28.05.2013

БОЖХОНА ХОДИМЛАРИНИ

тайёрлаш яна такомиллашмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги  «Ўзбекистон Республикаси Давлат бож­хона қўми­таси органлари учун кадрлар тайёр­лаш тизимини янада такомиллаштириш тўғри­сида»ги қарори асосида амалга оширилган ишлар ва Олий ҳарбий божхона институти таш­кил этилганлигининг 10 йиллигига бағишланган матбуот анжуманида Давлат божхона қўмитаси Мар­казий аппарати ходимлари, Олий ҳарбий божхона институти профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Марказий Осиёда ягона ҳи­собланган Олий ҳарбий божхона институтида иккита факультет — божхона иши ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультетлари фаолият кўрсат­моқ­да. Божхона иши факультетида ўқиш тўрт йил бўлиб, тингловчилар уни тамомлагач, олий маълумот тўғрисида диплом, божхона хизмати лейтенанти унвонини олади ҳам­да ҳудудий божхона ор­ганлари эҳтиёж­ларидан келиб чиққан ҳолда, хизмат қи­лиш учун ишга юборилади.

Иккинчи факультет эса соҳа ходимларини бошлан­ғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун база ҳисобланади. Бундан ташқари, инс­титутда меҳнат фаолиятидан ажралмаган ҳолда ўз билимини ошириш имконини берадиган масофадан туриб ўқи­тиш тизими ҳам йўлга қўйилган.

Институт ўзининг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган моддий-техник базасига эга.

Ўқув даргоҳида 10 дан ор­тиқ махсус компьютер синф­лари, жумладан, 2 та интерактив ўқи­тиш компьютер синфи, 4 та ягона автоматлаштирилган ахборот тизимларини ўқитиш синфи, 2 та лингафон, 2 та экс­порт назо­рати, божхона назорати, контра­банда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашишни ўргатувчи махсус синф­лари, криминалистика лабораторияси ҳамда то­варларни кимёвий тарки­би асосида тас­нифлаш имкониятига эга бўлган экспертиза лабораторияси мавжуд.

Шунингдек, ўқув жараёнида чет тилларни ўргатишга ало­ҳида эътибор қаратилмоқда. Йў­ловчи ташиш поездлари, автобуслар ва юк машиналарини божхона назоратидан ўтказиш бўйича ўқув майдони мавжуд. Бу тингловчиларнинг рентген-аппаратлар, гиёҳванд моддаларни идентификация қилиш ва радиация назорати воситалари, мураккаб текширув оптикаси каби замонавий техникалар билан ишлаш кўникмаларини эгаллашида муҳим аҳа­миятга эга.

Матбуот анжуманида со­ҳа мутахассислари журналистларнинг мавзуга оид саволларига батафсил жавоб беришди.

Тоштемир МУРОД



DB query error.
Please try later.