Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
09.07.2013

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС СОҲАСИ РИВОЖИ

янги иш ўринлари яратилиши, ижтимоий инфратузилма такомиллашувига хизмат қилади

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари тумандаги Ирвадон, Бешкапа ва Хонобод қишлоқларида сервис ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти, уларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини мутахассислиги бўйича ишга йўналтириш, қўшимча иш ўринларининг очилишига шароит яратиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат-таҳлил ишлари олиб борди.

Мазкур тадбирларда аҳолига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, хусусан, оилавий тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароит ва имтиёзлар мутахассис ва депутатлар томонидан атрофлича тушунтирилди.

  Натижада депутатлар маслаҳати ва кўмаги билан маҳаллаларда ошхона, сартарошхона, қурилиш моллари дўкони, кўрсатилган коммуникация, коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш пункти ҳамда қандолатчилик цехи ташкил этилди. Бунинг натижасида янги иш ўринлари очилди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, вилоят партия ташкилотлари раҳбарлари, тижорат банклари мутахассислари, «Фаол аёллар» ва «Истиқбол» ёшлар қанотлари фаоллари ҳамда электорат вакиллари иштирокида туманда ўтказилган семинарда мазкур амалий ишларни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Амалий семинарни Наманган туман ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Жавлонбек Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, қишлоқ ҳудудларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар ЎзХДП электорат манфаатларига қаратилганини таъкидлади.

Сўзга чиққанлар, шунингдек, ЎзХДПнинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури ижросига алоҳида тўхталиб, қишлоқларда қўшимча инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва муқобил таклифларни  ҳаётга татбиқ этишда партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларининг масъулиятини кучайтириш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

— Қишлоқларда сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш нафақат янги иш ўринлари ташкил этиш, балки ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Шарбат ­Абдуллаева. — Бугунги тадбир қишлоқ жойларида сервис ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, бир сўз билан айтганда, электорат вакилларининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида ташкил этилган. Белгиланган режа асосида халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи хизмат кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган ишларни таҳлилий ўрганди. Натижада кўплаб электорат вакилларига амалий кўмак берилди, ўз ишларини ташкил этиш учун ҳуқуқий маслаҳат, йўл-йўриқ кўрсатилди. Партиямиз электорати манфаатини самарали ҳимоя қилиш учун бундай амалий ташаббусларни янада кўпайтириш зарур.

Меҳнат қонунчилиги ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган ҳукумат қарорларининг бажарилишини таъминлаш масалалари юзасидан вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Абдурашид Убайдуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Искандар Азизов ва Зиёвиддин Мансуров фикр-мулоҳаза юритди. Марказий банк вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғи Исроилжон Жўрабоев, вилоят давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Равшанбек Дадабоев, туман меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Акрамжон Қозоқов хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида ўз ишини бошламоқчи бўлган кишиларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳақида тўхталди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди.

Тадбир доирасида Марказий Банк, қатор тижорат банклари билан бирга хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида мустақил фаолият бошламоқчи бўлган ёш тадбиркорлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 14 нафарига имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Тадбирда Насиба Отажонова, Ғайратжон Тожибоев ҳамда Муяссар Набиева сингари банк сертификати соҳиблари қишлоқларда сервис соҳасини янада ривожлантириш бўйича режалари, партия аъзоси сифатида электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган таклифлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, амалий семинарда 30 нафарга яқин ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.