15.06.2013

ПАРТИЯМИЗ ЎЗ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ОРҚАЛИ

мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлашга, аҳоли бандлигини таъминлашга самарали таъсир кўрсатмоқда

«Ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириш бўйича ЎзХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари». ЎзХДП Марказий Кенгаши ташаб­буси билан «Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидирув институти» ОАЖда шу мавзуда семинар ўтказилиши режалаштирилган эди...

Семинар бошланишига 5-10 дақиқа бор... Партия аъзоси Акмал Исобеков тадбир дастури билан танишиб турган пайтда унга мурожаат қилдик:

Очиғи, бу биз кутган жавоб бўлди. Партиянинг ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишдаги амалий ташаббуслари, мазкур йўналишдаги мақсад ва вазифалари семинарда бирма-бир таҳлил қилинди.

Сўзга чиққанлар электоратнинг ижтимоий-иқтисодий ман­фаатларини ҳимоя қилишда Олий Мажлис Қонунчилик па­латасидаги партия фрак­цияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари олиб бораётган ишлар ва қонунчилик ташаббуслари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Ҳудудлар ҳамда тармоқларни ривожлантириш дастурларининг изчил ижросига эришиш, аҳо­ли, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан банд этиш, иш ўрни очилгани ҳақидаги ахборот ва ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш масалаларида пар­тия ташкилотларининг ўрни ҳақида сўз юритишди.

Шарбат АБДУЛЛАЕВА, ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари:

— Аҳолининг ижтимоий ҳи­мояга муҳтож қисми орасида ислоҳотларнинг иқтисодий ва ижтимоий самарасини оширишга ҳисса қўша оладиган, меҳнатга лаёқатли кишилар кўпчиликни ташкил этади. ЎзХДП бундай фуқароларни фаол меҳнат жараёнига жалб этиш уларнинг манзилли ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг асосий йўналиши, деб ҳисоблайди.

Хўш, бу жараёнда бизнинг иштирокимиз қандай бўлаяпти? Жойларда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси таҳлил этиб борилаяпти. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда депутатлик сўрови ва Жамоатчилик қа­булхоналари имкониятидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз.

Биламизки, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларга қа­тор ҳуқуқ ҳамда ваколатлар берилган. Улар аҳолининг кенг қатлами билан бевосита яқин алоқада фаолият олиб боради. Бу эса ҳудудлардаги масалалар тўғрисида тў­лиқ ва аниқ ахборотга эга бў­лиш, уларнинг ечимига доир таклифларни олиб чиқишга имконият туғдиради.

Шунинг учун касаначиликни, кўп маблағ талаб қилмайдиган ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришга, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлашга янада самарали таъсир кўрсатиш олдимиздаги муҳим вазифа ҳи­собланади.

Мастура САЙФИДДИНОВА, Олий Мажлис Қонун­чилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Парламентдаги ЎзХДП фракцияси қонунлар ижроси назорат-таҳлилида ҳам фаол иштирок этмоқда. Жойларда партия электорати муаммоларини ҳал этиш, қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш, аҳолига ижтимоий, коммунал хизматлар кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳудудий бандлик дастурларини бажариш, мазкур йўналишдаги қонунчиликни такомиллаштиришда депутатларнинг таъсир кучи сезиларли даражада ошди.

Масалан, яқинда фракциямиз аъзоларининг «Ўзбекис­тон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг янги муқобил таҳрири, шунингдек, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғ­рисида»ги Ўз­бекистон Республикаси Қо­нунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмитасига тақдим этилди.

Айтиш жоизки, фракция аъзоларининг электорат манфаатини ҳимоя қилиш, ижтимоий вазифаларни бажаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда. Бу эса ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий шароитни атрофлича ўрганиб, одамларни ўй­лантираётган масалаларни ҳал этиш йўлини биргаликда излаш ҳамда соҳалар барқарор ривожланиши учун ишлаб чиқилаётган таклифлар пухталигига хизмат қилмоқда.

Тўра НОРБОЕВ, фалсафа фанлари номзоди, доцент:

— Эркин фуқаролик жамия­тини фуқаролар фаоллигисиз барпо этиб бўлмайди. Шу боис, мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг қизиқиш ва имкониятидан келиб чиқиб, ўз қобилиятини намоён этиши учун шарт-шароит яратиб берилмоқда. Масалан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ёки жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бу борада олиб борилаётган изчил сиёсат туфайли кучли ижтимоий ҳимоя тизими юзага келди ва бу халқаро миқ­ёсда эътироф этилмоқда.

Сиёсий партиялар ўз дастурини амалга ошириш ор­қали мамлакатдаги ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиши лозим. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модерниза­циялаш жараёнида Ўзбекистон Халқ демократик пар­тияси ҳам ўзига хос ўринга эга. Бу, аввало, партиянинг мақсад ва вазифалари халқ орзу-умидлари билан муштараклигида, фуқаролар манфаатларига ҳамоҳанглигида намоён бўлади.

Семинарда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фрак­цияси аъзоси Зиёвуддин Мансуров, Тошкент шаҳар партия кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Учқун Шойимқулов, «Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидирув институти» ОАЖ директори Ғайбулло Абдуллаев сўзга чиқди.

Давлатимиз раҳбари илгари сурган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ғоя­ларини ҳаётга татбиқ этиш жараёнида давлат бошқарувини демократлаштиришга хизмат қилувчи муҳим қонунлар қабул қилинаётгани, барча сиёсий партиялар, жумладан, ЎзХДП ҳам шунга мос равишда дадил фаолият юритиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.