Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
09.07.2013

ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

қонун ижодкорлиги кучайишига ижобий таъсир этмоқда

Назира МАТЁҚУБОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Давлат ҳокимияти бўлинишининг конституция­вий тамойилини изчил рўёбга чиқариш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро манфаатлар мувозанатини сақлаш мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир. Юртимизда бу жараёнда айниқса, олий давлат вакиллик органи бўлган парламентнинг қонун чиқарувчи ҳокимият сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Икки палатали парламент­га ўтилиши, парламент фаолиятини ташкил этишда сиё­сий партиялар фракциялари ҳамда депутатлар гуруҳларининг ролини оширишга қаратилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қо­нунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги қонун (2003) қабул қилиниши, «Давлат бош­қа­рувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиё­сий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонун (2008) кучга кириши демократик ислоҳотлар жараёнини янада чуқурлаштиришга хизмат қилмоқда. Орадан вақт ўтиши, тажриба тўп­ла­ни­ши билан қонун ижодкорлиги жараёнида сиёсий партиялар фракцияларининг роли ва масъулиятини янада ошириш, уларнинг дастурий вазифалари, сайловчиларнинг манфаатларини ифодалаш, шунингдек, қонунлар ижроси устидан парламент назоратини самарали йўлга қўйиш янги механизмлар ишлаб чиқишни тақозо этди.

Ушбу масалаларнинг ҳу­қуқий ечими «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунда ўз ифодасини топди. Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг барча босқичларида сиёсий партиялар фракциялари иштирокини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари масъул қўмита билан бир вақтда ва айни ўша муддатларда фракцияларга ҳам юборилаяпти. Бу ўз таклифларини қонунчиликка киритиш бўйича фракциялар имкониятини, қонун ижодкорлиги жараёнининг барча босқичларида фракциялар (депутатлар гуруҳларининг) ҳуқуқларини кенгайтирди.

Қонун лойиҳасини олдиндан кўриб чиқиш босқичидаёқ сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари, сайловчиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, фракциялар позиция­ларини шакллантириш, қонун лойиҳасининг меъёрлари юзасидан ўз фикр­ларини ҳимоя қилиш имконини берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси янгича тарзда олиб борилаётган қонун ижодкорлиги жараёнида фаол ва самарали иштирок этишга интилмоқда. Фракциямиз Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаларининг муҳокамаси жараёнида, аввало, партия электорати манфаатидан келиб чиқадиган ёндашувни илгари сурмоқда. Шунингдек, фракциямизда партиямиз дастурий мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган қонунлар ло­йиҳаларининг муҳокамалари янада қизғин кечаётир.

Фракция томонидан барча қонун лойиҳалари юзасидан электорат манфаатларидан келиб чиқадиган асосли таклифлар тақдим этилаяпти. Ҳуқуқий меъёрларни такомиллаштириш бўйича билдирилган бундай таклифлар қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисларида кўриб чиқилаётганда инобатга олинмоқда. Мисол учун «Гаров реестри тўғрисида», «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида», «Ак­ция­дорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида», «Экологик назорат тўғрисида», «Фермерлик фаолиятини ташкил этиш янада такомиллаштирилиши ва фермерлик ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбе­кис­тон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қў­шим­чалар киритиш ҳа­қида»ги қонунлар лойиҳаларида фракциямизнинг таклифлари акс эттирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар орқали яна шундай тартиб жорий этилдики, эндиликда Қонунчилик палатаси мажлисларида лойиҳаларни кўриб чиқиш пайтида маърузачи фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини барча депутатларнинг эътиборига ҳавола этади. Шундан сўнг сиё­сий партиялар фрак­ция­ларининг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳасига доир фикр ва таклифлари инобатга олиниши ёки олинмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Нафақат қонунлар ло­йиҳалари муҳокамалари, балки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, Давлат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилаётганда ҳам шундай тартиб амал қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ЎзХДП фракциясига қонун лойиҳалари юзасидан партия дастурий мақсадлари, электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўз нуқтаи назарини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, энг муҳими, уни қатъий ҳимоя қилиш имконини берди.

Шунинг учун биз партия­миз электоратини ташкил этувчи фуқароларнинг амалдаги қонун ҳужжатлари тўғрисидаги, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини, янги қонунлар қабул қилишга эҳтиёжни ўрганишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Бу эса партия электоратининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини пухта билиш, қонун ижодкорлиги жараёнида уни ҳимоя қилиш бўйича аниқ ва самарали таклифлар беришга асос бўлади.



DB query error.
Please try later.