Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.06.2013

ЭЛЕКТОРАТ МАНФААТИ БИЛАН БОҒЛИҚ

ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда янада фаол бўлишимиз зарур

Маълумки, Халқ демократик партияси ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатини ҳимоя этишни мақсад қилган. Бунда, айниқса, олис ҳудудларда ис­тиқомат қилаётган аҳоли бандлигини таъ­минлаш, ёш оилаларга қулай ша­роит яратиш, имконияти чекланган фуқароларга моддий ва маънавий мадад бериш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эъти­бор қаратилди.

Наманган туман пар­тия кенгаши раиси Умиджон Солиев билан суҳбатимиз бу жараёнда ЎзХДП туман кенгашининг иштироки, амалий ишлари хусусида бўлди.

— Партиямиз электоратини ижтимоий масалалар жойларда ўз вақтида ҳал этилиши кўпроқ қизиқтиради, — дейди туман партия кенгаши раиси. — Биз эса шуни ҳар томонлама ҳисобга олиб, юзага келаётган камчиликларни атрофлича таҳлил этиш, амалий таклифлар ишлаб чиқиб, уларни ҳал қилишга интилаяпмиз. Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижросини ўрганиш, белгиланган кўрсаткичлар бажарилишига эришиш мақсадида қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Ўтган йили тумандаги Тўрақўрғон қишлоғида оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишчи гуруҳи тузилди. Аввало, касаначилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи кишилар фаолияти ўрганилди. Уларга ўз фаолиятини қонунийлаштириш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Хотин-қизлар, айниқса, ёшларни оилавий тадбиркорлик ва касаначиликка кенг жалб этиш, тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бу борадаги масалалар ечими бўйича тегишли ташкилотларга зарур таклифлар киритилди.

Ана шу ишларнинг самараси ўлароқ ўтган йили туманимизда бевосита депутатларимиз, партиямиз фаоллари кўмаги билан 20 га яқин электорат вакили ўз ишини йўлга қўйди. Бунинг натижасида 100 га яқин янги иш ўрни яратилди.

— Электорат манфаат­ларини ҳимоя қилишда туман кенгаши Жамоатчилик қабулхонаси қандай ўрин тутаяпти?

— Фуқароларни ўйланти­раётган масалаларни ижобий ҳал этиш, юзага келаётган муаммоларга ечим топиш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашда Жамоатчилик қабулхоналари фао­лияти муҳим аҳамиятга эга. Жорий йил­нинг шу даврига қадар қабулхонамизга 20 га яқин мурожаат бўлди. Уларда бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа ижтимоий масалалар кўтарилди. Мурожаатларга ижобий ечим топишда туман кенгаши, маҳаллий Кенгаш депутатларининг мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлиги яхши самара бераяпти.

— Бошланғич партия ташкилотлари сиёсий кучнинг асосий таянчи ҳисобланади. Улар фаолиятини кучайтиришда айни пайтда давом этаётган ҳисобот-сайлов йи­ғилишларининг ўрни нималардан иборат, деб ўй­лайсиз? Умуман, ҳи­собот-сайловларнинг бо­риши ҳақида тўхталсангиз.

— Туманимиздаги 3000 нафарга яқин партия аъзоси 41 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТнинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил этилиб, партия дастурий мақсадларини амалга оширишдаги муҳим йўналишлар белгилаб олинмоқда.

Қуйи бўғин фаолиятини янада кучайтириш, ташаббускор, жонкуяр ва интилувчан кадрлар сафини кенгайтириш мақсадида 10 та бошланғич ташкилотга янги етакчилар сайланди.

Умуман, ҳисобот-сайловлар давомида кўплаб масалаларда фикр алмашилмоқда, янги ғоялар, ташаббуслар илгари сурилаяпти. Булар келгусида нафақат бошланғич ташкилотлар, балки, бутун партиямиз ишини янада жонлантиришга хизмат қилади, деб ўйлайман.

— Электорат манфаатини ҳимоя қилишда жамоатчилик ва депутатлик назорати қандай ўрин тутади? Бу борада партия кенгаши депутатлик гуруҳлари билан қандай ишларни амалга ошираяпти?

— Халқ депутатлари туман Кенгашига партиямиздан 18 нафар депутат сайланган. Улар қўллаб-қувватлаш ва ёрдамга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, коммунал хизмат соҳасидаги муаммоларни ечиш, шунингдек, давлат томонидан бериладиган ижтимоий ёрдам манзиллилигини ошириш каби масалалар бўйича депутатлик назоратини олиб бормоқда.

Ўтган йили депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан тумандаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш тўғрисидаги масала Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари доимий комиссиясида кўрилди. Аҳоли томорқа­ларидан самарали фойда­ланиш ҳисобига бозорларни сифатли ва арзон маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш ҳақидаги масала Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси йиғилишларида атрофлича муҳокама этилди. Натижада туманда аҳоли банд­лигини таъминлаш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш ишларини яхшилаш бў­йича қатор тавсиялар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаяпти.

Партиямиз дастурий мақсадларини амалга ошириш учун янада фаол ва жонкуяр бўлиш талаб этилади.

«Ўзбекистон овози» мухбири

Гулруҳ ОДАШБОЕВА суҳбатлашди.



DB query error.
Please try later.