Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
02.07.2013

Йилнинг энг фаол ҳамшираси аниқланди

Тошкентдаги “Туркистон” саройида “Ҳамшира – 2013” республика кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тегишли давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, шифокорлар, ҳамширалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Танлов иштирокчилари пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи – Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Пойтахтимизда истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан барпо этилган “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи, “Маърифат маркази” ва «Бунёдкор» спорт мажмуасини бориб кўрди.

Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни вояга етказиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади.

“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш, тиббиётнинг барча йўналишларида замонавий технологиялардан оқилона фойдаланиш, бирламчи тиббий-профилактика ёрдамини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада қабул қилинган давлат дастурлари ва лойиҳаларда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга малакали врачлар билан бирга ҳамширалар ҳам фаол ҳисса қўшаётир.

“Ҳамшира – 2013” республика кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган мақсад ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва тажрибаларини янада бойитиш, ҳамширалик ишида эришилаётган улкан ютуқ ва илғор тажрибани оммалаштириш, изланувчан, ижодкор, ташаббускор ҳамшираларнинг истеъдодини намоён этишига кўмаклашишдан иборатдир.

Танловнинг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар ҳамшира иштирок этди. Улар аввал Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида танловнинг амалий шартлари бўйича беллашди.

Иккинчи босқичда ҳамшираларнинг тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштироки, соҳага оид назарий билим ва кўникмалари, ўз жамоасидаги маънавий-маърифий ишлари синовдан ўтказилди.

Танловда Тошкент шаҳар 5-клиник шифохонасининг жарроҳлик бўлими ҳамшираси Дилноза Абдиева биринчи ўринни олди ва “Матиз” автомашинаси билан тақдирланди.

– Бугунги ҳамшира нафақат беморлар муолажаси билан шуғулланиш, балки аҳоли ўртасида тиббий-профилактика тадбирларини, болалар, ўсмирлар, репродуктив ёшдаги аёлларнинг кўригини юқори савияда ташкил этиш, оналик ва болаликни муҳофазалашга оид тарғибот ишларини юритишда ҳам фаол иштирок этмоғи керак, – дейди Д.Абдиева. – Бизнинг шифохонамизда ҳамширалик иши ана шундай талаблар асосида ташкил этилган. Бундай тадбирлар натижасида аҳолининг тиббий маданияти юксалиб, ўз саломатлигига эътибори кучаймоқда. Буларнинг барчаси Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш, инсон манфааатларини муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган изчил ишларнинг амалдаги самараларидир.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона вилоят филиали педиатрия бўлими ҳамшираси Мавлудахон Ҳасанова иккинчи, Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг ревматология бўлими ҳамшираси Сарвиноз Турсунова учинчи ўринни эгаллади.

ЎзА



DB query error.
Please try later.