Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
23.05.2013

САЙЛОВ ЖАРАЁНИНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ — ФУҚАРОЛАРНИНГ САЙЛАШ ҲУҚУҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

«ЕХҲТ сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда, — деди ЕХҲТнинг Ўз­бекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Дьердь Сабо. — Мамлакатингизда сайлов қонунчилиги такомиллаштирилаётгани сайлов жараёнини демократлаштиришнинг муҳим омилидир. Марказий сайлов комиссияси сай­ловлар юксак савияда ўтиши учун барча зарур ишларни амалга оширмоқда».

Қонунчиликка биноан, ҳо­кимият вакиллик органла­рига сайловлар кўп партиявийлик асосида ўтказилади. Давра суҳбати қатнашчиларининг таъкидлашича, Ўзбекистонда сайловларда фу­қаролар ва сиёсий партияларнинг эркин, фаол иштирок этиши учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий ҳамда мод­дий-техник шароитлар яратилган. Сайлов жараёнининг ҳар бир босқичида очиқлик, ошкоралик, транспарентлик принципларига риоя этиш таъминланмоқда. Сиёсий пар­тиялар ваколатли вакиллари, кузатувчилар, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари институтлари фаолият кўрсатмоқда ҳамда ривожланмоқда. Партиялараро рақобат кучаймоқда, сиёсий партиялар сайловолди дастурлари ва платформаларини ўз электоратининг аниқ эҳ­тиёжларига йўналтирмоқда. Фуқаролик жамияти институтларининг роли ортиб бормоқда.

Давра суҳбатида сайловларнинг очиқлиги ва транспарентлигини таъминлаш, фуқароларни сайлов кампа­ния­ларига тайёргарлик кў­риш ва ўтказиш тўғрисида тезкор хабардор қилишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Сиё­сий партиялар, депутатликка номзодлар­га сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун давлат оммавий ахборот воситаларида тенг ҳажм­да эфир вақти ва босма майдон тақдим этиш кафолатлан­ган сайлов қонунчилиги қоидаларини тўлиқ амалга ошириш зарурлиги қайд этилди. Тадбир қатнашчиларининг чиқишларида сай­лов кампанияларида партия матбуоти ва нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳам фаол иш­тирок этаётгани таъкидланди.

Европа сиёсий маслаҳатчилар ассоциациясининг вице-президенти Даниэль Уреннинг (Испания) айтишича, «сай­ловолди ташвиқотида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш — сиёсий пар­тиялар ва депутатликка номзодлар ўз сайловолди дастурлари ҳамда ғоялари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиши учун энг самарали услубдир. Ўзбе­кистонда миллий сайлов қо­нунчилиги, жумладан, сайловларда оммавий ахборот воситаларининг иштирок этиш соҳаси ҳам мунтазам такомиллаштирилаётгани мамлакатингизнинг демократик жамият қуришга интилаётганидан далолатдир».

Чет эллик экспертлар бундай чора-тадбирлар сиёсий партиялар фаолиятини янада фаоллаштириш, давлат ҳо­кимияти вакиллик органларини шакллантиришда фуқароларнинг ролини ошириш, демак, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирокини кенгайтиришга ёрдам беришини таъкидлади. Сўнгги йилларда ўтказилган сайловлар ҳам бунинг ёрқин далилидир. Уларнинг натижалари халқимиз онгида чуқур ўзгаришлар рўй бергани, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий ҳамда сиё­сий маданияти юксалганини намоён этди.

Президентимиз Ислом ­Каримовнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида баён этилган қонунчилик ташаббуслари Ўзбекистон сайлов тизимини мунтазам такомиллаштиришда янги босқични бошлаб берди. Мазкур концепцияга мувофиқ мамлакатимиз парламенти 2012 йилда «Сайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўз­гартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни қабул қилди.

