Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
18.05.2013

ЗАМОНАВИЙ ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР

ахборот-коммуникация соҳаси ривожига хизмат қилади

Сўнгги йилларда бутун жаҳонда ахборот-коммуникация технологиялари учун дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқа­риш маса­лалари кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳар бир мам­лакат соҳани ривожлантиришга қаратил­ган ўзига хос чора-тадбирлар белгиламоқда. Замонавий дастурий маҳсулотлар миллий иқтисодиёт ривожланишининг муҳим шарти бўлиб, глобаллашув шароитида мамлакатнинг ҳар томонлама рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Мамлакатимизда ҳам дастурий таъминот индустрияси ривожи учун қулай шарт-шароит яратишга доимий эътибор қаратилмоқда. Энг муҳими, соҳани ривожлантиришнинг қо­нунчилик асоси яратилди. Хусусан, 10 дан ортиқ қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, ҳукумат ҳужжатлари қабул қилинди.

Президентимизнинг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тЎFрисида»ги 2012 йил 21 март­даги Қарорида яҚин истиҚболда мамлакатимизда ахборотлаштириш жараёнини ривожлантиришнинг аниҚ маҚсадли йЎналишлари белгилаб берилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Алоқа, ахборотлаштириш ва коммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказган давра суҳбатида соҳани янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Депутатлар, Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, дас­турий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ҳамда фуқаролик жамия­ти институтлари вакиллари дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш ҳақида сўз юритишди. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган меъёрлари ижросини таҳлил қилишди. Давра суҳбатида ахборот технологиялари бозорининг муҳим қисми бўлган дастурий таъминот индустриясини кўллаб-кувватлашнинг оптимал йўллари муҳокама қилиниб, унинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришга эътибор қаратилди.

Ҳозирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари дастурий маҳсулотларнинг фаол истеъмолчиси ҳисобланади. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналарнинг харажатлар сметаси ва бизнес режаларида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, дастурий маҳсулотлар ҳамда интерфаол давлат хизматларини жорий этишга қаратилган харажатларни назарда тутиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. Шу йилдан эътиборан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг идоралараро интеграциялашган ахборот тизимларини жорий этиш, маълумотлар узатишнинг идоралараро тармоқларини яратиш, «Электрон ҳукумат» тизимини ҳамда Интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш борасидаги ишлар бошланди.

Мазкур чора-тадбирлар дастурий маҳсулотлар индустриясининг миллий бозори кўламини кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатиб, унинг ривожланишини рағбатлантирмоқда. Натижада маҳаллий дас­турий таъминот ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг кўлами йил сайин кенгайиб, хорижий дастурий маҳсулотлар билан рақобат қилишга қодир янги ишланмалар яратилмоқда.

Давра суҳбати иштирокчиларининг фикрича, давлат ор­ганларида ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш муҳим аҳа­миятга эга. Шунингдек, «Электрон ҳукумат» лойиҳасини амалга оширишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатимизда яратилган лицензияланган ёки эркин тарқатиладиган очиқ кодли дас­турий таъминотдан фойдаланиш ҳам долзарб масалалардан ҳисобланади.

Фракциямиз аъзоларининг фикрича, дастурий таъминот бозорини янада ривожлантириш, мамлакатимиздаги дас­турий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун дастурий таъминот ишланмалари яратиш ва етказиб бериш бўйича давлат буюртмаси тизимидан самарали фойдаланиш зарур, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Холиқова. — Айнан бар­қарор давлат буюртмаси дас­турий таъминот бозорини ривожлантириш имконини кенгайтиради. Давлат буюртмалари миллий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, миллий дастурий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади.

Давра суҳбатида дастурий маҳсулотларни яратиш, тарқатиш ва амалиётда қўллаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, миллий дастурий маҳсулотлар индустриясини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, рақобатбардошликни ошириш, бунинг учун қулай иқтисодий муҳит яратиш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тўлқин ТЎРАХОНОВ



DB query error.
Please try later.