Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
06.06.2013

ЁШЛИК ВА ШИЖОАТ БАЙРАМИ

Бугун Бухорода мамлакатимиз олий таълим муассасалари талаба- ёшларининг «Универсиада — 2013» финал босқичи мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлади

Бухорода ўтказиладиган бу галги Универсиада мусобақалари мамлакатимиз талаба-спортчилари учун олтинчисидир. Бунгача катта спорт байра­ми Наманган (2000 йил), Бухоро (2002 й.), Самарқанд (2005 й.), Тошкент (2007 й.) ҳамда Андижон (2010 й.) шаҳарларида бўлиб ўтган.

«Универсиада — 2013» дастуридан жой олган футбол, кураш, теннис, баскетбол, енгил атлетика, волейбол, сузиш, шоҳмот, қўл тўпи, белбоғли кураш, дзюдо, стол тенниси мусобақаларини юксак савияда уюштириш учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Катта спорт байрамининг тантанали очилиш ва ёпилиш маро­симлари вилоят марказидаги «Бухоро» спорт мажмуида ташкил этилса, қолган мусобақалар «Ҳумо» ва «Дилкушо» теннис мажмуалари, Бухоро олимпия захиралари спорт коллежининг спорт заллари, «Семурғ» спорт мажмуаси, «Динамо» спорт зали ҳамда олий таълим муассасалари спорт мажмуала-

рида ўтказилади.

— «Универсиада — 2013» мусобақалари нафақат талаба-ёшлар, балки бутун халқи­миз учун катта спорт байрамидир, — дейди Бухоро давлат университети доценти, филология фанлари номзоди Нигора Сафарова. — Бу йирик тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун турли касб эгалари, катта-ю кичик жонбозлик кўрсатиб, ўз улушини қўшишга интиляпти.

— Универсиадалар менинг ҳаётимда муҳим ўрин тутади, — дейди дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Пекин ва Лондон олимпиадалари бронза медали сов­риндори Ришод Собиров. — Ҳамон эсимда, Тошкентда ўт­казилган «Универсиада — 2007» мусобақаларида илк маротаба ғолиб бўлганман. Беллашувлар якунида «Энг чиройли усул учун» номинациясида махсус соврин билан тақдирлангандим. Орадан бир йил ўтиб, Пекин олим­пиадаси совриндорлари сафидан жой олдим. Сўнгра, Ан­дижонда «Универсиада — 2010» мусобақалари олтин медалига сазовор бўлганман. Бухорода ўтаётган навбатдаги беллашувларга меҳмон си­фатида таклиф этилганман.

Халқаро Олимпия ўйинлари машъаласи Грециядаги Гера ибодатхонасида қуёш нурларидан аланга олдирилади. Бундай ноёб хусусиятга эга маскан Ер юзининг саноқли жойларида, жумладан, Тошкент вилоятининг Паркент туманида ҳам бор.

Мамлакатимизда ташкил этилган уч босқичли — «Умид ниҳол­лари», «Барка­мол авлод» ва Универсиада спорт мусобақалари машъалалари айнан шу ерда — Пар­­кент туманидаги «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг материалшунослик институтида қуёш нурларидан ўт олдирилади.

Талабаларнинг «Универсиада — 2013» мусобақалари машъаласи ҳам 4 июнь куни ана шу ерда аланга олдирилди. Шу муносабат билан бу ерда ўтказилган маросимда Ўзбекистон мудофаасига кў­маклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, талаба-ёшлар ва спорт­чилар иштирок этди.

«Универсиада — 2013» машъаласи дастлабки куннинг ўзида Тошкент — Сирдарё — Жиззах вилоятлари йўналиши бўйлаб ҳаракатланди. Кеча эса Самарқанд ва Навоий вилоятларидан ўтган машъала кортежи ҳам­да пиёдалар эстафетаси бугун куннинг иккинчи ярмида Бухоро шаҳрига кириб келиши кутилмоқда.

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.