25.05.2013

ЭЛЕКТРОН ОДИЛ СУДЛОВ

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг муҳим омили

Давлат ҳокимиятининг ғоят муҳим тармоғи бўлган суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг Ўзбeкистoн Рeспубликaси Олий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшмa мaжлисидaги «Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш Концепцияси» номли маърузасида таъкидланганидек, «мaм­лaкaтимизни дeмoкрaтик янгилaшнинг бугунги бoсқичдaги энг муҳим йўнa­лишлaридaн бири, бу — қoнун устувoрлиги вa қoнунийликни мустaҳ­кaм­лaш, шaxс ҳуқуқи вa мaнфaaтлaрини ишoнчли ҳимoя қилишгa қa­рa­тил­гaн суд-ҳуқуқ тизимини изчил дeмoкрaтлaштириш вa либeрaллaш­тиришдaн ибoрaтдир».

Шу боис мамлакатимизда суд ҳoкимиятини бoсқичмa-бoсқич мус­тaҳ­кaмлaб бoриш, суднинг мустaқиллигини тaъминлaш, фуқaрoларнинг ҳуқуқ вa эркинликлaрини ишoнчли ҳимoя қилишга xизмaт қилaдигaн тoм мaъ­нoдaги мустaқил дaвлaт ­инс­титутигa aйлaн­тиришгa қaрaтилгaн кeнг кўлaмли тaшкилий-ҳуқуқий чoрa-тaд­бирлaр aмaлгa oширилди. Айниқса, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш борасида дунё ҳамжамияти тан олаётган бир қатор ижобий ишлар амалга оши­­­рилди.

Суд тизимини ривожлантиришнинг алоҳида йўналишидан бири, бу – унда иш юритишни янги босқичга олиб чиқиш, яъни судлар фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технология­ларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2012 й. 2 август) ва уни ижросига қаратилган 2012 йил 10 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши суд ишларини замон талаблари даражасида йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур ҳужжатлар судларда иш юритиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган замонавий ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, шунинг­дек, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, энг муҳими, ривожланган давлатларда кенг ҳамда самарали қўлланилаётган «электрон одил судлов» институтини шакллантиришга хизмат қилади.

«Электрон одил судлов» суд ишларини амалга оширишнинг замонавий шаклларидан бў­либ, унинг мазмунида ахборот-коммуникация технология­ларидан фойдаланган ҳолда одил судловни амалга ошириш мақсади ётади. Мазкур институт афзаллиги шундаки, у суд ишини юритишни сифат жиҳатидан яхшилайди, суд харажатларини камайтиришга хизмат қилади ва низолашувчи тарафларга қулайликлар яратади. Шу билан бир қаторда, «электрон одил судлов» суд процесси иштирокчиларига кенг имкониятлар, хусусан, турли ҳужжатларни электрон шаклда жўнатиш, ишнинг боришини Интернет тармоғи орқали кузатиш, суд ҳужжатларини электрон шаклда олиш, видеоконференция алоқалари орқали суд муҳокамаларида иштирок этиш имкониятини беради.

Суд тизимида ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши судларда иш юритиш самардорлигини оширишга, судларда қоғоз шаклидаги ҳужжатлар айланишини камайтиришга, келиб тушаётган аризаларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиришга, фуқароларга судларнинг ҳужжатлар базасига кириб онлайн режими орқали ҳужжатлар билан танишиш имкониятини яратишга хизмат қилади.

Тажрибадан маълумки, «электрон одил судлов» институтини жорий этиш икки бос­қичда амалга оширилади. Аввало, зарур бўлган ахборот-технология воситалари билан таъминланади, сўнг судга мурожаат этишдан ишни судда ҳал қилгунга қадар амалга ошириладиган ишларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш йўлга қўйилади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, электрон ҳужжат алмашинувини Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари талаблари асосида тартибга солинади.

«Электрон одил судлов» ўтган асрнинг 90-йилларида пайдо бўлган ва ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида, чунончи, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Италия, Сингапурда кенг тарқалган бўлиб, марказлашган тартибда амалга оширилмоқда.

2013 йил 28-29 март кунлари бўлиб ўтган Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланиб, 2013 йилнинг 1 ма­йи­да матбуотда эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига хўжалик судларига мурожаат этишда мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимча киритилди. Бундан ташқари, мурожаат этувчиларнинг электрон манзиллари даъво аризасида кўрсатилиши мумкинлиги белгиланди. Хўжалик судлари, ўз навбатида, хўжалик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шакл­да юборилиши мумкин. Хўжалик суди алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқарган ҳолларда тарафларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда ажрим ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин. Бу эса юртимизда «электрон одил судлов»­ни амалиётга жорий этишга оид ҳаракатлар давом эттирилаётганлигидан далолат беради.

Хулоса қилиб айтганда, «электрон одил судлов»нинг жорий этилиши судлов харажатларни камайтиришга хизмат қилади, низолашувчи тарафларга қулайликлар яратади, турли ҳужжатларни электрон шаклда жўнатиш, суд ҳужжатларини электрон шаклда олиш, видеоконференция алоқалари орқали суд муҳокамаларида иштирок этиш имконини беради ҳамда суд ишини юритишнинг сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилади.

Мардонбек БОБОЖОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти етакчи илмий ходими.



DB query error.
Please try later.