14.05.2013

ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИДА

сиёсий партияларнинг таъсири кучаймоқда

Маълумки, яҚинда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қо­нун­­­чилик палатасининг Регламенти тЎҒрисида»ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонунига Ўзгартиш ва ҚЎ­шимчалар киритиш ҲаҚида»ги Қонун Қабул Қилинди.

Мазкур қонун орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига қонун ижодкорлигини такомиллаштириш, бу жараёнда фракциялар­аро рақобат муҳитини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш учун қабул қилиб олиш тартиби янада такомиллашди, қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасида кўриб чиқишнинг барча босқичларида сиёсий партиялар фракциялари фаол иштирокининг процессуал механизми мустаҳкамлаб қўйилди.

Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Регламентига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиқадиган вазифалар, уларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган қонунлар лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тўғрисидаги Низом лойиҳаси кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон ­Кетмонов иштирок этиб, давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш жараёнларида сиёсий партияларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш, бу борада масъулиятни кучайтириш талаб этилаётганини таъкидлади. Ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишга таъсир кўрсатиш, шу орқали партия дас­турий мақсадларига эришишда барча даражадаги депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш муҳим вазифа эканига эътибор қаратди.

Таъкидлаш керакки, юқоридаги қонун билан парламент қуйи палатасига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини тақсимлашнинг ошкора механизми белгиланди. Яъни, энди қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун масъул қўмитани Қонунчилик палатасининг Кенгаши ўз мажлисида бамаслаҳат белгилайди. Бу ўзгартиш қонун лойиҳаларини парламент муҳокамасига тайёрлаш жараёнини жадаллаштириш, қўмиталар иш фаолиятини янада мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Эндиликда Қонунлар лойиҲалари масъул ҚЎмита билан бирга фракциялар (депутатлар гуруҲлари)га Ҳам юборилади. Қонунлар Ҳамда бошҚа норматив-ҲуҚуҚий Ҳужжатлар лойиҲаларини фракциялар масъул ҚЎмита билан бир ваҚтда кЎриб чиҚади. Масъул ҚЎмита уларнинг фикрлари ва таклифларисиз Қонун лойиҲаси юзасидан Ўз хулосасини чиҚариш ҲуҚуҚига эга эмас.

Қонунчилик палатаси мажлисларида қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш пайтида (биринчи ва кейинги ўқишларда) маърузачи фракциялар (депутатлар гуруҳлари)нинг фикр ва таклифларини албатта депутатлар эътиборига ҳавола этади. Муҳокамаларда мазкур фикр ва таклифлар албатта инобатга олинади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Вафоев қонун ижодкорлигининг барча босқичларида фракцияларнинг роли кучайиб, таклифларини қонун лойиҳаларида акс эттириш имконияти янада кенгайгани фракция учун муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди. Бу ЎзХДП дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича фракциянинг масъулияти, айтиш мумкин бўлса, мажбуриятини ҳам кучайтирганини таъкидлади.

Қонунлар лойиҲалари бЎйича фракциялар томонидан киритилган Ҳар бир фикр ва таклифнинг мажбурий тартибда Ҳисобга олиниши Ўз нуҚтаи-назарини ишлаб чиҚишда фракциядан катта масъ­улият талаб этади. Чунки эндиликда фракциялар билдирган фикр ва таклифлар ялпи мажлисда, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон Қилинади. Уларнинг Қонун лойиҲаларида акс этиши ёки Қабул Қилинмаслиги сабаблари таҲлил Қилинади.

ЎзХДП фракцияси қонун ижодкорлигини такомиллаштиришнинг бундай амалиётини тўғри, деб билади ва уни амалга оширишда фаол қатнашади.

Фракция 2012 йилдаги ўз фаолиятини, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларини муҳокама этиш амалиётини танқидий таҳлил қилди. Депутатлар қайд этганидек, парламентда қонун ижодкорлигини такомиллаштириш, фракциялараро рақобат муҳитини кучайтириш янги босқичга чиқмоқда. Бугунги кунда сиёсий партияларнинг парламентдаги ўз фракциялари орқали электорат манфаати, партия дастурий мақсадлари ва вазифаларини тўлиқ амалга ошириш имкониятлари қонунчилик билан янада мустаҳкамланди. Яъни, Қонунчилик палатасида қонунлар лойиҳалари кўриб чиқилишининг барча босқичларида фракция иштирокининг процессуал механизми белгиланди. Бу, хусусан, ЎзХДП фракциясига қонун лойиҳаларини электорат манфаатлари ҳимояси нуқтаи-назаридан чуқур муҳокама қилиш, бунда партия экспертлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, электорат вакиллари ва кенг жамоатчилик фикрини ҳар томонлама ҳисобга олиш имконини беради.

