Бугун Термиз шаҳридаги «Сурхон» спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХI халқаро турнир бошланади
Кеча Термиз шаҳрига Польша, Ироқ, Грузия, Эрон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан меҳмонлар етиб келди. Улар давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди. Дастлаб ҳакамлар учун семинар ташкил этилди.
— Бугун кураш нафақат спорт тури сифатида дунёга чиқмоқда, балки у орқали юртингиз тарихига қизиқувчилар сони ҳам ортиб бормоқда, — дейди мусобақа бош ҳаками Муҳаммадзода Нассири Нежад жаноблари. — 1998 йилда кураш халқаро спорт тури мақомини олди ва бугунги кунда жаҳоннинг юздан ортиқ давлатида жадаллик билан кенг қулоч ёзаяпти.
Шундан сўнг меҳмонлар, ҳакамлар ва хорижлик оммавий ахборот воситалари ходимлари диққатга сазовор жойлари, шаҳардаги улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди.
Куннинг иккинчи ярмида эса хорижлик ва мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Маълум бўлишича, халқаро турнирга дунёнинг
Дарҳақиқат, кураш ёшларни жисмонан бақувват қилиб тарбиялаш билан бир қаторда уларда юксак маънавият, ҳалоллик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик каби фазилатларни шакллантиришга, халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда. Қадим Жайхун соҳилида бугун бошланажак халқаро турнир бунинг ёрқин исботидир.
Абдумалик Ҳайдаров,
«Ўзбекистон овози» мухбири.
|