЛЛАЕВА, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Сурхондарё вилояти:

— Турли соҳаларда ўз қобилиятини намоён этиб, Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган қизлар энди ўзлари танлаган сиёсий партияга аъзо бўлиб, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишларига ишонаман .

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун шароит ва имконият яратилишини муҳим, деб билади. Шу боис унинг сафига кирдим. Энди фаол аъзолар қаторида партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни самарали бажариш, дастурий мақсадлари ижросини таъминлашга ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

Нилуфар САМАТОВА, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Фарғона вилояти:

– ЎзХДП дастури ва Сайловолди дастури билан танишиб чиққанимда, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни, айниқса, кексаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари очиш масалалари партиянинг асосий эътиборида эканини билдим. Партиянинг мазкур ғоялари менга маъқул келди ва унинг сафида бўлиб, бундай эзгу мақсадлар ижросида фаол иштирок этишга қарор қилдим. Шунингдек, келгусида депутат бўлишни ният қилганман.

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.