18.05.2013

СИЁСИЙ ПАРТИЯНИНГ ТАЪСИР КУЧИ

қуйи бўғин фаоллиги ва ташаббускорлигида

Шу йилнинг март ойида ЎзХДП Марказий Кенгаши­нинг VII пленуми бЎлиб Ўтган эди. Унда бошланFич пар­­­­­тия ташкилотлари фаолия­тида­ги айрим камчилик­лар муҲо­кама Қилиниб, уларни бартараф этиш бЎйи­ча фикр-мулоҲазалар билди­рил­ган, таклиф ва тавсия­лар берилган.

Шунингдек, партиянинг барча бошлан­Fич ташкилотларида Ҳи­со­бот-сайлов йиFилишларини Ўтка­зиш тЎFрисида Қарор Қабул Қилин­ди. бошланFич ташкилот­ларга етак­чилик Қилишга ЎзХДП электо­рати орасида сама­рали иш олиб бориш­га Қодир партия аъзолари номзодларини илгари суриш муҲим аҲамиятга эга экани таъкидланди.

Яқинда Қашқадарё вилоятининг Fузор тумани «Обод» маҳалласидаги ЎзХДП ҳудудий бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бЎлиб ўтди. Унда ҳудудий ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолия­ти муҳокама қилинди. Қуйи бўғинни замон талаблари асосида янада такомиллаштириш, партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги ва маданиятини ошириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Дастлаб ҳудудий ташкилот етакчиси Ҳошим Каримовнинг ҳисобот маърузаси тингланди.

— Партиянинг аҳоли ўртасида доимий ишлайдиган, жойларда учрайдиган ижтимоий масалаларни ўрганиб, унинг ечими бўйича таклифларини юқори партия ташкилоти ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органидаги депутатларга етказадиган асосий бўғини бошланғич ташкилотлардир, — деди ҳудудий партия ташкилоти етакчиси. — Биз фаоллик ва ташаббус кўрсатмас эканмиз, партиямиз кўзланган мақсадга ета олмайди.

Ўтган давр мобайнида бошланғич ташкилотимиз томонидан юртимиздаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини чуқур тушунтириш, партия дастурий ғояларини тар­ғиб этиш бўйича қатор ишлар қилди. Аъзолар сиёсий-ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, қонунлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига кўмаклашишга эътибор қаратилди.

Бошланғич ташкилот йиғилишларида бир неча бор маҳаллада янги иш жойлари ташкил этиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўл­лаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Тушган таклифлар, электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларни туман Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳига мунтазам равишда етказиб туришга ҳаракат қилаяпмиз. Тадбирларни таъсирчан ўтказишда туман, вилоят партия кенгаши, депутатлар ва мутахассислар ёрдами бизга қўл келмоқда.

Аммо бу етарли эмас, албатта. Дас­турий ғояларни аҳоли орасида кенг тарғиб этишда қуйи бўғинга катта масъулият юклатилади. Шу боис фаолиятимизни ана шу талаб даражасида янада кучайтиришимиз, салоҳиятли, ташаббускор ва интилувчан, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга қизиқиши баланд ёшларни сафимизга кенг жалб этишимиз керак бўлади.

— Партия электоратининг сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш, қизиқиш ва эҳтиёжларини аниқлаш, ижтимоий масалаларга ечим топишда бошланғич ташкилотлар муҳим аҳамиятга эга, – дейди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Элбек Омонов. – Бу борада жамоат ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур.

Йиғилишда ҳудудий партия ташкилотининг ишини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш зарурлиги таъкидланиб, бу борада мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, бошлан­ғич партия ташкилотининг маҳалла билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш масалаларида фикр юритилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ташкилотчилиги ва та­шаб­бускорлиги ҳисобга олиниб, Ҳошим Каримов ҳудудий партия ташкилоти етакчилигига қайта сайланди.

Юнус УЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.