16.05.2013

ҲАР БИР ЛОЙИҲА

партия дастурий мақсад ва вазифалари ижросига қаратилиши зарур

Маҳалла азалдан халқимиз маданияти, урф одатлари, ўзлигини ифода этувчи, келажак авлодларга етказувчи маскан, Ватан ичра кичик ватан сифатида ардоқланади. Шу боис юртимизда фуқаро­лик жамияти институтлари, хусусан, ўзини ўзи бошқа­риш органлари фаолиятини ривожлантириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил олиб борилмоқда. Бу борада ўнлаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилаяпти.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳам маҳаллалар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, у ерда истиқомат қилаётган электорат вакиллари манфаатини самарали ҳимоя этиш мақсадида қатор амалий тадбирларни ташкил этмоқда. Хусусан, «Маҳалла — аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» лойиҳаси доирасида тизимли равишда амалга оширилаётган ишлар яхши самара бермоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад аҳоли, айниқса, партия электорати орасига чуқур кириб бориш, уларни ўйлантираётган масалалар мониторингини ташкил этиб, вакиллик ҳокимияти орқали ўз жойида ҳал этиш, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган партиямиз вакиллари орқали тегишли қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборатдир. Шу­нингдек, аҳоли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бо­расида қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини амал­га оширишда ҳам мазкур лойиҳанинг ўрни катта бўлмоқда.

Лойиҳа доирасида 2012 йил давомида 2000 га яқин тадбир ўтказилди. Уларда 120 минг нафарга яқин партия электорати вакиллари иштирок этиб, ўз­ларини ўйлантираётган маса­лалар юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия де­путатлик гуруҳлари аъзолари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларига таклиф ва мулоҳазалар билдирди. Ушбу таклиф ва мурожаатларнинг 85 фоизга яқини ўзининг ижобий ечимини топди. Таъкидлаш керакки, лойиҳа доирасида амалга оширилган тадбирлар натижасида 1500 нафарга яқин киши ишга жойлашди. Демак, шу орқали партия Сайловолди дас­турида ўз электоратига берган ваъдалари маълум маънода бажарилмоқда.

Бироқ шунга қарамасдан, лойиҳанинг 2012 йилдаги натижалари таҳлили кўрсатмоқдаки, айрим вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашлари мазкур лойиҳанинг амалий аҳамиятини етарли тушунмай, имкониятлардан унумли фойдалана олмади.

Хусусан, лойиҳа доирасидаги тадбирларни ўтказишда Чимбой (Қорақалпоғистон), Қо­ракўл (Бухоро), Поп, Мингбулоқ (Наманган), Оқдарё, Каттақўрғон (Самарқанд), Мирзаобод (Сирдарё), Қўш­кўпир (Хоразм) туманларида сусткашликка йўл қўйилди. Мазкур ҳудудларда аҳолини аниқ манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ўрганиш ишлари етарли даражада олиб борилмади. Маҳалла фуқаролар йиғинлари билан алоқалар узвий йўлга қўйилмади. Бу ўз навбатида электорат манфаатини ҳимоялашга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, электорат вакилларини ўйлантираётган ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган баъзи масалаларни маҳаллий Кенгашлар сессия­лари муҳокамасига киритиб бориш борасида белгилаб олинган кўпгина вазифаларни амалга оширишга имкон бермади.

Жорий йилда мазкур камчиликларни бартараф этиш учун партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳлари маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро шериклик асосида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиши зарур. Шунда лойиҳа натижалари янада самарали бўлади, электоратни ташвишга солаётган масалаларни ўз вақтида бартараф этиш имконияти ортади.

Обод турмуш йилида уш­бу лойиҳани янада такомиллаштириш, жумладан, уни кўпроқ бошланғич партия ташкилотлари даражасида ўтказиш, партия электоратини ўйлантираётган масалаларни ўр­ганиш, уларнинг ечими бў­йича вакиллик органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар орқали чо­ра-тадбирларни амалга оши­риш маҳаллий партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларимизнинг асосий вазифаси ҳи­собланади.

Акмал ТУРСУНБОЕВ,

ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.



DB query error.
Please try later.