Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.07.2013

ҒАЛЛА МЎЛЛИГИ — ЭЛ ФАРОВОНЛИГИ

Муҳтарам Юртбошимизнинг мамлакатимиз ғаллакорларига йўллаган қутлов-табриги бутун юртимиз аҳли сингари биз фарғоналик бободеҳқонлар, фермер хўжаликлари аъзолари ва фермерларни ҳам жуда мамнун этди. Дарҳақиқат, республикамизда мустақиллик йиллари ғаллачилик тарихида энг кўп хирмон уюлгани кимни ҳам қувонтирмайди дейсиз! Бу истиқлол йилларида мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, ғаллачиликда намунали  тизим яратилгани ва ўзининг ҳаётбахш самараларини бераётганидан далолатдир.

Табрикда алоҳида қайд этилганидек, жорий йилда вилоятимизнинг Фурқат туманида ўртача ҳосилдорлик  60-75 центнердан ошди. Шунингдек, Учкўприк туманидаги «Фаровон ҳаёт сари», Бувайда туманидаги «Ёқубжон ота» каби ўнлаб фермер хўжаликларида гектаридан 100 центнер ва ундан ошириб ҳосил олинганини сид­қидилдан қилинган меҳнат самараси сифатида эътироф этиш мумкин.

Шуни алоҳида мамнуният билан айтиш жоизки, кейинги йилларда Фарғонада бошоқли дон етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактаби яратилди. Бу фермер хўжаликларининг моддий фаровонлигини яхшилаш, хўжалик аъзоларининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилаётгани янада қувонарлидир.

Юртбошимизнинг ғаллакорлар меҳнатига берган юксак баҳоси, фермерлар шаънига айтган илиқ гаплари зиммамизга янада катта масъулият юклайди. Халқимиз дастурхонига нондек азиз неъматни етказиб бераётганимиз, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз.

Биз бундан буён ҳам Юртбошимиз ишончини оқлашга,  ғалла мустақиллигини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса  қўшишга интиламиз. 

Икромжон ХОЛМУРОДОВ,

Фарғона вилояти фермерлар Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.



DB query error.
Please try later.