Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
20.06.2013

ИНФРАТУЗИЛМА РИВОЖИ

белгиланган чора-тадбирларнинг изчил ижросига боғлиқ

Ҳудудларда замонавий инфратузилмани ривожлантириш, жаҳон андозаларига мос хизмат кўрсатиш объектларини бунёд этиш, шу орқали аҳолини иш билан таъминлаш бўйича мамлакатимизда муҳим ишлар амалга оширилаяпти. Президентимизнинг 2010 йил 21 декабрдаги «2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Қарори бу борада улкан аҳамиятга эга бўлмоқда.

Қарор асосида бажарилаётган ишлар натижасида транспорт ва коммуникация қурилиши ривожланмоқда, миллий автомагистраль ҳамда темир йўллар бўйлаб инфратузилма ва сервис объект­ларини қуриш ҳамда реконст­рукция қилиш, йў­ловчилар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароит яратиш ҳамда бунинг негизида янги иш жойлари ташкил этишга қаратилган муҳим чоралар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Айтиш жоизки, бу ишлардан бевосита партиямиз электорати манфаат кўради. Жойларда ижтимоий инфратузилма ривожланса, аҳолининг турмуш шароитлари яхшиланади, бандлик даражаси ошиб, кишиларнинг ҳаётга муносабати ўзгаради.

Ўзбекистон Халқ демок­ратик пар­тияси дастурида жойларда зарур ижтимоий инфратузилмани қарор топтириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, бандлик масаласини ҳал этиш бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Шунинг учун партия фаоллари ва депутатлар бу борадаги ишларда фаол қатнашиши лозим. Дас­турий мақсадларимизни амал­га ошириш йўлида амалий натижаларга эришишда бу долзарб аҳа­миятга эгадир.

Яқинда Олий Мажлис Қо­нунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси юқоридаги Қарорда белгиланган вазифалар бажарилишини Бухоро — Қарши — Ғузор — Термиз йўналиши бўйича ўрганди.

Бу йўналиш асосида 2011-2015 йиллар давомида автомобиль йўллари минтақаларида жами 240 та инфратузилма ва сервис объекти қурилиши, жумладан, 19 та кемпинг, 18 та мотел, 36 та кўптармоқли ёқилғи қуйиш шохобчаси, 49 та — АГТНКС, 78 та техник хизмат ва тиббий ёрдам кўрсатиш объектлари, 31 та автомобиларнинг вақтинча тўхташ майдончаси ва 9 та сайёҳларга хизмат кўрсатиш мажмуасини қуриш режалаштирилган.

Қўмита томонидан тузилган Ишчи гуруҳи мазкур қа­рор ижросига маъсул бўлган «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Республика йўл жамғармаси, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Бухоро вилоятлари ҳокимликларининг масъул ходимлари билан жойларда назорат-таҳлил ишларини олиб борди.

Ўрганиш натижалари кўр­сатдики, қарор ижросини таъминлаш борасида Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари томонидан муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, 2011 йилда 5 та, 2012 йилда 6 та объект қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Қашқадарё вилоятида А-380 автомобиль йўлининг Қарши шаҳар ҳудудидан ўтган қисмининг 55-километрида кемпинг, Қарши тумани ҳудудидан ўтган қисмининг 45-километрида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси ва Муборак тумани ҳудудидан ўтган қисмининг 130-километрида кўп тармоқли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси фойдаланишга топширилган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида М-39 автомобиль йўлининг Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи 1447-километрида кемпинг қуриб битказилган.

Бироқ Қарор ижроси ҳам­ма жойда ҳам талаб даражасида эмас. Масалан, Сурхондарё вилоятида 2011-2012 йилларда М-39 автомобиль йўлида режалаштирилган 10 та объектдан 6 тасида қурилиш ишлари якунига етмаган, 1 тасида ло­йиҳа-смета ҳужжатлари энди ишлаб чиқилмоқда.

Қашқадарё вилоятида 2011-2012 йилларда Бухоро — Қарши — Ғузор — Термиз йуналишидаги М-39 автомобиль йўлида режалаштирилган 10 та объектдан 5 тасида қурилиш ишлари ниҳоясига етмаган.

Бухоро вилоятида 2011-2012 йилларда вилоят ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 150-439-километрлари оралиғида режалаштирилган 9 та йўл инфратузилмаси ва сервис объектларидан 5 тасида қурилиш якунланмаган.

Соҳани ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилаётган бир пайтда, белгиланган чора-тадбирлар тегишли идора ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз вақтида амалга оширилмаётгани билан муроса қилиб бўлмайди, албатта. Қўмита ўтказган назорат-таҳлил натижаларига бағишланган йиғилишда бу алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси ва қатор вазирликлар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, мутасадди ташкилотларнинг масъул вакиллари камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилиб, мутасадди вазирлик ва ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.

Алишер СОДИҚОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.



DB query error.
Please try later.