28.05.2013

ОИЛАНИ МУСТАҲКАМЛАШДА

хотин-қизларнинг муҳим ўрни бор

Ўзбекистон ХДП «Фаол аёллар» қаноти томонидан «Мустаҳкам оила – жамият таянчи» лойиҳаси доирасида республика­мизнинг барча ҳудудларида тадбирлар таш­кил этилмоқда. Уларда хотин-қизларни иж­тимоий қўллаб-қувватлаш, оила ва жа­мият­даги нуфузини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутат­лари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутат­лари, партия ва маҳалла фуқа­ро­лар йиғинлари фаоллари иштирокида жойлар­да хотин-қизларни ўйлантираётган масалалар ўргани­либ, уларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири, Олмазор туманидаги «Аҳил» маҳалла фуқаролар йиғини гузарида «Оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг ўрни» мав­зу­сида ташкил этилди. Тадбирда хотин-қизларнинг иж­тимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий билимларини ошириш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни ои­лавий тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятига жалб этиш, маиший шароитларини янада яхшилаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Гулноза ЭРНАЗАРОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Обод турмуш йили Давлат дастури асосида амалга оширилаётган барча ишлар оилалар фаровонлигига, эҳтиёжманд кишиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, маҳаллаларимиз, уй-жой мавзеларини обод қилишга қаратилмоқда.

Партиямиз Сайловолди дас­турида оилалар, айниқса, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг шароитларини яхшилаш ва имко­ният­ларини кенгайтириш, баркамол авлодни тарбиялашда оила, асосан аёлнинг ролини ошириш каби масалалар алоҳида ўрин олган. Шундай экан, биз маҳаллаларда электоратимиз вакиллари билан ўтказаётган учрашувларимизда яратилаётган шарт-шароитлар билан бирга, ечимини кутаётган масалалар ҳақида ҳам фикр алмашаяпмиз. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида», «Аҳо­лини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунлар, Оила, Фуқаролик ва Меҳнат кодекс­лари мазмун моҳиятини татбиқ этишга эътибор қаратаяпмиз.

Иштирокчилар маҳаллалар қошида ҳуқуқий маслаҳатхоналар ташкил этиш, ёшлар тарбиясида ота-онанинг ролини янада ошириш, аёлларимизни касаначилик меҳнатига кенг жалб қилиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги тўғрисидаги фикрлар ўртага ташланмоқда. Биз депутатлар бундай учрашув ва суҳбатларда қонунларга ўз­гартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф-мулоҳазалар олаяпмиз.

Абдухолиқ ВАҲОБОВ, «Аҳил» маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

— Маҳалламизда 8 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳли асосан ҳудуддаги 19 та корхона-ташкилот ва муассасада меҳнат қилади. Шунингдек, 3 та тикув цехи ҳамда 12 та хонадонда касаначилик асосида меҳнат фаолияти йўлга қўйилган. Уларнинг аксариятига маҳалламиз хотин-қизлари жалб қилинган.

ЎзХДП туман кенгаши ва Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан ҳамкорликда хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида мунтазам иш олиб борилмоқда. Мана, яқинда яна 2 нафар аёл «Тошкент нон», 4 нафари эса «Орзутех» корхонасига ишга жойлашди.

Қаердаки, ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлик яхши йўлга қўйилса, ўша ерда ижтимоий муаммолар ўз-ўзидан ечим топади, турмушимиз обод, маҳалламиз тинч, оилаларимиз мустаҳкам бўлади.

Нодира ШАРИПОВА, ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Олмазор туман бўлими етакчиси:

— Оиланинг мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг ўрни беқиёс. Аёли оқила, кенг дунё­қарашли бўлган оила шак-шуб­ҳасиз мустаҳкам бўлади. Шундан келиб чиқиб фуқаролар йиғини, жумладан, маҳалла маслаҳатчилари билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқу­қий билимини ошириш мақсадида қатор давра суҳбатлари ташкил этаяпмиз.

Аёлларнинг ижтимоий-маиший шароитларини янада яхшилаш, уй-рўзғор ишларини енгиллаштириш орқали бола тар­бия­сига кўпроқ вақт ажратишларини таъминлаш мавзуларида сўровномалар ўтказилаяпти. Сўровномалар натижасида маълум бўлган муаммолар маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳамкор ташкилотлар ёрдамида ҳал этилмоқда. Хусусан, туманимиздаги «Ғалаба» ва «Обод» маҳаллаларида аёллар учун сартарошхона очилишига, 25 нафар хотин-қиз касаначилик, 19 нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилишига кўмак берилди. Шу йўл орқали ҳам оилаларни мус­таҳкамлашга озми-кўпми ҳисса қўшаяпмиз, деб ўйлайман.

Тадбирда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлашда ижтимоий шерикчиликка асосланган ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда «Фаол аёллар» қаноти иши самарадорлигини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Гулшан АСАТОВА,

ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.



DB query error.
Please try later.