Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
11.07.2013

ТИНЧЛИК — ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Халқимиз юрт тинчлигини улуғ неъмат, қут-барака, тараққиёт гарови, орзу-интилишлар, эзгу ниятлар рўёбининг му­ҳим кафолати, деб билади. Шунинг учун ҳам дуога қўл очилганда аввало Ярат­ган­дан элу юртимизга тинчлик-омон­лик, яхшилик ва тў­кин­лик сў­­­ра­лади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг «Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак» номли рисоласида тинчлик қадри, тинчликни асраш, бу­гунги нотинч ва таҳликали даврда мамлакат бар­қарор­лиги, халқимиз ҳаё­тининг осо­­йишталигини сақ­лаш ма­­салалари ҳақида чу­қур му­лоҳаза юритилган. Бу бора­даги далзарб ҳаётий ғоя­лар илгари сурилган.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан ташкил этилган «Юртимизда ижтимоий барқарорлик ва халқ фаровонлигига эришиш гарови» деб номланган давра суҳбати Президентимизнинг мазкур рисоласи мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.

Тадбирда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар, туман партия кенгашлари фаоллари ва ёшлар мамлакатимизда виждон эркинлиги таъминлангани, миллий ҳамда диний қадриятлар эъзозланаётгани ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳити қарор топишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлашди.

Тинчлик фаровонликнинг муҳим омилидир, – деди ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Шарбат Абдуллаева. – Осойишта юрт­да юксалиш бўлади, фаровон эл тараққиёт сари интилади. Бугун биз Истиқлол шарофати билан эришган саодатли, файз­ли кунларда хотиржам иш жо­йимизга борамиз, яхши кайфият билан оиламиз бағрига қайтамиз. Жамият равнақи йўлида меҳнат қилиб, фарзанд­ларимиз камолидан қувонамиз. Буларнинг ҳаммаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-омонлик самараси, албатта.

Тинчликни қадрлаш, асраб-авайлаш учун, аввало, миллатимизга хос меҳр-оқибат, аҳиллик, ўзаро ҳурмат-иззат сингари фазилатларни юртдошларимиз қалбида янада мустаҳкамлаб, ёш авлод онгига сингдириб бориш даркор. Бу эртанги кунимиз янада ёруғ бўлиши, эзгу мақсадларимиз ижобатини таъминлайди.

Тинчликбебаҳо неъмат, унга эришиш, уни сақлаб қолиш бугунги кун учун осон эмас, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Абдуғаффор Қирғизбоев.Давлатимиз мустақил тараққиёт йўлида дунёнинг ҳавасини келтирадиган ютуқ ва марраларга эришмоқда. Уларнинг негизини юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик каби фазилатлар ташкил этади. Буларни асраб-авайлашда ҳамиша ва ҳар қандай вазиятда огоҳ бўлиб яшаш, Ватанимиз шуҳратига шуҳрат қўшишга интилиш зарур.

Глобаллашув, деб аталган мураккаб даврда яшаяпмиз. Ахборот хуружи авж олмоқда. Шу боис воқеликка зийраклик ҳамда теран мушоҳада билан қараш, жаҳонда ва ён-атрофимизда кузатилаётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли сабоқ чиқариб яшаш керак. Юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта иш олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шундай экан, тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиб, тараққиётга ҳисса қўшмоғимиз лозим.

Тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш биз ёшларнинг муқаддас бурчимиздир, – деди Юнусобод туман партия кенгаши раиси ўринбосари Лазиз Тўраев. – Бу йўлда барчамиз янада жипс бўлиб, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат тушунчаларини ёшлар онгига янада чуқурроқ сингдириб боришимиз керак. Партия аъзоларининг дунёқарашини, ҳаётга, ён-атрофимизда юз бераётган воқеаларга холис муносабатини шакллантиришга хизмат қиладиган ҳаётий лойиҳаларни амалга оширишимиз керак бўлади. Зеро Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатдаги ижтимоий барқарорлик, ижтимоий бирдамлик ғояларини кучайтириш асосида фаолият олиб боради.

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга етади, – дейди Жисмоний тарбия институти талабаси Гўзал Қодирова. — Биз ана шундай озод ва обод Ватанда ўсиб-улғаймоқдамиз. Эришган ҳар бир ютуғимиз, марраларимиз бизга берилаётган имконият ва яратилган шарт-ша­роит туфайлидир. Зеро олдимизга қандай режа ва мақсадларни қўймайлик, барча орзу-интилишларимизни амалга оширишнинг ягона шарти бутинч­лик ва осойишталикдир. Биз доимо ана шу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда жамиятимиз ривожига ҳисса қўшишга интиламиз.

Давра суҳбати иштирокчилари мамлакатимиз мустақиллигини кўз қорачиғидай асраш, жаҳонда рўй бераётган турли низо ва қарама-қаршиликларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан, ёшларга тўғри тушунтириш масалаларига бағишланган мана шундай мақсадли тадбирларни янада кўпайтириш зарурлигини таъкидлашди. Тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ёшларни турли мафкуравий хуружлар таъсиридан ҳимоялашда партия ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


DB query error.
Please try later.