Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
04.07.2013

ФАОЛИЯТИМИЗНИ СИФАТ ЖИҲАТДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШ ЗАРУР

Маълумки, яқинда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ташкилотлари ишини янада кучайтириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилди. Бу маҳаллий партия кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари учун ўз ишимизга танқидий баҳо бериб, фаолиятимизни партиямиз устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боришни талаб этади.

Йиғилишда кўриб чиқилган ҳар бир масала бўйича вилоят партия кенгаши томонидан дастлабки чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, ишни амалий асосда олиб бориш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Бунда, аввало, партиявий интизомни мустаҳкамлаш, ҳар бир партия ходими ва депутатнинг масъулиятини ҳамда жавобгарлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилишига хизмат қилади. Бу эса нафақат марказда, балки олис қишлоқ ва туманларда аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз вақтида ечим топишида асосий омил ҳисобланади. Шунинг учун депутатлик назоратини кучайтириш масалалари ҳам диққат-эътиборимизда бўлиши керак.

Бошланғич ташкилотлар электорат манфаати билан боғлиқ масалаларга ечим топишда фаоллик кўрсатса, бундан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами наф кўради. Шу боис, ҳозир қуйи бўғинда ишни тўғри ташкил этиш, улар фаолияти самарали йўлга қўйилиши ғоят муҳим.

Очиғини тан олиш керак, ишимизда камчиликлар оз эмас. Масалан, электоратнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, аҳоли билан ишлаш ва улар онгига партиямиз ғояларини чуқур сингдиришда умум­эътироф этилган сиёсий технологиялардан фойдаланиш масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда. Партия кенгашлари ҳузурида фаолият юритаётган Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини такомиллаштириш ҳам жиддий эътибор талаб қилади. Айрим етакчиларимиз ва депутатларимиз ҳамон ўз бурчига лоқайд қарамоқда, партия ташкилотлари, депутатлар зиммасига ҳаётнинг ўзи юклаётган вазифалардан тегишли хулоса чиқариб олмаяпти.

Буларнинг барчаси электорат манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан олиб борилаётган ишларни янги сифат босқичига кўтаришни талаб этади.

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг яқинда бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида ана шу масалалар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Муҳокамаларда ижроия қўмита аъзолари, шаҳар ва туман партия кенгашлари раислари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Барча йўналишлар бўйича камчиликларни бартараф этишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Шу куни Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган амалий семинар ўтказилди. Унда Жамоатчилик қабулхоналарининг бугунги фаолияти, тўпланган тажриба ҳамда мавжуд камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, қабулхоналар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар берилди. Чекка қишлоқларда ташкил этилаётган кўчма Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини кучайтириш, ушбу тажрибадан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Жамоатчилик қабулхоналарига бўлаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларнинг ечимини топишда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг вилоятдаги ваколатхонаси билан мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Белгилаб олинган вазифаларни бундан кейин масъулият билан адо этиб бориш фаолиятимизни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади, деб ўйлайман.

Раимберган САБУРОВ,

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари.



DB query error.
Please try later.