Янги ҳуқуқий нормалар сайлов кампанияси давомида сиё­сий партиялар ва депутатликка номзодларга тенг шароит ҳамда имкониятлар яратиш механизмлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқлари, хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш, сайлов комиссиялари фаолиятининг очиқли­гини таъминлаш, сайловолди ташвиқотини ўтказишнинг ян­ги шакллари, услуб ва шартларини амалиётга жорий этишга қаратилган.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг сайловлар бўйича департаменти маслаҳатчиси Александр Шликнинг таъкидлашича, «ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришга доир изчил қабул қилинаётган чора-тадбирларни юксак баҳолади. Хусусан, 2012 йилда қабул қилинган қонунда муддатидан олдин овоз бериш тартиби батафсил баён этилган, унинг натижалари махфийлиги кафолатланган. Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг парламент Қонунчилик палатаси­га депутатларни сайлаш бўйича конференцияларида кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқлари муҳим ҳисобланади. Буларнинг барчаси ҳар бир сайловчининг сайлаш ҳуқуқи кафолатини таъминлайди».

«Ўзбекистон сайлов қонунчилигига ўтган йили киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайловда иштирок этувчиларнинг кўпайишини таъминлаш, шунингдек, сайловолди ташвиқотини ўтказишнинг барча жиҳатларини қатъий тартибга солиш имконини беради», — деди МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Гаркун.

Миллий демократия инс­титутининг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали директори Оскарс Кастенснинг айтишича, «турли давлатларнинг сай­лов жараёнини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳуж­жатларида умумий жиҳатлар, биринчи навбатда, дунёда умумэътироф этилган демократик принциплар мавжуд. Бироқ, бунда ҳар бир давлат, халқ ўз миллий манфаатлари, тарихи ва тараққиёти хусусиятларидан келиб чиқиши керак. Ўзбекистон айнан шу асосда сайлов қонунчилигини яратиб, уни «Кучли давлат­дан — кучли фуқаролик жамия­ти сари» принципига мувофиқ такомиллаштирмоқда».

Давра суҳбатида иштирокчилар турли мамлакатларда сайлов жараёнини такомиллаштириш, қонунийлик принципини таъминлаш, сайлов­олди ташвиқоти даврида сиё­сий партиялар, депутатликка номзодлар учун тенг шароит яратиш, сайлов тизими­ни амалда қўллашни, сайлов­олди ташвиқотида оммавий ахборот воситаларининг ро­ли ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фой­даланишни мониторинг қилиш бў­йича тўпланган тажриба билан танишди.

Гейдельберг университети Сиёсат фанлари институтининг эксперти Стефан Вурстер (Германия) мамлакатимизнинг бу борадаги тажрибаси ҳақида гапирар экан, шуни таъ­кидладики, «демократик сайлов тизимини ташкил қи­лиш — узоқ муддатли жа­раён бўлиб, ҳар бир мамлакат учун мақбул йўлни топиш ғоят мураккабдир. Ўзбекистонда қисқа вақт ичида демократлаштириш бўйича муайян тажриба тўпланган, жумладан, мамлакатингиз сайлов амалиёти ниҳоятда бой ҳам­да хилма-хилдир».

Чет эллик экспертлар Ўз­бекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов амалиёти қатор параметрлари бўйи­ча бошқа демократик давлатлар учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини қайд этди. Бу Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати юксак самаралар бераётганидан ёрқин далолатдир.

Давра суҳбатининг иштирокчилари демократик сайловларни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, сайлов комиссия­лари ишини яхшилаш, сиёсий партиялар фаолиятини жонлантириш, партиялараро рақобатни кучайтириш, сайлов жараёнининг очиқ-ошкоралиги ва транспарентлиги принципларини тўлиқ рўёбга чиқариш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳамда сайлов ташкилотчиларининг малакасини оширишга доир таклифлар билдирди.

Давра суҳбати якунлари бў­йича тегишли тавсиялар қа­бул қилинди.

Анна ИВАНОВА,

Аҳмаджон ШОКИРОВ,

ЎзА мухбирлари.



DB query error.
Please try later.