Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.05.2013

ҚИШЛОҚЛАРИМИЗ ҲАЁТИДАГИ ЯНГИ ДАВР

МустаҚилликка эришганимиздан кейин Ўтган давр мобайнида озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон Ҳаёт барпо этиш йЎлида эришган ютуҚ ва марраларимиз тЎFрисида исталган соҲа ва жабҲадан хоҲлаганча мисоллар келтириш мумкин. ШаҲар ва ҚишлоҚларимизнинг бугунги Қиёфаси, юртимизнинг Ҳозирги жамоли мустаҚил тараҚҚиёт йЎлидаги эзгу саъй-Ҳаракатларимиз самараларининг энг ёрҚин ифодаси, десак муболаFа бЎлмайди.

Ўзбекистонда бунёдкорлик ишларининг мазмуни ва кўлами шу даражада кенг миқёс касб этганки, кўзимиз буюк ўзгаришларга ўрганиб, янги иморатлар, бино ва иншоотларга кўникиб қолдик. Мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти кўламини ифодалайдиган, эзгу мақсадларимиз ва хайрли ишларимиз залворини ўзида мужассам этган улкан ҳажмдаги яратувчилик ишлари кундалик таомилга айланди. Энг муҳими, одамларимизда, уларнинг онги ва тафаккурида ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлди. Улуғвор ва бетакрор иморатлар бунёд этаётган хал­қимизнинг ғурурига ғурур қўшилди, ҳаётда ўз қадрини билиб яшашни ўрганди.

Бу хусусда сўз кетганда, Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2009 йилнинг мамлакатимизда «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили», деб эълон қилиниши ва «Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади», деган эзгу ғояни ўзида ифода этган махсус Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ҳамда изчиллик билан ҳаётга жорий қилинаётгани мамлакатимиз, шу жумладан, қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, қишлоқ аҳолиси ҳаёт даражасини юксалтиришда янги тарихий давр­ни бошлаб берганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жой қуриш дастурининг амалга оширилиши натижасида 2009-2012 йилларда мамлакатимизнинг 159 қишлоқ туманида 650 янги қишлоқ уй-жой массиви барпо этилди, умумий майдони 3,2 миллион квадрат метр 23,6 мингдан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қурилди.

Бу рақамлар шунчаки оддий статистик кўрсаткичлар эмас. Чунки жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози кўпгина мамлакатларнинг белини букиб қўйган, манаман деган давлатлар ҳам қатор ижтимоий дастурлардан воз кечишга мажбур бўлган, айрим минтақаларда кескин ижтимоий ва демографик муаммолар туфайли минглаб қишлоқлар ҳувиллаб қолган ҳозирги шароитда диёримизда замонавий мезонлар асосида 650 қишлоқнинг қурилиши жуда кўп нарсани англатади.

Энг муҳими, янги массивлар барпо этилиши билан минглаб оилаларнинг орзулари ушалди, ўн минглаб юртдошларимизнинг ҳаёт сифати тубдан ўзгарди. Келажакда мамлакатимизда пайдо бўладиган яна минглаб қишлоқлар қандай қиёфага эга бўлиши, қишлоқ аҳолиси қандай шароитларда яшаши ва меҳнат қилиши тўғрисида ана шу янги массивлар мисолида ёрқин тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган нав­батдан ташқари сессиясидаги «Мамлакатимизнинг тараққиёти, эл-юртимиз фаровонлиги, Ватанимизнинг обрў-эътиборини янада ошириш йўлида меҳнат қилиш — муқаддас бурчимиз» маърузасида қайд этилганидек, бу масала узоқ муддатли муҳим ижтимоий дастур бўлиб, мазкур йўналишдаги иш­лар қишлоқда яшаётган одамларнинг шароити шаҳардагидан кам бўлмаслиги керак, деган эзгу мақсадни амалга оширишга қаратилган. Инсон манфаатларини таъминлаш мустақиллик йилларида амалга оширилаётган барча ўзгариш ва ислоҳотларнинг бош мақсади сифатида белгиланган. Зеро, инсон дунёга бир марта келади ва у бахтли, ўз қобилият ва иқтидори, интилиш ва меҳнатига муносиб фаровон ҳаёт кечиришга ҳақлидир.

Яқин ўтмишимизга назар таш­лайдиган бўлсак, бу масалага, айниқса, қишлоқда яшовчи одамлар турмуш даражасини яхшилашга юзаки қаралганига гувоҳ бўламиз. Қишлоқ деганда, кўпинча кўз олдимизда чангу лой кўчалар, наридан бери сомонсувоқ қилинган пастқам уйлар, ўчоқда кўзи ачишиб овқат пишираётган аёллар гавдаланарди. Пешонага битилгани шу экан-да, қишлоқчилик шундай-да, деган кўникиш одамлар онгига сингиб кетган эди.

Юртбошимиз қишлоқ­лари­миз­ни ривожлантирмасдан мам­лакатимиз тараққиётини, хал­қимиз фаровонлигини, дас­турхонларимиз тўкин-сочинлигини таъминлаб бўлмаслигини таъкидлайди. Мустақиллик йилларида қишлоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида изчил олиб борила­ётган сиёсат ҳам шу эзгу мақсадга эришишга қаратилган. Қишлоқлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва бошқа қатор йўналишларга доир давлат дастурлари қабул қилиниб, қишлоқларда замонавий уй-жойлар, тиббиёт, таълим ва спорт объектлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари бунёд этишга катта маблағ йўналтирилмоқда.

Қишлоқ жойларида уй-жой массивларини қуриш ишлари якка тартибда уй-жой қурувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва маъқулланган намунавий лойиҳалар асосида, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари билан биргаликда барпо этилмоқда. Жумладан, 2012 йилда қурилган массивларда 437 ижтимоий ва бозор инфраструктураси объектлари, шу жумладан, 109 савдо, 90 новвойхона, 80 гузар, 42 бозор, 33 минибанк, 47 маиший хизмат кўрсатиш пункти барпо этилган.