Қонунга мувофиқ, Қонунчилик палатаси Кенгаши ҳузурида қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг кўриб чиқилишини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилади. Унинг таркиби  Қонунчилик палатаси девони ходимларидан иборат бўлади. Мазкур гуруҳ Қонунчилик палатасига киритилган қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг рўйхатини юритиши (ҳисобга олиши) ҳамда улар кўриб чиқилишининг барча босқичларини кузатиб, мувофиқлаштириб бориши керак.

Назира МатёҚубова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тўғрисидаги Низом лойиҳасида белгиланишича, Олий Мажлис девонининг бирор-бир партияга мансуб бўлмаган ходимларидан тузилган мазкур гуруҳ қонун лойиҳалари муҳокамаларининг барча босқичларида холис ва адолатли кузатувни таъминлайди. Қонун лойиҳалари бўйича, аъзолари сонидан қатъий назар, барча фракциялар, Экоҳаракат депутатлик гуруҳининг фикр ва таклифлари, позицияси инобатга олиниши, айниқса, ЎзХДП фракцияси учун ўта муҳим аҳамият касб этади.

Фракциямиз фикрига кЎра, бундай тизим ижтимоий муносабатлар марказда ва жойларда чуҚур Ўрганилишини, аҲоли таклифлари тизимлаштирилиши Ҳамда ишчи гуруҲ­ларда партия экспертлари билан бирга муҲокама этиб борилишини таҚозо этади. Бу аҲолининг депутатлар орҚали давлат бошҚарувида иштирок этиш тамойили амалга ошишининг Ҳам муҲим кафолатларидан бири бЎлади.

Алишер СодиҚов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

Қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнларининг такомиллашиши партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами манфаатини ҳимоя қилишда  фракциямиз ҳуқуқларини мустаҳкамламоқда. Биз ундан самарали фойдаланиб, ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлик даражасини ошириш, шу орқали ижтимоий барқарорликни янада мустаҳкамлашга қаратиладиган таклифларимизни қонунларда акс эттириш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлдик.

Шунинг учун фракция Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тўғрисидаги Низом ло­йиҳасини атрофлича муҳокамадан ўтказди. Фракция аъзолари, аввало, унинг муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлаб, мазкур ҳужжатни концеп­туал жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, Низом лойиҳасини қонунда белгиланган меъёрлар асосида янада такомиллаштириш кераклигига эътибор қаратди.

Таъкидланганидек, эндиликда фракция қонун лойиҳалари бўйича ўз позициясини нафақат ялпи мажлисларда, балки қўмиталардаги муҳокамаларда ҳам янада фаол иштирок этади.

ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳалари муҳокамаларида партия электорати манфаатларини албатта ҳисобга олиш, дастурий вазифаларни амалга ошириш билан бевосита боғлиқ позицияларни ишлаб чиқиш ва уларни қатъий ҳимоя қилиш зарурлигини қайд этди.

Йиғилишда қатнашган партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари ва экспертлари, «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари қонун ижодкорлиги жараёнида фракция фаолиятининг кучайиши, электорат манфаатини ҳимоя қилишда бунинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шулар асосида мажлисда ЎзХДП фракцияси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонундан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш бўйича зарур чоралар дастури қабул қилинди.

Унда қонун лойиҳалари ҳамда Давлат бюджети лойиҳалари фракцияда кўриб чиқилиши тартибларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, дастурда фракция фаолиятига доир ички ҳужжатларни такомиллаштириш, қонун лойиҳалари муҳокамаларида фракция ҳар бир аъзосининг фаол иштирокига эришиш масалалари ҳисобга олинган.

Дастурни самарали амалга ошириш мақсадида фракция аъзолари ва партия экспертлари орасидан ишчи гуруҳлари тузилди.

Тўлқин ТЎРАХОНОВ



DB query error.
Please try later.