18.05.2013

ЎҚУВ ЙИЛИ САРҲИСОБИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2012/2013 ўқув йили якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон халқ таълими ­вазири У.Иноятов ва бош­қалар Президентимиз ­Ислом ­Каримов раҳнамолигида мактаб таълимини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилаётгани ўқувчиларга аниқ мақсадли дастурлар асосида таълим-тарбия бериш, ўрта махсус, касбунар таълимига тайёрлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

2012/2013 ўқув йилида оптималлаштирилган фанлар бўйича ўқув дастурлари, янги, илғор педагогик технологияларни тажриба-синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. 5-8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Билимлар беллашуви» натижасига кўра, мактабларнинг ўқи­тиш сифатига оид махсус рейтинг яратилди. «Устоз-шогирд», «Дарсмуқаддас!», «Ўрганўргат!», «Мураккаб фанни ўрганаман» лойиҳалари педагогларнинг ўзаро тажриба алмашиши имконини берган бўлса, «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» республика кўрик-танлови илғор иш услубларини оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ халқаро экспертларни жалб этган ҳолда 1-9-синфлар учун чет тиллар бўйича ўқув дастурлари яратилди. Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари учун чет тилларида яратилаётган дарслик мажмуалари 130 мактаб ва 14 малака ошириш институтида тажрибадан ўтказилди.

«Обод турмуш йили» Давлат дастури доирасида алоҳида эҳтиёжли оилаларнинг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёзги оромгоҳларда соғломлаштириш, инклюзив таълимни ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жойларда «Китобхонлик байрамлари», «Адабиёт ҳафталиклари», мусиқий кўрик-танловлар, ижодий фестивалларнинг мунтазам ўтказилаётгани ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ва унумли ташкил этиш имконини бермоқда.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Назокат УСМОНОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.