Автомобиль йўллари, ички коммуникация тармоқларини қуриш ишлари, сув, газ ва энергия таъминотини йўлга қўйиш Республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилмоқда. Жорий йилда қурилиш ишлари олиб борилаётган 353 қишлоқ массиви ҳудудида узунлиги 300 километрдан ортиқ ичимлик суви тармоқлари, 280 километрдан зиёд электр тармоқлари ишга туширилади, қарийб 240 километрлик автомобиль йўллари қурилади.

Янги уй-жой массивларида ёшларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун барча шароит яратиб берилмоқда. Ҳудудда яшайдиган аҳоли сонидан келиб чиқиб, мактаблар, болалар боғчалари, қишлоқ врачлик пунктлари ва спорт иншоотлари ҳам намунавий лойиҳалар асосида барпо этилмоқда. Бу давлатимиз раҳбарининг келажак авлодга бўлган ғамхўрлигининг ёрқин ифодасидир.

Мамлакатимизда мазкур соҳада олиб борилаётган бундай кенг кўламли ишлар элу юртимиз ҳаётини том маънода ўз­гартириб, жаҳон ҳамжамиятида Ватанимиз нуфузи ва обрўсининг юксалишига хизмат қилмоқда. Яқинда пойтахтимизда бўлиб ўтган «Замонавий уй-жой қурилиши — қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили» мавзусидаги халқаро конференцияда хорижлик мутахассислар ва экспертлар томонидан билдирилган фикрлар бунинг яққол тасдиғидир.

— Қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ташаббуси — бу Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг муҳим, ҳал қилувчи қисмидир ва моҳиятига кўра, иқтисодий ислоҳотларнинг «ўзбек модели» самарадорлиги ва изчиллигининг амалдаги яна бир тасдиғидир, — деди Ислом тараққиёт банки президенти Аҳмад Муҳаммад Али. — Ушбу модель макроиқтисодий ривожланишнинг барқарор юқори суръатларини таъминлаш билан бир қаторда аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мувозанатли иқтисодий тараққиётга эришиш мақсадларини ўзида мужассам этган. Қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ташаббуси ишлаб чиқариш қувватларини, шунинг­дек, мамлакат иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли дастурлар билан мутаносиб равишда амалга оширилаётганини алоҳида қайд этиш зарур. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг мувозанатли иқтисодий тараққиёт йўлини танлаганидан далолатдир.

Халқаро анжуман иштирокчилари алоҳида таъкидлаганидек, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш борасидаги ташаббуслар минглаб қишлоқ оилаларини замонавий, қулай, нисбатан арзон уй-жойлар билан таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш, тегишли тармоқ ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларининг янада ривожланишини рағбатлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва пировард натижада қишлоқларнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш орқали уларнинг турмуш шароитини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур нуфузли тадбир доирасида Самарқанд вилоятидаги янги массивларда намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар эгалари билан ҳамсуҳбат бўлганим, уларнинг чеҳралари кўз олдимга келди. Самарқанд туманидаги «Обод турмуш» маҳалласида бунёд этилган кўркам уй-жойлар, қишлоққа кираверишдаги маҳалла маркази, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, ярақлаб турган кўчалар, ҳаётдан мамнунлиги юзида бал­қиган янги уй эгалари ёдимга тушди. Уйининг ҳар бир хонаси, бу ердаги шароит ҳақида тўлқинланиб гапирган хонадон соҳибаси Мафтуна Қосимовани эслаб, беихтиёр юзимга табассум югурди.

— Қишлоқларимиз гўзаллашиб, халқимизнинг ҳаёт сифати юксалиб бормоқда, — дейди Мафтуна опа. — Мана бундай замонавий уйлар, бу ерда яратилган шарт-шароит, одамларимизнинг кайфияти, эртанги кунга бўлган қатъий ишончи фикримнинг далилидир.

Юртбошимиз одам қандай шароитда яшаётганига қараб, унинг дунёқарашига баҳо бериш мумкин, дейди. Янги хонадонлар соҳиблари ҳам ўз қишлоқларига янгича шакл, янгича руҳ бермоқда. Улар пешона тери билан топганларини ўз турмуш шароитини яхшилашга, ҳаётини янада фаровон қилишга сарфламоқда. Уларнинг ўз қишлоқларини янада гўзал ва кўркам бўлиши учун астойдил ҳаракат қилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиздир.

Президентимиз ғояси ва ташаббуси билан амалга оширилаётган қишлоқ аҳолисига шаҳардагидан кам бўлмаган шароит ва қулайликлар яратиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Уй-жой қурилиши қурилиш соҳаси билан боғлиқ кўплаб тармоқлар ва бутун мамлакат иқтисодиётининг мутаносиб ривожланиши ҳамда барқарор ўсиш суръатларини таъминлайдиган муҳим омилга айланмоқда. Шунингдек, ушбу эзгу ташаббус шаҳар ва қиш­лоқ ўртасида ривожланиш борасидаги номутаносибликни бартараф этиш, тараққиётнинг «ўзбек модели»нинг таркибий қисми бўлган кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш борасида беқиёс имкониятлар очмоқда.

Мухтасар айтганда, қишлоқларимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берган мазкур ҳаракат халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш, юртимизда обод турмушни яратиш борасида амалга оширилаётган бетимсол ишларга уйғун, ҳамоҳанг ҳолда янгича руҳ, янгича қиёфа касб этмоқда.

Олим ТЎРАҚУЛОВ,

ЎзА шарҳловчиси.



DB query error.
Please try later.