28.05.2013

ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАРИ АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК

Бугунги кунда дунёда замонавий ахборот технологияларининг жадал ривожи, ахборот оламининг шиддатлилиги ва глобал техник хизмат кўрсатиш имкониятларининг кенгайиб боpиши мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банкларидан ўз мижозлари учун қулай ва ишончли электрон ҳисоб-китоблар тизимига асосланган банк хизматлари турлари­ни таклиф этишни талаб этмоқда. Айниқса, ушбу жараёнда мамлакати­мизда йил сайин оммалашиб бораётган ҳамда ўзининг қулай имкониятла­рини намоён этаётган нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг жисмоний шахслар иштирокида электрон тарзда амалга ошириладиган пластик карточка­ларга асосланган тўлов тизими муҳим аҳамият касб этмоқда.

Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар механизмини ривожлантириш, аҳо­лининг банк пластик кар­точкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун кенг имконият ва қулайликлар яратиб берилмоқда.

Мазкур ишларни амалга оширишда Президентимизнинг «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қў­шимча чора-тадбирлар тўғ­рисида»ги қарори ушбу тизим иштирокчилари олдига қатор муҳим вазифаларни қўйган.

Ушбу қарорда мамлакатимизда пул муомаласи тизимини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш, аҳолининг банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳол­да тўловларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда илғор банк технологияларини жорий этиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш назарда тутилган.

«Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик тижорат банки (ОАТБ) томонидан пластик карточкалар тизимини янада жадаллаштириш мақсадида шаҳар ва туман ҳокимликлари, манфаатдор идоралар, компаниялар, уюшмалар билан биргаликда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Банк томонидан 2013 йил 1 май ҳолатига кўра муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 243 873 тани ташкил этди.

Эътиборлиси шундаки, ҳозирги кунда иш ҳақи ло­йиҳаси асосида банк мижозлари таркибидаги 600 дан ортиқ корхона ва ташкилот ходимлари учун 210 810 дона пластик карточка муомалага чиқарилган.

«Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ томонидан муомалага чиқарилган жами пластик карточкалар таркибида ойлик иш ҳақи лойиҳаларидаги плас­тик карточкаларнинг улуши 86,4 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, бугунги кунда банк томонидан терминаллар тармоғини кенгайтириш борасида ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

«Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ томонидан 2013 йил 1 май ҳолатига кўра, банк мижозлари таркибидаги 4177 турғун савдо, умумий овқатланиш ва пуллик хизмат кўрсатиш корхонала­рига электр энергияси, газ, иссиқ ва совуқ сув ҳамда бош­қа тўловларни қабул қи­лишни ташкил қилиш учун жами 6 318 та терминал ўр­натилган.

Банк томонидан пластик карточкаларга туну кун хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида 26 та инфокиосклар жойлаштирилган. Улар орқали республикамиз ҳудудида барча турдаги тўловлар, жумладан, коммунал, уяли алоқа операторлари ва интернет провайдерлар хизматлари учун 24 соат давомида тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.

2013 йилнинг 1 май ҳолатига терминаллар орқали қабул қилинган тўловлар сони 4 715,5 мингтани, ўт­казилган тўловлар суммаси эса 197,9 млрд. сўмни ташкил этди.

«Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ томонидан пластик кар­точкалар орқали хизмат сифатини ошириш мақса­дида «Smart-Vista» карточкаларидан фойдаланувчиларга замонавий «SMS-Banking» хизмат тури жорий этилди. Бунда пластик карточкаларга пул маблағлари келиб тушганда ва улар орқали тўлов ўтказилганда шу заҳотиёқ пластик карточка эгасининг уяли телефонига SMS хабар юборилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, реал вақт режи­ми­да ишловчи «Smart-Vista» пластик карточкалар билан амалга ошириладиган опе­рация­лар учун янада қулайлик яратиш ва улар орқали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази, «UzMobile» алоқа оператори малакали мута­хассислари билан биргаликда CDMA-450 тизимида ишловчи модемларни мавжуд савдо терминалларига улаш ва тўловларни амалга ошириш юзасидан синовлар муваффақиятли ўтказилган ва банкнинг барча мижозлари ушбу қурилма билан тўлиқ таъминланган. Бунинг натижасида, банк савдо терминалларида «Smart-Vista» пластик карточкаларини тў­ловга қа­бул қилишнинг тўлиқ имконияти яратилган.

Банк ахборот хизмати.



DB query error.
Please try later.