Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
23.05.2013

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ БАНКИ

мамлакатимиз иқтисодий қудратини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатимизда нефть ва металларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулот­ларини қайта ишлаш, сайёҳлик, ҳаво ва темир йўл транспорти, ало­қа, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ кўплаб лойиҳаларни молиялаштирмоқда.

Банк машҳур халқаро нашр­ларнинг нуфузли рейтингла­рида ҳар йили қатнашиб, жаҳон банк тизимида илғор позицияларни эгаллаб келмоқ­да. Миллий банк «The Banker» нашри томонидан эълон қи­линадиган жаҳоннинг 1000та энг йирик банки рейтингида 1993 йилдан буён қайд этиб келинмоқда ва бугунги кунда Марказий Осиё, Россия, Марказий ва Шарқий Европанинг энг катта банклари орасида 862-ўринда турибди. Бундан ташқари, 2012 йил якунлари­га кўра, Миллий банк «РИА-Рейтинг» рейтинг агентлигининг версиясига кўра, ўз активлари ҳажми бўйича МДҲнинг 100та энг йирик банки рейтингида 50-ўринни эгал­лаган.

Мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан муҳим барча минтақаларида жойлашган Миллий банк бўлим ва филиаллари 2,5 миллиондан ортиқ корпоратив ва хусусий мижозларга кенг доирадаги хизматлар тақдим этилишини таъминлаяпти.

«Ўзмиллийбанк»нинг миллий валютадаги жамлама баланси ҳажми 12 759 млрд. сўмни ташкил этди. 21,5 млрд. сўм миқдорида соф фойда олинди. Банк сармояси 2013 йилнинг биринчи чорагидаги ҳолатга кўра 5,1 фоиз ўсиб, 1011,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Кредит портфелининг ҳажми жорий йил 1 апрелдаги ҳолатга кўра 6 206,3 млрд. сўм бўлди. Бунда кредит портфелининг асосий улуши узоқ муддатли кредитларга тўғри келди. Уларнинг қиёсий салмоғи 92 фоизни ташкил этди.

Миллий банкнинг мамла­кат иқтисодий манфаатларини имкони борича қўллаб-қувватлашга интилиши хорижий банклар ва халқаро молия муассасалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик узлуксиз ривожланишининг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. Шу тариқа, банк Ўзбекис­тон Республикасининг халқаро молия ҳамжамиятига қў­шилиб боришига фаол кўмак­лашаяпти.

Банкнинг профессионал молия муассасаси ва ўз мижозларининг ишончли ҳамкори сифатида мустаҳкам обрў қозонгани, шак-шубҳасиз, жаҳоннинг энг йирик банклари билан вакиллик муносабатлари тармоғи кенгайишига ёрдам берди. Масалан, 1992 йилда дунёдаги 83та энг катта банк билан вакиллик муносабат­лари ўрнатилган эди. Ҳозир эса Миллий банкнинг вакиллик тармоғи жаҳоннинг 80 мамлакатига мансуб қарийб 662та халқаро молия муассасасини қамраб олган. «Ўзмиллийбанк» ҳамкорларининг географияси анча кенг бўлиб, МДҲ мамлакатлари, Ғарбий ва Шарқий Европа, Америка, Осиё, Яқин Шарқ, Африка мам­лакатлари ва Австралияни ўз ичига олган.

Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти янги қийматлар, янги иш ўринлари ҳамда янги ишлаб чиқариш ва истеъмол талабини вужудга келтирувчи кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминловчи инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга таянади. Инвестиция лойиҳаси молиялана олиши, яъни ло­йиҳа зарур молиявий ресурсларни мақбул (рақобатли) шарт­ларда жалб қилишга қодирлиги ҳамда бу ресурслар лойиҳа хатарларига адекват бўлган фойда нормаси билан қайтарилишини таъминлай олиши инвестиция лойиҳасини самарали амалга оширишнинг (кў­пинча эса — амалга ошириш имкониятининг) энг муҳим оми­ли ҳисобланади.

Лойиҳаларни молиялаштириш орқали инвестицияларни ташкил қилиш, биринчи навбатда, одатдаги кредитлашдагига нисбатан кўпроқ имкониятларни очиб беради. Бунга эса, қўлланиладиган схемаларнинг қайишқоқли­ги ва хилма-хиллиги сабаб бў­лади.

Ҳозирги кунда Миллий банк кредитлари республика иқтисодиётининг амалда барча тармоқларида ишга солинган. Лойиҳаларни молиялаштириш натижасида тармоқ ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўсишига эришилмоқда.

Бундан ташқари, Миллий банк хорижий банклар билан агросаноат комплекси, телекоммуникациялар ва компьютер технологиялари, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган бир қанча қарз битимлари тузган. Уларни молиялаштириш ишлари келгуси йилларда амалга оширилади. Темир йўл, автотранспорт ва авиация тармоқларининг коммуникация тизимларини ривожлантириш иқтисодиётни таркибан ўзгартиришда катта ўрин тутади. Ушбу вазифани амалга оширишда, албатта, автомобилсозлик, само­лётсозлик ва юқори технологиялар қўлланиладиган бошқа тармоқларда ҳам катта имкониятлар мавжуд.

Миллий банк Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари замонавий паркини яратишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда ҳам фаол қатнашмоқда. Зеро, уларнинг амалга оширилиши мамлакатимизга хорижий сайёҳларнинг оқимини кўпайтиради, Ўзбекистон компанияларининг алоқалари кенгайиши ва тадбиркорлик ривожланишида ёрдам беради.

