Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
30.05.2013

УНИВЕРСИАДАНИНГ ҚУДРАТЛИ ТЎЛҚИНИ

миллионлаб ёшларимизни ўз сафига қамраб олмоқда. Уларни ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб улғайишига замин яратмоқда

Яна саноқли кунлардан сўнг, Бухоро шаҳрида мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада — 2013» спорт мусобақалари финал босқичи бошланади.

Олтинчи бор ўтказилаётган Универсиада ўйинлари, ўн уч йилдирки, талаба-ёшларимизнинг, бутун халқимизнинг ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Президентимиз Ислом Каримов ­Андижонда ўтказилган «Универсиада — 2010» спорт ўйинлари иштирокчиларига йўллаган табригида ушбу спорт анжумани ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган эди: «... юртимизда шаклланган, «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада ўйинларини ўз ичига олган уч босқичли ноёб тизимнинг бамисоли қудратли тўлқинга айланиб, миллион-миллион болаларимизни ўз сафига қамраб олаётгани, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб улғайиши учун хизмат қилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим. Айниқса, бу тизимнинг юқори босқичи бўлган Универсиа­да мусобақалари ёшларимиз учун том маънода чиниқиш ва камолот мактабига айлангани эътиборлидир».

Дарҳақиқат, бугун ёшларимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмасдан воя­га етиши, қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқаришда бу каби улкан спорт тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзлари ёқтирган спорт турлари бўйича илк ғалабаларини айнан шу мусобақаларда қўлга киритган ўғил-қизларимиз бугун Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия ўйинларида Ватанимиз шуҳратига шуҳрат қўшаётгани фикримиз тасдиғидир.

 Камолот ва гўзаллик, ёшлик ва шижоат байрамига Бухоро вилояти иккинчи маротаба мезбонлик қилмоқда.

— «Универсиада – 2013» спорт мусобақалари арафасида Бухоро давлат университети ва Бухоро муҳандислик-технология институтида янги спорт заллари қурилиб, фойдаланишга топширилди, — дейди БухДУ жисмоний тарбия факультети декани Баҳодир Маъмуров. — Университетимиз қошида барпо этилган янги спорт зали  36х13 ўлчамга эга бўлиб, бу ерда баскетбол, қўл тўпи, мини футбол, волейбол, гимнастика ва бош­қа спорт турлари бўйича халқ­аро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган. 

Шунингдек, Бухоро давлат университетининг спорт мажмуасида ҳам  реконст­рукция ишлари амалга оширилди. Универсиада дастуридан жой олган футбол баҳслари ўтказиладиган стадионда спортчилар ва мухлислар учун барча қулайлик яратилди. Югуриш йўлакчалари, баландликка ва узунликка сакраш, найза улоқтириш, мини футбол, баскетбол, волейбол, теннис майдончалари ҳам замонавий талабларга мос ҳолатга келтирилди.

Вилоят марказидаги «Ҳумо» ва «Дилкушо» теннис мажмуалари, Бухоро олимпия захиралари коллежи спорт зали, «Семурғ» спорт мажмуаси, «Динамо» спорт зали мусобақалар арафасида тўлиқ қайта реконструкция қилинди, замонавий спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланди.

Хабарингиз бор, мусобақа дастурига киритилган ўн икки спорт туридан футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи бўйича минтақавий баҳсларда сараланган энг кучли бештадан жамоа финал босқичида курашни давом эттиради. Мазкур жамоавий спорт турлари бўйича Қарши шаҳрида Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари вакиллари ўртасида ўтказилган минтақавий саралаш баҳсларида бухоролик ёшлар Универсиаданинг финал босқичига бериладиган етти йўлланманинг тўрттасини қўлга киритди.

Бухоролик талаба-ёшлар теннис, кураш, енгил атлетика, стол тенниси, белбоғли кураш, шоҳмот, сузиш бўйича ҳам ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда. Бош­қа вилоятлардан келадиган ёшлар ҳам фақат ғалаба учун курашади, албатта. Аммо кўпчилик иштирокчилар таъкидлаётганидек, бу нуфузли спорт байрамида қатнашишнинг ўзи катта муваффақият, ёдда қоладиган қувончли воқеа.

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.