01.06.2013

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШ

аҳоли турмуш шароитини яхшилашнинг муҳим омили

ЎзХДП Сайловолди дастурида коммунал соҲада раҚобат муҲитини яратиш, кЎрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш борасида муҲим вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиҚиб, Ўтган йили халҚ депутатлари маҲаллий Кенгашларидаги партиямиз депутатлик гуруҲлари бу йЎналишда назорат-таҲлил ишларини олиб борди. Шу асосда саккиз Ҳудудда сессиялар муҲокамасига турли
масалалар олиб чиҚилди.

ЎзХДП Сайловолди дастурида коммунал соҳада рақобат муҳитини яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш борасида муҳим вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиқиб, ўтган йили халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз депутатлик гуруҳлари бу йўналишда назорат-таҳлил ишларини олиб борди. Шу асосда 8 та ҳудудда сессиялар муҳокамасига бу борада турли масалалар олиб чиқилди.

Сув қувурлари ва канализация тармоқларини реконструкция қилиш, электр энергияси таъминотини янада яхшилаш, қишлоқларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарорлари бажарилишининг аҳволи, кўрсатилаётган хизматлар ва кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ишларининг бориши, ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратишга қаратилган қарорлар ижроси кенг муҳокама этилиб, хато ва камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилди.

Аввало таъкидлаш керакки, Хоразм вилоятида аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини яхшилаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда соҳада тўпланиб қолган, аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолар мутасадди ташкилотлар ва идоралар иштирокида босқичма-босқич ҳал этилаяпти. Хусусан, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш мақсадида вилоятнинг Янгиариқ, Қўшкўпир, Янгибозор туманларида янги қувурлар тортилиб, аҳоли яшаш пунктлари тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Энг муҳими, бу саъй-ҳаракатлар аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Камар РАҲИМОВА, халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати,
ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари:

— «Хоразм иссиқлик манбаи» очиқ акциядорлик жамияти тасарруфида 47 та корхона, 58,9 км иссиқлик тармоқлари мавжуд. У шаҳардаги 600 дан ортиқ турар-жой, турли ташкилот ва муассасаларни иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлайди.

Аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини имкон қадар яхшилаш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мақсадида шаҳар ҳудудидаги 9 та қозонхонада фойдали иш коэффиценти паст, эскирган қозонлар ўрнига янги, замонавий ва тежамкор қозонлар ўрнатилди. Марказлашмаган тизимга ўтиш дастурига асосан шаҳарнинг 4-ва 6- даҳаларида кичик қувватли тежамкор қозонлар қурилди.

Шу ўринда шаҳар аҳолисини иссиқ сув ва марказлаштирилган иссиқлик энергияси билан таъминлаш ишларида айрим камчиликлар ҳам борлигини таъкидлаш жоиз.

Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишда «Табиий монопо­лия­лар тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддаси, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддаси меъёрларини мунтазам равишда бажармаслик ҳоллари рўй берган.

Истеъмолчилар томонидан «Хоразм иссиқлик манбаи» очиқ акциядорлик жамиятига ёз ойларида кўп қаватли уйларда иссиқ сув бўлмаслиги, қиш мавсумида эса иссиқлик энергияси узилишининг сабабларини тушунтириб бериш тўғрисида берилган саволлар жавобсиз қолдирилган. Шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун истеъмолчиларга ҳақ ҳисоблаш, асоссиз жарималар қўл­лаш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Партиямиз депутатлик гуруҳи мазкур йўналишда учраётган муаммолар ва уларнинг сабабларини атрофлича ўрганиб, бу борадаги таклифларни ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган Урганч шаҳар Кенгаши сессияси муҳокамасига олиб чиқди. Сессияда шаҳар аҳолисини иссиқ сув ва марказлаштирилган иссиқлик энергияси билан таъминлашни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Депутатлар билдирган таклиф ва тавсиялар асосида сессия қарор қабул қилди.

Унга кўра, кўп қаватли турар жойлар ертўлаларини тозалаш, қувурларни янгилаш ва бошқа қатор ишлар амалга оширилмоқда. Биз сессия қарори ижросини ўз назоратимизга олганмиз.

Раҳима МАШАРИПОВА, халқ депутатлари Янги­ариқ туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси:

Жорий йилнинг биринчи чорагида партиямиз депутатлик гуруҳи туманда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларига амал қилиниши бўйича назорат-таҳлил олиб борди.

Ишчи гуруҳи тумандаги Каттабоғ, Қармиш, Остона, Чиқирчи ва Қўриқтом қишлоқларида электр энергияси билан таъминланиш ҳолатини ўрганди.

Унинг натижалари дастлаб депутатлик гуруҳимиз йиғилишида атрофлича кўриб чиқилгандан сўнг туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилишига, кейинчалик сессияга олиб чиқилди.

Сессияда таъкидландики, туман электр тармоқлари корхонаси томонидан «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилда қабул қилинган «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилаяпти.

Бироқ аҳоли, яъни истеъмолчилар билан тузилган шартномага риоя қилиш бўйича корхона фаолиятида муайян камчиликлар мавжуд. Масалан, хизмат кўрсатиш сифати ҳамма жойда ҳам талаб даражасида эмас. Туман ҳудудида электр энергиясини тежаш бўйича жорий қилинган чеклашлар жадвали истеъмолчиларга тўлиқ етказилмаган.

Сессияда юҚоридаги камчиликларни бартараф этишга Қаратилган Қарор Қабул Қилинди. Ўтган ваҚт мобайнида депутатлик гуруҲимиз мазкур Қарор ижросини назорат Қилиб борди. Натижада истеъмолчиларнинг талаб-таклифларига асосан корхонанинг моддий-техника базаси, аҲолига хизмат кЎрсатиш сифати бир мунча яхшиланди.

Сессия қарори асосида ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари туман электр тармоқлари корхонасининг энергияни етказиб бериш бўйича шартномаларга амал қилиши юзасидан қатъий депутатлик назоратини олиб бораяпти.

Камар РаҲимова:

— Коммунал хизматлар кўр­сатиш сифати билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар ҳамма жойда ҳам учрайди. Уларнинг олдини олиш ва ҳал этиш учун, аввало, аҳолининг соҳага оид ҳуқуқий муносабатлар бўйича саводхонлиги ҳамда маданиятини ошириш керак, деб ўйлайман. Коммунал хизмат кўрсатишда истеъмолчилар ҳуқуқлари таъминланмаслиги кўпинча шунга боғлиқ бўлмоқда. Сабаби, истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқидан бехабар фуқаро керак пайтда қайси ташкилотга мурожаат қилишни билмайди, қонуний манфаатини ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш масаласига биз депутатлар ўз фаолиятимизда алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.

Раҳима Машарипова:

— Айрим ҳолларда соҳа ходимларининг эътиборсизлиги, тажрибасизлиги кўплаб муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Масалан, аҳоли билан тузилган шартнома шартларининг вақтида бажарилмаслиги, кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти узилиб қолиши соҳа ходимларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши оқибатида ҳам келиб чиқмоқда. Демак, электр тармоқлари корхоналарининг ишчи-ходимлари, мансабдор шахслари малакасини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича масъулиятини кучайтириш зарур.

Дарҳақиқат, коммунал хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан таъсирчан жамоатчилик ва депутатлик назоратини изчил амалга ошириш, соҳадаги муаммоларни таҳлил қилиш, энг муҳими, ҳал этишда партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари иштирокини кучайтириш долзарб вазифалардан биридир. Аҳоли, айниқса, қишлоқларда истиқомат қилаётган кишиларнинг турмуш шароитларини яхшилашда бу муҳим аҳамият касб этади.

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.