Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.06.2013

«ЎЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДИ ЭКАНЛИГИМДАН ФАХРЛАНАМАН»

«Универсиада — 2013» мусобақалари нафақат унинг иштирокчилари, балки бутун хал­қимиз ҳаётида бир умр муҳрланиб қоладиган, унутилмас воқеа бўлиб қолади. Бугун Бухоро шаҳри кўчалари, хиёбонларида гуррас-гуррас юрган йигит-қизлар нигоҳига боқиб, улар чеҳрасидаги табассум ва қувонч, мамнунлик ва эртанги кунга ишончни ҳис қилиш қийин эмас.

Фурсатдан фойдаланиб, мусобақа иштирокчилари, бухороликлар ва юртимиз меҳмонларининг айримлари билан суҳбатлашдик.

Ҳусниябону ҒУЛОМОВА, бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпиони, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси:

— «Универсиада — 2013» му­собақалари ҳаётимда бир умр муҳрланиб қолади. Биринчидан, мамлакатимиз раҳбарининг биз — Универсиада иштирокчиларига йўллаган табригини эшитиб, қалбим ғурур ва ифтихорга тўлди. Ёш­ларга беқиёс ғамхўрлик кўрсатаётган, катта тарих ва буюк имкониятларга эга юрт фарзанди эканимдан яна бир бор фахрландим.

Тантанали очилиш маро­си­ми­да менга мусобақалар машъ­аласини ёқишдек бахт насиб этганидан бошим кўкка етди. Минглаб томошабинлар қаршисида қат­тиқ ҳажонланган бўлсам-да, кўнглимдан юксак фахр туйғу­лари ўтди. Келажак­да жаҳон чемпионати ва Олим­пия ўйинларида ўзимни кўрсатиб, бу ишончни оқ­лашга сўз бе­раман.

Комилжон ШУКУРОВ, Ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи:

— Бугуннинг ёшларига чин юракдан ҳавасим келади. Улар ўзлари ёқтирган спорт турлари билан шуғулланишлари, маҳоратларини оширишлари учун яратилган шарт-шароитларни бир-икки оғиз сўз билан ифодалаш қийин. Охирги ўн-ўн беш йилда амалга оширилган бунёдкорликлар, спортда эришилган ғалабалар нафақат кўксимизга ғурур-ифтихор бағишлайди, балки бошқа мамлакатлар халқларининг ҳам ҳаваси­ни келтираётгани рост. Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бун­дай ғамхўрликларни ёшларимиз ўз муваффақиятлари билан оқлашларига ишонаман.

Сўнгги йилларда вилоятимиздан Ришод Собиров, Аббос Атоев, Фазлиддин Ғо­йибназаров, Рамзиддин Саидов, Ҳусниябону Ғуломова, Замиражон Саноқулова каби таниқли спортчиларнинг етишиб чиққанлиги бу замин нечоғли истеъдодли йигит-қизларга бойлигидан дарак бериб турибди.

Нуриддин ҒОЗИЕВ, белбоғли кураш бўйича Наманган вилояти терма жамоаси бош мураббийи:

— Илк маротаба 2000 йилда Наманганда ўтказилган универсиадада курашчи сифатида майдонга чиққан бўлсам, мана, ўн йилдирки, бу мусобақада мураббий сифатида қатнашиб келяпман. Йиллар давомида мусобақа дастуридаги спорт турлари сони тўққизтадан ўн иккитага етказилди. Баҳсларнинг савияси тобора ортиб, медаллар учун майдонга тушаётган кучли курашчилар сафи кенгайиб бормоқда. Мисол учун, илгари белбоғли кураш бўйича асосан водий вилоятлари полвонлари ғолиблик учун беллашарди. Бухорода ўтаётган мусобақалар эса бу спорт тури юртимизда жадал ривожланаётганлигини кўрсатиб турибди. Аввало, шуни алоҳида айтмоқчиманки, қадимий Бухоро заминида юртимиз ёшлари тўпланишининг ўзи унутилмас воқеа. Бу ажойиб спорт байрами иштирокчиларига Президентимизнинг табрик йўллаши эса байрам руҳини ошириб юборди, ҳаммамизга қувонч ва ғурур бағишлади.



DB query error.
Please try later.