Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
11.07.2013

ОИЛАЛАР ТЎКИСЛИГИ ВА МУСТАҲКАМЛИГИ УЧУН

хотин-қизлар муносиб ҳисса қўшиши лозим

Ҳар бир киши давлат ва жамият ривожига хизмат қилиши, одамларга нафи тегадиган эзгу ишларни амалга ошириши учун, аввало, унинг оиласи тинч ва фаровон бўлиши керак. Зеро, оилалар мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гаровидир. Шу боис мамлакатимизда оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта аҳамият бериб келинмоқда.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Ўзбекистон ХДП «Фаол аёллар» қаноти ўтказган «Мустаҳкам оила – жамият таянчи» мавзусидаги семинарда шу ҳақда сўз борди. Оилаларнинг тўкис ва фаровон турмуши борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида фикр юритилди.

— Партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ўз фаолиятида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишларида фаол иштирок этмоқда, — деди Ўзбекистон ХДП «Фаол аёллар» қаноти етакчиси Мухтасар Абдураҳмонова. — Аммо бугун бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш талаб этилаяпти. Янги иш ўринлари ташкил этиш, оилаларнинг даромад манбаини яратиш орқали уларнинг янада мастаҳкамлигини таъминлаш ишларига янгича ёндашувлар зарур.

– Туманимизда миллий ҳунарманд­чилик яхши ривожланган, – дейди «Украч» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиси Гулчеҳра Маҳмадиёрова. – Шунга қарамай, хотин-қизлар учун иш ўрни яратилиши кўрсаткичи кўнгилдагидек эмас.

Бу масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комила Каромова ўз фикр-мулоҳазаларини баён этиб, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тўхталди. Қонунчиликда кичик бизнес субъектлари учун кўзда тутилган имтиёзлар, преференция ва кафолатлар оилавий корхонага ҳам тааллуқли эканини алоҳида таъкидлади. Оилавий тадбиркорликда иш куни ва меҳнатни хоҳишга қараб тақсимлаш имконияти мавжудлиги аёллар бандлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Партиямиз фаоли Гуландон Яхшибоева «Фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар маҳалланинг жамоатчилик назорати соҳасидаги вазифаларини янада кенгайтиргани, электорат манфаатлари таъминланиши билан боғлиқ масалалар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш кераклигини таъкидлади.

Семинар давомида ҳамкор ташкилотлар билан бирга хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, ўз ишини очиш истагида юрган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида фикр алмашилди. Иштирокчилар томонидан оилалар мустаҳкамлиги, унинг маънавий-руҳий муҳитини шакл­лантириш бўйича фикрлар билдирилди.

Тадбир давомида кўчма Жамоатчилик қабулхонаси ташкил этилиб, 30 нафарга яқин фуқаро мурожаати тинг­ланди. Уларда табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлашда ҳудудий имкониятларни ҳисобга олиш, ишчилар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари кўтарилди. Мурожаатларни ҳал қилиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан қонуний чоралар кўрилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Тадбир доирасида, шунингдек, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликка кенг жалб қилиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 70 нафардан ортиқ хотин-қиз корхона ва ташкилотларга ишлаш учун йўлланма олди.

Шоҳида РАҲМАТУЛЛАЕВА,

Олимжон ТЎЙЧИЕВ.



DB query error.
Please try later.