Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
04.06.2013

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК

электорат манфаатини ҳимоя қилишнинг муҳим омили

Тараққиётнинг ҳозирги босқичида ҳаётимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқа­ролик жамияти бошқа институтларининг роли янада кучаймоқда. Шу боис ислоҳотлар­нинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъмин­лашда ижтимоий шерикчилик тобора долзарб аҳамиятга эга бўлиб бораяпти.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз электорати ман­фаатидан келиб чиқиб, ижтимоий шерикликни кенгайтирмоқда. Айниқса, «Маҳалла — аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» лойиҳасини амал­га ошириш жараёнида бу муносабатлар яққол намоён бўлаяпти.

Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ташкил этилган тадбирда ижтимоий ҳамкорлар —«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Давлат солиқ қўмитаси вилоят бошқармаси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакиллари иштирок этди.

Меҳрож ДАРХОНОВ, ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбо­сари:

Қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида маҳалла аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига айланмоқда. Унинг давлат ҳо­кимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича ваколатлари кенгайди. Бу эса аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами манфаатини ҳимоялашда муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис бугун маҳаллалар ҳаётини ўрганиш, электоратни ўйлантираётган масалаларга эътиборни янада кучайтириш, аҳолини мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотлар моҳияти билан чуқур таништириш мақсадида мазкур лойиҳани амалга ошираяпмиз. Фуқаролар ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, жойларда учраётган ижтимоий масалаларни ҳал этиш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда сиёсий партия депутатлик гуруҳлари ва маҳалла ҳамкорлиги жуда яхши самара беради, деб ўйлайман.

Мирзамат МИРСОЛИЕВ, Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси масъул ходими:

— Оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши, одамларнинг ўз ишини йўлга қўйиши учун имкониятларнинг тобора кенгайиши кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатлари таъминланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар учун қатор енгиллик ва имтиёзлар мавжуд. Хусусан, улар фақат ягона ижтимоий солиқ тўлайди. Қолаверса, турар жойда фаолият кўрсатаётган оилавий корхона коммунал тўловлар учун жисмоний шахсларга белгиланган тарифларда ҳақ тўлайди.

Бироқ шунга қарамай, ҳозирги кунда туманимизда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони унчалик кўп эмас. Сабаби, бу каби имтиёзларни аҳолига кенг тушунтириш, тарғиботни кучайтириш керак. ЎзХДП томонидан ўтказилаётган мазкур тадбир оилавий тадбиркорликнинг афзалликларини тушунтириш, фуқароларни солиқ имтиёзлари билан яқиндан таништириш имконини берди.

Анвар ВАҲОБОВ, Бўстонлиқ туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими:

— Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ, жорий йилда туманимизда 4800 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган. Булар асосан касаначилик, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишламай турган корхоналар фаолиятини қайта йўлга қўйиш ҳисобига тўғри келади.

Бандлик масаласида асосан иш топишда қийинчиликка дуч келаётган, кам таъминланган кишилар, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга катта эътибор берилаяпти.

Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини кўзлаб, корхона-ташкилотларда иш ўрин­лари захирасини шакллантириш ҳам муҳим масала. Йил бошидан бери 116 захира иш ўрнига фуқаролар ишга жойлашди.

ЎзХДП билан ҳамкорлигимиз бизнинг фаолиятимиз самарадорлиги учун ҳам жуда аҳамиятли бўлмоқда. Шу боис Ўзбекистон ХДП томонидан ўт­казилаётган бу каби тадбирларни кўпроқ ташкил этиш, ижтимоий шериклик асосида жамоат ташкилотларнинг ўз­аро ҳамкорлигини янада кучайтириш лозим, деб ўйлайман.

Тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, партия фаоллари ва электорат вакилларининг жойлардаги турли масалалар, уларни ҳал этишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари тингланди. Билдирилган тавсия ва ҳаётий таклифлар электорат манфаатлари ҳимоясини таъминлашда, ижтимоий шериклик асосидаги муносабатларни мустаҳкамлашда долзарб аҳа­миятга эга.

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.