Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
06.06.2013

РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ

муросасиз мусобақада иродаси ва интеллектуал салоҳиятини намойиш қилди

Юртимиз спортининг фахри, 17-жаҳон чем­    пиони Рустам Қосимжонов Халқаро шоҳ­мот федерацияси (FIDE) Салоникида ўтказган Гран при мусобақасининг 4-босқичида 11 имко­ният­дан 5,5 очко жамғариб, дунёнинг кучли 12 на­фар гроссмейстери орасида 6-ўриндан жой олди.

Қосимжонов ўтган йили Лондонда ўтказилган FIDE Гран присининг 1-босқичида 4,5 очко билан 9-ўринни, Тошкентда ташкил қилинган 2-босқичда 6 очко билан 6-ўринни, шу йил Цуг шаҳ­рида уюштирилган 3-босқичда 4,5 очко билан 11-ўринни эгаллаган эди. Агар Салоникида ўтган мусобақанинг 66 учрашувидан 29 тасида қайсидир томон ғалаба қозонганини ҳисобга олсак, мазкур Гран при босқичи Рустамнинг шоҳ­мот фаолиятида алоҳида ўрин­га эга.

Дарҳақиқат, Қосимжонов Салоникидаги мусобақада ўзининг чиройли юриш ва комбинациялари билан барчани ҳайрон қолдирди. Гарчи 6-турда 18-жаҳон чем­пиони Топаловга қарши ўйин дуранг билан якунланган бўлса-да, муросасиз кураш учрашув давомида мутахассису мухлисларни ҳаяжон­га солди. Муҳими, Рустам сўнгги имкониятигача ғалаба учун курашди. Ниҳоят, 57-юришда тахтада икки шоҳ қолганда ҳакамлар дуранг қайд этишди. Бунақаси гроссмейстерлар учрашувида кам учрайди.

Жанговар кайфият Рустамга 8-турда ғалаба келтирди. У қора доналар билан испанча партияда 16-жаҳон чемпиони Понамарёвни 77-юришда мағлубиятга учратди. Кейинги учта турда ҳамюртимиз Иванчук, Свидлер ва Гришчук билан дурангга келишганига қа­рамай, шоҳмот назария­сини бойитадиган юришлар қилди. Шу тариқа Рустам Қосимжонов 2012/2013 йилларда уюштирилган Гран при мусобақасидаги иштирокини кўтаринки кайфиятда якунлади.

Гран при 4-босқичида қатнашчилар тўплаган очко ва қўшимча кўрсаткичларига кўра, қуйидаги тартибда жойлашди: Леньер Домингес (Куба) — 8 очко; Фабиано Каруана (Италия) — 7,5; Гата Камский (АҚШ) — 7,5; Руслан Пономарев (Украина) — 6; Александр Гришчук (Россия) — 6; Рустам ҚОСИМЖОНОВ (Ўзбекистон) — 5,5; Хикару Накамура (АҚШ) — 5; Веселин Топалов (Болгария) — 4,5; Пётр Свидлер (Россия) — 4,5; Этьен Бакро (Франция) — 4; Александр Морозевич (Россия) — 4; Василий Иванчук (Украина) — 3,5 очко.

Асрор МЎМИН



DB query error.
Please try later.