Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.06.2013

ҚИШЛОҚЛАРДАГИ БУНЁДКОРЛИКЛАР

ҳудудларнинг комплекс ривожланишига хизмат қилади

Мамлакатимиз аҳолиси турмуш сифатини оширишда замонавий уй-жой қурилиши, қишлоқлар қиёфасининг ўзгариши ва ривожланиши муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қишлоқ аҳо­лиси турмуш шароитини ях­шилаш ва обод қилиш бў­йича давлат дастури амалга оширилиши кишиларимизнинг ҳаёт тарзи, дунёқарашини тубдан ўзгартираяпти.

Кейинги йилларда қиш­лоқ аҳоли пунктларининг замонавий меъморчилиги ва инфратузилмаси ҳудудларимиз муваффақиятли ривожланишининг асосий меъзонларидан бирига айланди. Кўпчилик мутахассис ва таҳлилчилар ҳудудларнинг бундан буён комплекс ривожланиши инсон ресурслари ҳамда ишлаб чиқариш кучларининг ўзаро мувофиқ тақсимланишига боғлиқ, деган хулосани илгари сурмоқда. Бу эса саноат ва хизмат кўрсатиш жабҳалари ривожланиши, замонавий шаҳарчалар бун­ёд этилишига шароит яратади.

Анвар БОЙҚУЛОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.

Фақатгига кейинги тўрт йил ичида мамлакатимизнинг 159 та қишлоқ туманида 650 та янги турар-жой массиви вужудга келди. Уларда шароити шаҳардагидан асло қолишмайдиган 24 мингга яқин уй (3,2 миллион квадрат метр майдонда) қурилди. Массивларга бориладиган равон йўллар барпо этилди, хонадонлар иссиқ ва совуқ сув, иссиқлик ҳамда электр энергияси билан таъминланди.

Қишлоқ жойларда янги уй-жой массивлари қу­рилиши натижасида кўп­лаб оилаларнинг замонавий, барча қулайликларга эга бўлган уй ҳақи­даги орзуси ушалди. Ўн минглаб ватандошларимизнинг ҳам яшаш сифати, ҳам тафаккур тарзи тубдан ўз­гарди. Одам­лар борган сари обод, гўзал жойлар, муносиб шароитларда яшашга интилмоқда.

Обод турмуш йили муносабати билан мамлакатда кенг қамровли Давлат дастури амалга оширилмоқда. У катта ва чуқур мақсад-вазифаларни ўз ичига олган. Халқимиз ҳаёти даражасини ошириш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, янги уй-жойлар қуриш, замонавий йўл ва муҳандислик коммуникация инфра­тузилмасини ривожлантириш, аҳоли пунктларини кафолатланган равишда тоза ичимлик суви, электр, иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўзда тутилган.

Мазкур дастур асосида бу йил ҳудудларда 353 та қишлоқ массиви, намунавий лойиҳалар бўйича 10 мингта якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўзда тутилган. Бунинг учун жорий йил­да 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилади. Сарфланадиган маблағ ўтган йилга таққослаганда 54 фоиз кўпдир. Бу эса мазкур соҳага эътибор йилдан-йилга ошиб бораётганини кўрсатади.

Қишлоқ жойларида на­мунавий лойиҳалар асосида уй-жой қурилиши бир вақтнинг ўзида инфратузилмани ҳам ривожлантириш, яъни мини-банк, дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, мактаб, тиббиёт муассасалари, спорт майдончалари бунёд этилишини кўзда тутган ҳолда комплекс равишда амалга оширилмоқда. Шубҳасиз, бу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттиришда муҳим ҳаё­тий аҳамиятга эгадир.

ЎзХДП электорати манфаатларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари ма­ҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз янги массивларда оилавий тадбиркорлик, хизмат кўр­сатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бў­йича ҳаётий таклифлар билан чиқиши, уларни амалга ошириш учун қатъ­ият кўр­сатиши зарур.

Умуман олганда, маҳаллий ресурслар ва инфратузилмани ҳисобга олган ҳолда, аниқ ин­вестиция дас­турларини шакллантириш бўйича янги имкониятлар очилмоқда. Қишлоқ жойларидаги шаҳарчаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини белгилаб, режа ишлаб чиқиш, уларни вилоятларни ривожлантириш режа ва дастурлари билан боғлиқ ҳолда такомиллаштириш, бунинг учун тегишли ахборот базасини шакллантириш муҳимдир.

Қайд этиш керакки, уй-жой қуришнинг қонунчилик асоси, жумладан, намунали лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларида уй-жой қуриш Конституциямиз, Фуқаролик, Шаҳарсозлик, Уй-жой кодекслари, «Ипотека тўғ­рисида»ги Қонун, Ўзбе­кистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, шунингдек, бошқа қонуности ҳужжатлари билан мустаҳкамланган. Ху­сусий мулк ҳуқуқи, мулкдорнинг уй-жойга, у қурилган ер участкаси билан бирга эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи Фуқаролик кодексининг тегишли моддаларида акс этган. Муҳими шуки, қишлоқ аҳолисига намунавий лойиҳалар асосидаги якка тартибда уй қуриш учун ер участкалари бепул, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан берилади. Бир уй учун 0,06 гектар ер ажратилиши бизнинг ер ресурслари чекланган шароитимизда ниҳоятда му­ҳим аҳамиятга эгадир.

Солиқ кодексида қишлоқ жойларида намунали ло­йиҳалар асосида қурилган уй-жойлар эгаларини даромад солиғига тортишда қа­тор имтиёз ва преференциялар кўзда тутилган. Масалан, жисмоний шахсларнинг қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой учун олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳи­собланган фоизларни қоплаш учун йўналтирган даромадларига солиқ солинмайди. Шунингдек, пудратчи ташкилотлар, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар қишлоқ жойларидаги уй-жой қурилишида иштирок этса, улар солиқнинг барча турларидан ҳамда давлат фондларига мажбурий ўтказмалардан, четдан олиб келинадиган техника ва кичик механизация воситаларига божхона тўловларидан ҳам озод этилади.

Президентимизнинг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғ­рисида»ги Қарори уй-жой қурилишини ривожлантириш, айниқса, кичик шаҳарчаларда ва қишлоқ жойларида уй қуриш учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бериш тизимини кенг жорий этиш имконини берди. «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор эса бу борада олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Қарорда «Қиш­лоқ қурилиш инвест» махсус инжиниринг компаниясини ташкил этиш кўзда тутилди. Республикамизнинг ҳар бир минтақасида мазкур компаниянинг филиаллари бор ва улар якка тартибда уй-жой қурувчиларга намунавий лойиҳалар бўйича уй қуришда кўмаклашади.

Ҳамма шароити бор, инфратузилмаси ривожланган ҳудудда барпо этилган, шу ҳудуднинг ўзида иш билан банд бўлиш имкониятини берадиган уй-жойлар одам­ларни борган сари ўзига кўпроқ тортмоқда. Шунингдек, замонавий уй-жойлар қурилиши қурилиш индус­трияси, саноат ишлаб чиқариши, хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва янги иш жойлари яратиш масалаларида қишлоқларда ўзига хос локомотив вазифасини ўтамоқда. Бу эса мураккаб ижтимоий масалалардан бири — аҳоли бандлигини таъминлашга, қишлоқ аҳо­лиси турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда. Табиийки, буларнинг бар­часи, жамиятимиз фаровонлиги ва турмушимиз ободлиги учун хизмат қи­­лади.



DB query error.
Please try later.