Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
25.05.2013

ГРОССМЕЙС¬ТЕРЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМЛАР САФИДА

Греция ва Филиппинда ўтаётган мусобақаларда халқаро гроссмейстерларимиз Рустам Қосимжонов ва Марат Жумаев мағлубиятсиз ўйнамоқда.

Салоники шаҳрида давом этаётган ФИДЕ Гран-присининг тўртинчи босқичи иккинчи турида Рустам Қосимжонов Франция чемпиони Этьен Бакрога қарши қора доналарда ўйнади ва 35-юришдан сўнг дурангга эришди. Бир ярим очко тўплаган Р.Қосимжонов навбатдаги учрашувини жаҳон шахмат олимпиадасининг уч карра ғолиби россиялик Александр Морозевичга қарши ўтказади.

Яна бир гроссмейстеримиз ­Марат Жумаев ҳам Манила шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Ҳамюртимиз олтинчи тур учрашувида оқ доналарда мўғулистонлик гроссмейстер Цегмет Батчулуун устидан зафар қучди. Тўрт ярим очко билан пешқадамлар сафида бораётган Марат Жумаевнинг очколари сони биринчи ўринни эгаллаб турган филиппинлик Марк Парагуаникидан ярим очко кам. Шахматчимиз навбатдаги ўйинда мезбонлар вакили Жон Пол Гомесга қарши дона суради.

Зоҳир ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.