Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
20.07.2013

ҲАЁТ ТАЛАБИ ҲАМ, МАҚСАД ҲАМ ШУ:

электоратни ташвишга солаётган муаммолар ечими бўйича муқобил таклифлар тайёрлаш, ижтимоий масалалар ҳал этилишига қаратилган курашни янада қатъий олиб бориш

Тошкент вилоят партия ташкилоти ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари Қонунлар, ижтимоий аҳамиятга эга муҳим қарор ва дастурлар ижросини таъминлаш, партия Сайловолди дастури, 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни доимий комиссиялар ва сессиялар муҳокамасига олиб чиқиш йўли билан амалга ошириш борасида катта тажриба тўплаган.

Депутатлик гуруҳлари 2012 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор масалаларни ўрганиб, 7 та масалани халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари, 3 тасини сессия муҳокамасига олиб чиқди. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларига партия Ҳаракат дастурига мувофиқ 2012 йилда 20 га яқин масала киритилди. Шунингдек, 37 та масала туман ва шаҳар Кенгашларининг тегишли доимий комиссиялари мажлисларида кўриб чиқилди. Янги иш ўринлари яратиш имкониятлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва мева-сабзовотни қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ҳисобига ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва қайта ишлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш, коммунал соҳа корхоналарининг иш самарадорлигини кўтариш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама этилди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур масалалар тегишли доимий комиссия­лар билан ЎзХДП депутатлик гуруҳларининг қўшма мажлисларида муҳокама этилиши муаммоларни чуқур ўрганиб, таҳлил этишда катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Жумладан, 2012 йил 19 июл куни Ангрен шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи ҳамда Саноат, қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма мажлиси ташкил этилди. Унда «Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил этиш» масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда вилоят иқтисодиёт бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи, вилоят ҳокимлигининг йўловчи транспорти барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, партия фаоллари томонидан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича бажарилган ишлар эътироф этилиб, ҳали фойдаланилмаган имкониятлар борлигига, агро ва эко туризмни ривожлантириш, тоғ ён-бағирларида маданий ҳордиқ чиқариш учун кичик меҳмонхоналар ташкил этиш, шу орқали янги иш ўринлари яратиш масалаларига эътибор қаратилди. Айтиш керакки, вилоятда кўплаб дам олиш масканлари фаолият кўрсатаётган бўлса-да, жами хизматлар ҳажмида туризм хизматларининг салмоғи атиги 0,5 фоиздан ошмаётгани масаланинг қанчалик жиддий эканини кўрсатади.

Ҳаракат дастурига киритилган яна бир муҳим масала – ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар мониторинг қилинди, уларнинг яшаш шароити, белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш ҳамда бош­қа масалалар жойларга чиқиб ўрганилди. Аниқланган камчиликлар мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этилди.

Кўрилган чора-тадбирлар жойларда манзилли ижтимоий ҳимояни янада кучайтириш, сифатли хизмат кўрсатишни оширишга ва халқимизнинг турмушини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида ЎзХДП депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида аҳоли бандлиги даражасини ошириш, соғлиқни сақлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ 17 та, доимий комиссия йиғилишларида 39 та масала муҳокама этилди.

Хусусан, жорий йилнинг май ойида ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 26-сессияси кун тартибига «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бажарилишининг бориши ҳақида»ги масала киритилди. Мазкур масала ўтган йиллар давомида депутатлик гуруҳи томонидан ўрганилиб, доимий комиссия мажлисларида атрофлича кўриб чиқилган эди. Тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида жойларда ўрганиш ишлари олиб борилди. Мониторинг натижаларига кўра, айрим жойларда «Чиқиндилар тўғрисида»ги ҳамда «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонунлар ижроси таъминланмаётгани аниқланди.

Шу боис сессия қарорига кўра, маиший чиқиндихоналарни хатловдан ўтказиш, давлат кадастр хизмати томонидан рўйхатга олиш, чиқиндихоналарни қуриш ва таъмирлаш, атрофини ўраш, махсус транспортларни ювиш учун шароит яратиш, компослаш ва зарарсизлантириш ишларини ташкил этиш, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш бўлимларининг моддий техник базасини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш масалаларида қатор вазифалар белгиланди. Ҳозирда сессия қарори ижроси бўйича депутатлик назорати ўрнатилган.

Бироқ айрим туманларда депутатлик гуруҳларимиз фаолияти сустлигича қолмоқда. Масалан, халқ депутатлари Бекобод ва Оққўрғон туман Кенгашларидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳлари ва туман партия кенгашлари фаолиятида аниқ самара кўринмаяпти.

Жорий йилда вилоят кенгашидаги барча партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари камчиликлардан хулоса чиқариб, зиммамиздаги вазифаларни бажариш учун астойдил меҳнат қилиши талаб этилади.

Сирожиддин АЪЗАМОВ, ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари:

— Мамлакатимиздаги сиёсий партияларга ўз Дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш, электорат манфаатини самарали ҳимоя қилиши учун кенг имконият берилмоқда. Бу зиммасига жиддий масъулият юклайди.

Бугун давр талаби даражасида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатмасдан муайян масалага ечим топиб, амалий натижага эришиб бўлмайди. Шунинг учун ЎзХДП Тошкент вилоят ташкилоти, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари мунтазам равишда ўз фаолиятини танқидий баҳолаб, қатъийлик ва талабчанлик билан ишлашга, ҳаётий ташаббусларни кўпайтиришга интилмоқда.

Бироқ эришилаётган натижаларни қониқарли деб, хотиржамликка берилиб бўлмайди. Маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз депутатлик гуруҳларининг фаоллигини изчил ошириш, партия ташкилотлари ишини тизимли ташкил этиш, электоратни ташвишга солаётган муаммолар ечими бўйича муқобил таклифлар тайёрлаш, ижтимоий масалалар ҳал этилишига қаратилган курашни янада қатъий олиб бориш муҳим вазифаларимиздан бўлиб қолаверади. Энг муҳими, аниқ ташаббуслар, амалий натижаларни кўпайтириш керак. Ҳаёт талаби ҳам, бизнинг мақсадимиз ҳам аслида шу.

Алишер ҚАНДАЛАТОВ,

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари.



DB query error.
Please try later.