Ҳозирги вақтда Миллий банк томонидан ўз маблағлари ҳисобидан, шу­нингдек, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит ресурсларини жалб этган ҳолда бир қанча иссиқлик электр станцияларида буғ-газ қурилмаларини бунёд этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилган ва амалга оширилмоқда. Бу ишларда «Ўзмиллийбанк» такрор молиялаштирувчи банк вазифасини бажараяпти. Булар хусусан: Навоий ИЭС (буғ-газ қурилмасининг қуввати — 478 МВт, кредит суммаси — 286,2 млн. евро); Тошкент ИЭС (буғ-газ қурилмасининг қуввати — 370 МВт, кредит суммаси — 76,2 млн. АҚШ доллари); Толимаржон ИЭС (иккита буғ-газ қурилмасининг қуввати — 450 МВт, кредит суммаси — 240,86 млн. АҚШ доллари).

Юқоридаги учта лойиҳани амалга ошириш учун Миллий банк билан «Ўзбекэнерго» ДАК ўртасида умумий қиймати эквивалентда 687 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи кредит шартномалари тузилган.

Бундан ташқари, «Тошкент ИЭСда 370 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун «Ўзбекэнерго» ДАКга Миллий банк кафолати билан 220 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит берилган.

Мазкур лойиҳаларнинг мақсади аҳолини, ишлаб турган саноат корхоналари ва республикада янги бошланаёт­ган инвестиция лойиҳаларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашдан иборат бў­лади.

Миллий банк етакчи халқ­аро молия муассасалари ва хо­рижий тижорат банкларининг кре­дит йўналишларини жалб этар экан, кичик ва хусусий бизнеснинг, айниқса, замонавий технологиялар ва ноу-хау­ларни сотиб олишда асосий кредитор вазифасини бажараяпти.

1996 йилга қадар саноатнинг экспортга ишловчи соҳаларидангина иборат бўлган Миллий банк мижозлари сафи бугунги кунда банкнинг кредит портфелида устувор мақомни олган кичик ва хусусий корхо­налар ҳисобига кенгая бошлади.

Миллий банк ўтган даврда ЕТТБ, ОТБ, КфВ, ХМК, ОПЕК Фонди, ИТБ, Корея Эксимбанки ва ХДТБ каби жаҳон молия ташкилотларининг бир қанча кредит йўналишларини жалб қилди. Шу тадбирлар натижасида республикага импорт қилинаётган товарлар ҳажмини камайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш, кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушини кў­пайтиришга хизмат қилган ва шу тариқа мамлакатнинг таш­қи савдо балансида ижобий сальдога эришишда кўмаклашган лойиҳалар молиялаштирилди.

Хусусан, Корея Эксимбанкининг маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 64,38 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи 13та лойиҳа молиялаштирилди.

Хитой Давлат Тараққиёт банкининг (ХДТБ) маблағлари ҳисобидан «Ўзмиллийбанк» томонидан умумий қиймати 74,99 млн. АҚШ доллари бўлган 162та лойиҳа молиялаштирилди.

«Ландесбанк Берлин» очган кредит йўналиши маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 6та лойиҳанинг умумий қиймати эса 39,54 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Агар Миллий банк берган кредитларни мулкчилик шаклига кўра қараб чиқадиган бўлсак, шуни таъкидлаш мумкинки, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида «Ўзмиллийбанк» иқ­тисодиётнинг кўплаб тармоқларини қамраб олган. Булар — енгил саноат, озиқ-ов­қат саноати, қурилиш мате­риаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, кимё са­ноати, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқалар. Иқтисодиётга хорижий сармоя кириб келиши қўшма корхоналар сони ортишига сабаб бўлаяпти.

«Баркамол авлод йили», «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» давлат дастурларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласига катта аҳамият берилганди. Ўзбе­кистон Республикаси Пре­зиденти томонидан 2013 йилни «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш учун янги имкониятлар бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидланганидек, жорий йилда мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик, ривожланиши учун кенг имко­ниятлар ҳамда имтиёзлар яра­тилиши кўзда тутилган. Ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар турмушини енгиллаштириш, маҳалла институтининг ролини кучайтириш, оилаларнинг фаровонлигини ошириш ишла­рини кенгайтириш масала­ларига алоҳида эътибор қаратилди.

2013 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Миллий банк томонидан кичик бизнес субъектларини молиялаштириш учун миллий валютада 249,4 млрд. сўм миқдорида кре­дит маблағлари ажратилди.

Иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда микрокредитлаш иши катта аҳамиятга эга. Микрокредитлаш субъектлари мустақил тадбиркорлик фаолияти борасидаги дастлабки ижобий тажрибани тўплагач, ўз кичик бизнесини йириклаштириб, йирикроқ ишлаб чиқариш корхоналарига айланиш учун кучли рағбатга эга бўладилар. Шу мақсадда, Миллий банк, 2013 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, барча манбалар ҳисобидан жами 30,9 млрд. сўм миқдорида мик­рокредитлар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият мил­лий банки Ўзбекистоннинг бар­қарор иқтисодий ўсишини таъминлаш ва мамлакатнинг халқаро иқтисодий майдондаги муносиб ўрнини мустаҳкамлашда пешқадамлик қилмоқда. Давлатнинг макроиқти­содий ривожланиш борасидаги устувор вазифаларини халқ­аро молия бозоридаги ҳолатга мувофиқ тарзда амалга оширишга қаратилган Миллий банк стратегияси энг тўғри тан­ланган йўлдир. Банкнинг тижо­рат борасидаги барқарор ўсиб бораётган натижалари эса яна­да кўпроқ ривожланишни ҳам­да минтақада эгаллаб турган етакчилик мавқеи мустаҳкамланишини таъминлайди.

«Ўзмиллийбанк» матбуот хизмати.



DB query error.
Please try later.