Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.07.2013

«КЕЛАЖАК ОВОЗИ» ЁЗГИ ЎҚУВ ОРОМГОҲИДА

Етти йилдирки, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида Шаҳрисабз туманида «Келажак овози» ёзги ўқув оромгоҳи ташкил этиб келинмоқда. Ундан кўзланган бош мақсад — ташаббускор ва интилувчан ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишдир.

Шу йилнинг 1 июлидан ўз фаолиятини бошлаган оромгоҳ тадбирларида айни чоғда 600 нафардан ортиқ йигит-қиз қатнашмоқда. Лойиҳа иштирокчилари ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, матбуот ва интернет журналистикаси, тележурналистика, хорижий тиллар, ахборот технологиялари, маданият ва санъат, бизнес ва тадбиркорлик, менежмент каби йўналишлар бўйича гуруҳларга бўлинган. Улар республикамизнинг тажрибали мураббийлари ва Австрия, Германия, Россиядан келган етакчи мутахассислар томонидан олиб борилаётган маҳорат дарслари, семинар-тренинг ва амалий машғулотларда иштирок этмоқда.

Дарсларнинг амалий қисмида эса жамоалар турли тақдимотлар, матбуот анжуманлари, баҳс-мунозаралар ва бизнес-форумлар ўтказмоқда. Бундан ташқари, маданий дастурлар доирасида турли интеллектуал ўйинлар, миллий либосларимиз дефилеси, конкурслар, театрлаштирилган чиқишлар, спорт мусобақалари ҳамда таниқли шахслар билан учрашувлар ташкил этиляпти.

«Келажак овози» ёзги ўқув оромгоҳи ёшларнинг билим ва малакасини янада ошириш, янги чўққиларни забт этишга интилишини кучайтириш борасида ўзига хос шижоат майдонига айланган, десак, муболаға бўлмайди.

Самандар БОБОРАЖАБОВ,

ЎзДЖТУ талабаси.



DB query error.
Please try later.